Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 09 / Назорат

Жиноят иши юзасидан тафтиш

 

Хорижий компания трикотаж буюмларни экспорт қилади. Ноябрь ойида бизда режадан ташқари қисқа муддатли текширув ўтказилиб, жиноят иши қўзғатилди. Бир ҳафтадан сўнг текширувчилар келиб, бир ой текширдилар, текширув муддати тугаганда уни узайтирдилар.

Давлат органлари текширув муддати тугагандан кейин уни узайтириш ва давом эттиришга ҳақлимилар? Текширув ўтказиш муддатлари қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган?

А.Али.

 

Молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни ўтказиш муддати текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайтдан бошлаб унинг натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) унга топшириладиган кунгача 30 календарь кундан ошмаслиги лозим.

Фақат махсус ваколатли орган – Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига биноан текширув муддати яна 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бироқ кичик тадбиркорлик субъектларини текшириш муддатини узайтириш тақиқланади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси 1-қисми).

Бироқ жиноят ишлари бўйича текширувларни ўтказиш тартиби ўз хусусиятига эга. Тергов доирасида тафтиш ўтказиш муддати ҳам 30 календарь кундан иборатдир. Зарур бўлган ҳолларда, текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда, у тафтиш ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномасига кўра терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тафтишнинг умумий муддати уни ўтказиш муддатлари узайтирилиши инобатга олинган ҳолда, дастлабки тергов ва суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилиш муддатлари – 3–12 ойдан ошмаслиги керак (ЖПКнинг 29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонун билан киритилган янги 22-1-бобидаги 187-7-моддаси, 351-моддаси).

 

Самир ЛАТИПОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика