2016 йил иккинчи чораги учун
«СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132)-сонида «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан тайёрланган 2016 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар берилган эди. Бугунги сонда унинг давоми сифатида II чорак учун ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
2016 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор) 25 июлдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);
● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);
● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова);
● Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси» ва 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» йил давомида тақдим этилмайди – улар фақат йил якунларига кўра тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (йиллик Маълумотлар билан бирга).
ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 10-иловадаги шаклларда ҳар ой тақдим этилади. МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 21.04.2016 йилда 2439-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 25.04.2016 йилдан кучга кирган) мувофиқ шакллар баёни янги таҳрирда берилган. Янгиланган шаклларда:
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби, Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби ва Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотдан чоракнинг ҳар бир ойи бўйича маълумотлар кўрсатиладиган сатрлар чиқариб ташланди (ҳисобот даври чоракдан ойга ўзгартирилганлиги муносабати билан);
● ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 080 ва 090-сатрлар киритилди, улар ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини (15%) қўллаган ва йил якунларига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезони бўйича мос келмаган тўловчилар томонидан Ҳисоб-китоб тақдим этилаётганда тўлдирилади. МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 31.03.2016 йилда 2095-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага мувофиқ, кўрсатилган корхоналар умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг ҳисоблаб чиқарилган суммасини қўшимча ҳисоблайдилар (ҳисоб-китоб 080-сатрда кўрсатилади). Бюджетга ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўланади (090-сатр);
● 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» Солиқ кодексининг 308-моддасига мувофиқлаштирилди.
Бундан ташқари, чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб шакллари янги таҳрирда баён этилди. Ушбу шаклларнинг янгиланиши ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот даври (ой) ўзгариши, шунингдек ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТ ставкасини қўлловчи ва йил якунларига кўра ходимлар сони мезони бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига кирмайдиган корхоналар учун янги сатрлар киритилганлиги билан боғлиқ.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади ва январь–июнь даври учун 25 июлдан кечиктирмасдан ДСИга жўнатилиши керак.
ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисобот таркибига қуйидагилар киради:
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;
● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);
● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);
● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);
● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова). Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари ушбу илова ўрнига Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар;
● Ҳисоб-китобга 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот».
Улардан корхонада маълумотлар бўлган иловаларгина тўлдирилади.
I чорак бўйича бизга таниш бўлган «Линия» МЧЖ корхонаси мисолида 2016 йил биринчи ярим йиллиги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.
МИСОЛ. «Линия» МЧЖ корхонаси (микрофирма) веб-сайтларни ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони – 10 киши. Улар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.
Корхона ходимларидан бирига шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади (белгиланган меъёр – ойига 2 ЭКИҲ доирасида).
Февралда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилган (шартномага кўра ижара ҳақи – ойига 300 000 сўм).
28 апрелда муассисга ўтган йил якунларига кўра 15 000 000 сўм дивиденд ҳисоблаб ёзилган (май ойида муассиснинг пластик карточкасига ўтказилган).
Май ойида раҳбар барча ходимларга ҳар бир иш куни учун 10 000 сўм миқдорида овқатланишга қўшимча тўлов белгилаш ҳақида қарор қабул қилди.
30 июнда ходимларга ярим йиллик иш якунларига кўра 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов июлда тўланади).
I чоракда жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақидаги маълумотлар («СБХ»нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132)-сонида батафсил қаранг) 1-жадвалнинг 2-устунида қайд этилган.
Корхонанинг 1.04.2016 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидагиларни ташкил этди:
ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 4 013 024 сўм;
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 236 976 сўм;
фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 1 987 500 сўм;
жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 16 762 500 сўм (солиқ солинадиган даромадлар).
II чоракда МЧЖ ходимлари Меҳнат вазирлиги тасдиқлаган иш вақти календари бўйича барча кунда, яъни апрель–майда – 21 иш кунидан, июнда – 22 иш куни ишлаганлар.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд.
1-ЖАДВАЛ
(сўм)
|
Ҳисобланмалар ва ушланмалар ҳақидаги маълумотлар
|
I чорак учун жами
|
Апрель
|
Май
|
Июнь
|
II чорак учун жами
|
Биринчи ярим йиллик учун жами
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1
|
Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари* (шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация) |
781 440
|
260 480
|
260 480
|
260 480
|
781 440
|
1 562 880
|
2
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлар (иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, ярим йиллик учун мукофот) |
66 500 000
|
20 000 000
|
20 100 000
|
27 200 000
|
69 300 000
|
135 800 000
|
3
|
Мулкий даромадлар (корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи, дивидендлар) |
600 000
|
15 300 000
|
300 000
|
300 000
|
15 900 000
|
16 500 000
|
4
|
Моддий наф кўринишидаги даромадлар (юбилейга совға) |
800 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
800 000
|
5
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (2-сатр + 3-сатр + 4-сатр) |
67 900 000
|
35 300 000
|
22 400 000
|
27 500 000
|
85 200 000
|
153 100 000
|
6
|
ЖШДС бўйича имтиёзлар (солиқ даври учун 6 ЭКИҲгача совға қиймати) |
781 440
|
–
|
–
|
–
|
–
|
781 440
|
7
|
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, шу жумладан:
|
67 118 560
|
35 300 000
|
22 400 000
|
27 500 000
|
85 200 000
|
152 318 560
|
шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар (2-сатр + 4-сатр – 6-сатр) |
66 518 560
|
20 000 000
|
22 100 000
|
27 200 000
|
69 300 000
|
135 818 560
|
|
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар (ижара ҳақи, 7,5%лик ставка)
|
600 000
|
300 000
|
300 000
|
300 000
|
900 000
|
1 500 000
|
|
дивиденд кўринишидаги даромадлар (10%лик ставка)
|
–
|
15 000 000
|
–
|
–
|
15 000 000
|
15 000 000
|
|
8
|
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база (2-сатр)
|
66 500 000
|
20 000 000
|
22 100 000
|
27 200 000
|
69 300 000
|
135 800 000
|
9
|
ЖШДС (шартли) жами, шу жумладан: |
11 353 155
|
4 922 500
|
3 779 500
|
4 646 500
|
13 348 500
|
24 701 655
|
шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлар бўйича
|
11 308 155
|
3 400 000
|
3 757 000
|
4 624 200
|
11 781 000
|
23 089 155
|
|
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар бўйича
|
45 000
|
22 500
|
22 500
|
22 500
|
67 500
|
112 500
|
|
дивиденд кўринишидаги даромадлар бўйича
|
–
|
1 500 000
|
–
|
–
|
1 500 000
|
1 500 000
|
|
10
|
ШЖБПҲга ажратмалар
|
626 114
|
186 976
|
207 976
|
258 976
|
653 928
|
1 280 042
|
11
|
ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС
|
10 727 041
|
4 735 524
|
3 571 524
|
4 387 524
|
12 694 572
|
23 421 613
|
12
|
Фуқароларнинг суғурта бадаллари (7,5%)
|
4 987 500
|
1 500 000
|
1 657 500
|
2 040 000
|
5 197 500
|
10 185 000
|
13
|
ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
51 559 345
|
28 877 500
|
16 963 000
|
20 813 500
|
66 654 000
|
118 213 345
|
14
|
Жами тўланди, шу жумладан:
|
55 596 845
|
19 040 000
|
28 877 500
|
16 963 000
|
64 880 500
|
120 477 345
|
иш ҳақини тўлаш учун нақд пул маблағлари билан
|
27 743 422
|
9 381 250
|
7 550 000
|
8 342 750
|
25 274 000
|
53 017 422
|
|
пластик карточкаларга ўтказилган иш ҳақи
|
26 498 423
|
9 381 250
|
7 550 000
|
8 342 750
|
25 274 000
|
51 772 423
|
|
муассиснинг пластик карточкасига ўтказилган дивидендлар
|
–
|
–
|
13 500 000
|
–
|
13 500 000
|
13 500 000
|
|
ўтказилган ижара ҳақи
|
555 000
|
277 500
|
277 500
|
277 500
|
832 500
|
1 387 500
|
|
натура кўринишида (совға)
|
800 000
|
–
|
–
|
–
|
–
|
800 000
|
|
15
|
Ягона ижтимоий тўлов (15%)
|
9 975 000
|
3 000 000
|
3 315 000
|
4 080 000
|
10 395 000
|
20 370 000
|
*Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.
Корхона ҳисобот чорагида амалга оширган операциялар бажарилган санасига қараб 2-жадвалда келтирилган.
2-ЖАДВАЛ
Операция
|
Бажарилган санаси
|
Сумма (сўм)
|
Апрелда:
|
||
Март учун ЖШДС ўтказилган
|
4 апрель
|
4 013 024
|
ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган
|
236 976
|
|
Март учун суғурта бадаллари ўтказилган
|
1 987 500
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг
|
300 000
|
|
Ижара тўлови суммасидан ЖШДС ушланди ва бюджетга ўтказилди
|
22 500
|
|
Жисмоний шахсга ижара тўлови ўтказилди
|
277 500
|
|
Март учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган
|
5 апрель
|
9 381 250
|
Иш ҳақи бериш учун нақд пул маблағлари олинган
|
7 апрель
|
7 381 250
|
Апрель учун бўнак берилган
|
18 апрель
|
2 000 000
|
Муассисга дивидендлар ҳисобланган
|
28 апрель
|
15 000 000
|
Дивидендлар суммасидан ЖШДС ушланган
|
1 500 000
|
|
Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра апрель учун ходимларга даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 2-сатри + 3-сатри – дивидендлар – ижара тўлови)
|
29 апрель
|
20 000 000
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган
|
3 213 024
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
186 976
|
|
Суғурта бадаллари ушланган (7,5%)
|
1 500 000
|
|
Майда:
|
||
Апрель учун иш ҳақидан ЖШДС ўтказилган
|
2 май
|
3 213 024
|
ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган
|
186 976
|
|
Апрель учун суғурта бадаллари ўтказилган
|
1 500 000
|
|
Апрель учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган
|
3 май
|
7 550 000
|
Апрель учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинган
|
5 550 000
|
|
Дивидендлар суммасидан ЖШДС ўтказилган
|
1 500 000
|
|
Муассисга дивидендлар пластик картага ўтказилган
|
13 500 000
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг
|
4 май
|
300 000
|
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланган ва бюджетга ўтказилган
|
22 500
|
|
Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган
|
277 500
|
|
Бўнак берилган
|
18 май
|
2 000 000
|
Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга май учун даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 2-сатри)
|
31 май
|
22 100 000
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган
|
3 549 024
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
207 976
|
|
Суғурта бадаллари ушланган
|
1 657 500
|
|
Июнда:
|
||
Май учун ЖШДС ўтказилган
|
1 июнь
|
3 549 024
|
ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган
|
207 976
|
|
Май учун суғурта бадаллари ўтказилган (7,5%)
|
1 657 500
|
|
Май учун иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказилган
|
2 июнь
|
8 342 750
|
Май учун иш ҳақи тўлашга нақд пул маблағлари олинган
|
6 342 750
|
|
Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга Солиқ кодексининг
|
3 июнь
|
300 000
|
Ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушланган ва бюджетга ўтказилган
|
22 500
|
|
Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган
|
277 500
|
|
Бўнак берилган
|
17 июнь
|
2 000 000
|
Июнь учун Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига кўра ходимларга даромадлар ҳисобланган (1-жадвалнинг 2-сатри)
|
30 июнь
|
27 200 000
|
ШЖБПҲ чегирилган ҳолда ЖШДС ушланган
|
4 365 024
|
|
ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушланган
|
258 976
|
|
Суғурта бадаллари ушланган
|
2 040 000
|
Келтирилган маълумотлар асосида ЖШДС ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботни тўлдирамиз. Шуни қайд этамизки, Маълумотларнинг айрим кўрсаткичлари ҳамда Ҳисоб-китобни тўлдириш учун уларнинг иловаларидаги маълумотлардан фойдаланилади, шу сабабли аввало иловалар расмийлаштирилади. Бизнинг мисолда эса бирин-кетин тушунтириш берилади, яъни аввал Маълумотлар ва Ҳисоб-китоб, кейин уларга иловалар келтирилади.
ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ ЖШДС солиш объекти ҳисобланадиган даромадлар кўрсатилади:
● меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);
● мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси);
● моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси);
● бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси).
Ҳисоботни тўлдираётганда Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар ва қатъий белгиланган солиқ солинадиган хусусий тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобга олинмайди.
Мисол маълумотларига кўра корхона Маълумотларнинг ўзини ҳамда уларга 1 ва 2-иловаларни тўлдириши ва ДСИга жўнатиши шарт.
Маълумотлар
2016 йил бошидан даромадлар тўланган жисмоний шахсларнинг сони (Маълумотларнинг 001-сатри) 11 кишини ташкил этади, шу жумладан 10 киши – асосий иш жойидаги ходимлар (002-сатр) ва 1 киши асосий бўлмаган иш жойи бўйича ижарага берувчи (003-сатр).
Йил бошидан ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 004-сатри) жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун қўлланиладиган барча ҳисобварақлардаги (6710, 6610, 6620, 6910 ҳамда даромад турига ва корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақларга қараб бошқа ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.
Мисол маълумотларига кўра сатр кўрсаткичига қуйидагилар киради: иш ҳақи, мукофотлар, овқатланиш учун қўшимча тўлов, дивидендлар, ижара ҳақи, шунингдек I чоракда берилган совға (имтиёзни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати) ва моддий ёрдам. Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган меъёр доирасидаги (ойига 2 ЭКИҲ) компенсация Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўлов сифатида 004-сатр кўрсаткичига киритилмайди.
Шу тариқа, 2016 йил биринчи ярим йиллиги учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 153 100 000 сўмга (67 900 000 + 85 200 000) тенг.
Солиқ кодексининг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ЖШДС бўйича имтиёзлар умумий суммаси Маълумотларнинг 006-сатрида кўрсатилади. II чоракда имтиёзлар қўлланмаган, шу сабабли ушбу сатрга I чоракда олинган совға бўйича имтиёз суммаси – 781 440 сўм ўтказилади.
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (Маълумотларнинг 007-сатри) ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасидан солиқ бўйича имтиёзларни, шунингдек корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган даромад олувчининг аризасига асосан ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадларни чегириш йўли билан белгиланади. Мисол маълумотларига кўра ССБ 152 318 560 сўмни (153 100 000 – 781 440) ташкил этади.
Жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларига уларнинг турига қараб белгиланган шкалада, 10%лик ставкада (дивидендлар ва фоизлар), энг кам ёки энг юқори ставкада ЖШДС солиниши мумкин. Солиқ кодексининг 181-моддасида келтирилган даромадларга энг кам ставкада солиқ солинади, яъни:
мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга;
жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга, яқин қариндошлардан олинган даромадлар бундан мустасно;
жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадларига, пахта йиғим-терими бўйича ишларни бажарганлик учун олган даромадлари бундан мустасно.
Солиқ солиш мақсадида кўрсатилган даромадларнинг энг кам ставкаси этиб 7,5%лик ставка қабул қилинади.
Асосий бўлмаган иш жойидан (даромадларни олувчининг аризасига асосан) ва ходим йил мобайнида ишга жойлашиб, бухгалтерияга илгариги иш жойидан маълумотнома ёки СТИР тақдим этмаганда, асосий иш жойидан олган даромадларига солиқнинг энг юқори ставкаси (23%) қўлланади (Солиқ кодексининг 186-моддаси).
Мисол маълумотларига кўра қуйидаги даромадлар мавжуд:
шкала бўйича солиқ солинадиган – 135 818 560 сўм (Маълумотларнинг 008-сатри);
10%лик ставкада (дивидендлар) – 15 000 000 сўм (Маълумотларнинг 009-сатри);
энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлар – 1 500 000 сўм (Маълумотларнинг 010-сатри).
2016 йил июнь ойи учун ЖШДСни (ортиб борувчи якун билан) ҳисоблаш мақсадида қуйидаги шкала қўлланади:
Солиқ солинадиган даромад миқдори (сўм)
|
Солиқ суммаси (сўм)
|
781 440 сўмгача
|
Даромад суммасининг 0%и
|
781 441 сўмдан 3 907 200 сўмгача (5 x 781 440)
|
781 440 сўмдан ошадиган сумманинг 7,5%и
|
3 907 201 сўмдан 7 814 400 сўмгача (10 х 781 440)
|
234 432 сўм + 3 907 200 сўмдан ошадиган сумманинг 17%и
|
7 814 401 сўм ва ундан юқори
|
898 656 сўм + 7 814 400 сўмдан ошадиган сумманинг 23%и
|
ЖШДС ҳар бир ходим бўйича ҳисобланади. Бизнинг мисолда шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлардан солиқ суммаси (23 089 155 сўм) шартли кўрсатилган, дивидендлардан (1 500 000 сўм) ва ижара ҳақидан (112 500 сўм) солиқ суммалари эса белгиланган ставкалар бўйича аниқланган.
ШЖБПҲга бадаллар фақат ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ҳисобланади, шу сабабли ижара ҳақи ва дивидендлардан (ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган мулкий даромадлар) ШЖБПҲга ажратмалар ушланмайди. ШЖБПҲга бадаллар ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаднинг 1%и миқдорида ҳисобланади, бироқ ЖШДС энг юқори ставкада ушланса, ШЖБПҲга бадал ЭКИҲнинг 1 бараварини чегирмасдан солиқ солинадиган даромаднинг бутун суммасидан ҳисобланади.
ШЖБПҲга бадаллар суммаси 1 280 042 сўмни ташкил этади (Маълумотларнинг 017-сатри), шартли равишда ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС суммаси (012-сатр) – 23 421 613 сўм (24 701 655 – 1 280 042).
II чорак учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 118 213 345 сўмга (153 100 000 – 23 421 613 – 1 280 042 – 10 185 000) тенг, у Маълумотларнинг 018-сатрида кўрсатилади.
Маълумотларнинг 019, 020 ва 021-сатрларини тўлдириш учун Маълумотларга 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади:
тўланган даромадларнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 019-сатри) – 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри – 120 477 345 сўм;
бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (Маълумотларнинг 020-сатри) – 1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри – 23 868 429 сўм;
ходимларнинг ШЖБПҲга тўланган бадалларининг умумий суммаси (Маълумотларнинг 021-сатри) – 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи – 1 309 226 сўм.
ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ
МАЪЛУМОТЛАР
(йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади)
(сўмда)
N
|
Кўрсаткичлар
|
Сатрлар
|
Тўловчининг маълумотлари бўйича
|
1
|
Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)
|
001
|
11
|
шу жумладан:
|
|
|
|
асосий иш жойи бўйича
|
002
|
10
|
|
асосий бўлмаган иш жойи бўйича
|
003
|
1
|
|
2
|
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси
|
004
|
153 100 000
|
2.1
|
шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар
|
005
|
|
3
|
Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси
|
006
|
781 440
|
4
|
Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шундан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр): |
007
|
152 318 560
|
4.1
|
солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
008
|
135 818 560
|
4.2
|
дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар
|
009
|
15 000 000
|
4.3
|
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
010
|
1 500 000
|
4.4
|
жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар
|
011
|
|
5
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шундан (1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):
|
012
|
23 421 613
|
5.1
|
008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
013
|
21 809 113
|
5.2
|
009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)
|
014
|
1 500 000
|
5.3
|
010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
015
|
112 500
|
5.4
|
011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича
|
016
|
|
6
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
017
|
1 280 042
|
7
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси) |
018
|
118 213 345
|
8
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
019
|
120 477 345
|
9
|
Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
020
|
23 868 429
|
10
|
ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри) |
021
|
1 309 29826
|
Изоҳлар:
1. Ҳисобланган ва тўланган даромадлар суммалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172–178-моддаларига мувофиқ аниқланади.
2. Йил якунлари бўйича 004-сатр қиймати 3-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.
3. Йил якунлари бўйича 006-сатр қиймати 4-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.
Маълумотларга 1-илова
Маълумотларга 1-иловада ҳисобот чорагида жисмоний шахсларга тўланган (ҳисобланган) даромадлар, шунингдек ушланган ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар суммалари акс эттирилади. Бунда дивидендлар ва фоизлар, шу жумладан улардан солиқ иловада кўрсатилмайди – улар Маълумотларга 2-иловада кўрсатилади.
Маълумотларга 1-илова тегишли операциялар ўтказилган ҳисобот чораги кунлари бўйича тўлдирилади. Уни тўлдириш учун 2-жадвал маълумотларидан фойдаланилади.
«Чорак бошига қолдиқ» сатрига «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун бўлган Расшифровканинг тегишли устунларидан маълумотлар кўчирилади. Чунончи, II чорак учун Расшифровкада 2016 йил I чораги учун Расшифровка кўрсаткичлари акс эттирилади. Мисол маълумотларидаги 16 762 500 сўм 2 ва 3-устунларда; 236 976 сўм – 4-устунда; 4 013 024 сўм – 5-устунда кўрсатилади.
2-устунда ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган, жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (Солиқ кодексининг 172–178-моддалари), яъни иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов, мукофотлар ва ижара ҳақи кўрсатилади. II чоракда даромаднинг дастлабки ҳисобланиши 4 апрелда юз берди (ижара ҳақи ҳисобланди). ЖШДС чегирилган ҳолда (мулкий даромадлардан суғурта бадаллари ҳисобланмайди) ҳисобланган даромад суммаси 277 500 сўмни (300 000 – 22 500) ташкил этди, у 4 апрелда 2-устунда кўрсатилади. Кейинги сатрлар ҳам шунга ўхшаш тарзда тўлдирилади.
3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар (ЖШДС бўйича имтиёзлар чегирилган даромадлар) ажратиб кўрсатилади. Устун кўрсаткичига даромад олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган, асосий бўлмаган иш жойида тўланган моддий наф тарзидаги даромадлар ҳам киритилмайди. Имтиёзлар қўлланадиган даромадлар бўлмагани сабабли 3-устунда 2-устун кўрсаткичи қайд этилади.
4-устунда ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар суммаси, 5-устунда эса – ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.
6-устунда жисмоний шахсларга пул (шу жумладан пластик карточкаларга ўтказилган) ва натура кўринишида берилган даромадлар кўрсатилади.
7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратиб кўрсатилади.
8-устунда 6-устундан натура шаклида берилган даромадлар (совғалар, овқатланишга талонлар ва ҳ.к.) кўрсатилади, 9-устунда 8-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратиб кўрсатилади. Мисол шартига кўра ходимларга натура шаклида тўловлар тўланмади, шу сабабли II чорак учун Расшифровканинг 8 ва 9-устунлари тўлдирилмайди.
10-устунда 6-устундан бўнак кўринишида берилган сумма кўрсатилади (тўлаш санасида). Бизнинг мисолда – тегишли саналарда 2 000 000 сўмдан.
11-устунда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси, 12-устунда эса – бюджетга тўланган, яъни ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.
«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунларидаги маълумотларни қўшиш натижаси акс эттирилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устунлари кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:
2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;
3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;
4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;
5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.
«Йил бошидан жами» сатридаги қиймат ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри ва жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида белгиланади.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга
1-ИЛОВА
2016 ЙИЛ II ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ
ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА
ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)
Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси
|
шулардан солиқ солинадиган даромадлар
|
ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар*
|
Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси
|
6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи
|
ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси
|
Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)
|
||
жами
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
жами (6-устундан)
|
шу жумладан солиқ солинадиган
|
||||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Чорак бошига қолдиқ
|
16 762 500
|
16 762 500
|
236 976
|
4 013 024
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
04.04
|
277 500
|
277 500
|
|
22 500
|
277 500
|
277 500
|
|
|
|
236 976
|
4 035 524
|
05.04
|
|
|
|
|
9 381 250
|
9 381 250
|
|
|
|
|
|
07.04
|
|
|
|
|
7 381 250
|
7 381 250
|
|
|
|
|
|
18.04
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
29.04
|
15 100 000
|
15 100 000
|
186 976
|
3 213 024
|
|
|
|
|
|
|
|
02.05
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
186 976
|
3 213 024
|
03.05
|
|
|
|
|
13 100 000
|
13 100 000
|
|
|
|
|
|
04.05
|
277 500
|
277 500
|
|
22 500
|
277 500
|
277 500
|
|
|
|
|
22 500
|
18.05
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
31.05
|
16 685 500
|
16 685 500
|
207 976
|
3 549 024
|
|
|
|
|
|
|
|
01.06
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
207 976
|
3 549 024
|
02.06
|
|
|
|
|
14 685 500
|
14 685 500
|
|
|
|
|
|
03.06
|
277 500
|
277 500
|
|
22 500
|
277 500
|
277 500
|
|
|
|
|
22 500
|
17.06
|
|
|
|
|
2 000 000
|
2 000 000
|
|
|
2 000 000
|
|
|
30.06
|
20 536 000
|
20 536 000
|
258 976
|
4 365 024
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
53 154 000
|
53 154 000
|
653 928
|
11 194 572
|
51 380 500
|
51 380 500
|
|
|
6 000 000
|
631 928
|
10 842 572
|
Чорак охирига қолдиқ
|
18 536 000
|
18 536 000
|
258 976
|
4 365 024
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами**
|
104 713 345
|
103 931 905
|
1 280 042
|
21 921 613
|
106 977 345
|
106 195 905
|
800 000
|
18 560
|
12 000 000
|
1 309 226
|
22 368 429
|
*Ушбу устунда жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар, шу жумладан жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган суммалар, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобварақларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура шаклида тўланган даромад суммаси кўрсатилади.
**Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида аниқланади. I чоракда «Йил бошидан жами» сатрида I чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.
Маълумотларга 2-илова
Маълумотларга 2-иловада тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари акс эттирилади.
Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ, дивидендлар деганда қуйидагилар тушунилади:
акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;
муассислар ўртасида (иштирокчилар, аъзолар ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;
юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;
тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши*, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.
Фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад.
2-илова ҳам 1-илова сингари тегишли операциялар ўтказилган ҳисобот чораги кунлари бўйича тўлдирилади.
«Чорак бошига қолдиқ» сатрига «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун бўлган Расшифровкадан маълумотлар кўчирилади. Мисол шартига кўра I чоракда дивидендлар ва фоизлар ҳисобланмаган ва тўланмаган.
2-устунда тегишли санада ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар суммаси кўрсатилади. Мисол шартига кўра муассисга 15 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланди, бу рақам ҳисоблаш санасида, яъни 28 апрелда кўрсатилади.
3-устунда дивидендлардан (1 500 000 сўм) ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи кўрсатилади.
4-устунда ЖШДС чегирилиб ҳисобланган дивидендлар суммаси, яъни 13 500 000 сўм (15 000 000 – 1 500 000) кўрсатилади.
5-устунда дивидендлар суммаси, шу жумладан пул шаклида (6-устун) ва натура шаклида (7-устун) тўланганлари кўрсатилади. Дивидендлар пул маблағлари кўринишида тўланганлиги боис фақат 5 ва 6-устунлар (13 500 000 сўмдан) тўлдирилади.
8-устунда бюджетга ўтказилган дивидендлардан (1 500 000 сўм) жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи суммаси кўрсатилади.
«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунларидаги маълумотларни қўшиш натижаси акс эттирилади.
«Чорак охирига қолдиқ» сатри 3 ва 4-устунлари кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:
3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 8-устуни;
4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 5-устуни.
I чоракда дивидендлар ва фоизлар тўланмаганлиги боис «Йил бошидан жами» сатрига «Жами» сатри кўрсаткичлари ўтказилади.
___________________________________________________________________________
*25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 26.04.2016 йилдан бошлаб акциялар номинал қийматини ошириш ҳисобига АЖ устав капиталини ошириш имконияти бекор қилинди («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси).
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга
2-ИЛОВА
2016 ЙИЛ II ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ҲАМДА
ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ
РАСШИФРОВКАСИ
Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)
|
Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси
|
Дивиденд ва фоизларнинг тўланган жами суммаси (6-устун + 7-устун)
|
Шу жумладан:
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси
|
|
пул шаклида
|
натура шаклида
|
||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Чорак бошига қолдиқ
|
х
|
|
|
х
|
х
|
х
|
х
|
28.04
|
15 000 000
|
1 500 000
|
13 500 000
|
|
|
|
|
03.05
|
|
|
|
13 500 000
|
13 500 000
|
|
1 500 000
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
15 000 000
|
1 500 000
|
13 500 000
|
13 500 000
|
13 500 000
|
|
1 500 000
|
Чорак охирига қолдиқ
|
х
|
|
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Йил бошидан жами*
|
15 000 000
|
1 500 000
|
13 500 000
|
13 500 000
|
13 500 000
|
|
1 500 000
|
*Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри қийматлари йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.
ЯИТ ва фуқароларнинг суҚурта бадаллари
Ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадларгина кўрсатилади. Солиқ кодексининг 172-моддасида келтирилган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ижтимоий суғурта ажратмалари солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари).
Ҳисоботда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) ва Солиқ кодексининг 176–178-моддаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (мулкий, бошқа даромадлар, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлар) акс эттирилмайди. Шу тариқа, Ҳисоб-китобда «Линия» МЧЖнинг қуйидаги тўловлари акс эттирилмайди: ижара ҳақи ва дивидендлар (мулкий даромадлар), совға (моддий наф) ва ходимнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация (ходимнинг даромади ҳисобланмайди).
Мисол маълумотларига кўра корхона Ҳисоб-китобни ҳамда унга 3 ва 4-иловаларни тўлдиради.
Жорий йил 1 январидан ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ҳар ойда топширилади. Қуйида фақат 2016 йил июнь ойи учун шаклларнинг ортиб борувчи якун билан тўлдирилиши кўрсатилган (апрель учун ҳисобот 25 майдан кечиктирмай, май учун – 25 июндан кечиктирмай тақдим этилади).
Ҳисоб-китоб
Ҳисоб-китобнинг 3, 4 ва 5-устунларида ЯИТ бўйича маълумотлар, 6-устунда – фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича маълумотлар кўрсатилади.
3-устунда Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрларида ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади. Ундан ЯИТнинг умумбелгиланган (4-устун) ва имтиёзли ставкаси (5-устун) қўлланадиган кўрсаткичлар ажратиб кўрсатилади. Шуни қайд этиб ўтамизки, фақат ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар имтиёзли ставкани қўллайдилар ва, тегишинча, 5-устунни тўлдирадилар, сабаби айни уларнинг МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси – 4,7% қўлланади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди). «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари фақат 4-устунни тўлдирадилар, сабаби фақат улар учун ЯИТнинг 7%лик ставкаси белгиланган ва у умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди). Мисол маълумотларига кўра корхона микрофирма ҳисобланади ва ЯИТнинг 15%лик ставкасини қўллайди.
Йил бошидан ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг (Солиқ кодексининг 172-моддаси) умумий суммаси 135 800 000 сўмни (20 000 000 + 20 000 000 + 26 500 000 + 20 000 000 + 22 100 000 + 27 200 000) ташкил этади, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.
011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларга кўра юридик шахс – ЎзР норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларга даромадлар, 020-сатрда – ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзлар кўрсатилади. Мисол шартига кўра норезидент юридик шахсга тўловлар, шунингдек ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзлар йўқ, тегишинча, Ҳисоб-китобнинг 011, 020-сатрлари тўлдирилмайди.
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 172-моддасига кўра ҳисобланган даромадлар билан Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича имтиёзлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Мисол шартига кўра имтиёзлар йўқлиги сабабли солиқ солинадиган база 135 800 000 сўмни ташкил этади. У Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади. ЯИТ (15%) ва суғурта бадаллари ставкалари (7,5%) тегишли устунларда 040-сатрда кўрсатилади.
Йил бошидан ҳисобланган ижтимоий суғуртага ажратмалар суммаси солиқ солинадиган базани (030-сатр) ставкага (040-сатр) кўпайтириш йўли билан аниқланади ва ЯИТ – 20 370 000 сўмни (135 800 000 х 15%), суғурта бадаллари – 10 185 000 сўмни (135 800 000 х 7,5%) ташкил этади. Ушбу иккала сумма Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади.
Ҳисобланган ЯИТ энг кам миқдордан кўп бўлганлиги ва корхонада унга доир қўшимча ҳисобланма йўқлиги (Ҳисоб-китобга 3-иловага қаранг) сабабли Ҳисоб-китобнинг 060-сатри тўлдирилмайди.
Ҳисобот даври учун тўланадиган ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоб бўйича ЯИТни қўшимча ҳисобланган тўлов суммасига қўшиш йўли билан аниқланади. Қўшимча ҳисобланма йўқлиги сабабли 20 370 000 сўм тўланиши керак. Фуқароларнинг суғурта бадаллари 10 185 000 сўмга тенг. Ушбу рақамлар Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида тегишли устунларда кўрсатилади.
Ҳисоб-китобнинг 080 ва 090-сатрлари фақат йил якунларига кўра ва ҳисобот йилида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунларига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сони мезонига мувофиқ келмайдиган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликларидан ташқари) томонидангина тўлдирилади. Кўрсатилган корхоналар умумбелгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайдилар.
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН
ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Ягона ижтимоий тўлов
|
Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари
|
||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
умумбелгиланган ставка бўйича
|
имтиёзли ставка бўйича
|
||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)
|
010
|
135 800 000
|
135 800 000
|
|
135 800 000
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари
|
011
|
|
|
х
|
х
|
Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)
|
020
|
|
|
|
|
Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)
|
030
|
135 800 000
|
135 800 000
|
|
135 800 000
|
Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %
|
040
|
х
|
15
|
|
7,5
|
Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
20 370 000
|
20 370 000
|
|
10 185 000
|
Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)
|
060
|
|
|
х
|
х
|
Ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма (050-сатр + 060-сатр)
|
070
|
20 370 000
|
20 370 000
|
|
10 185 000
|
Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр / 040-сатр х 25%) – 050-сатр)
|
080
|
|
|
х
|
х
|
Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)
|
090
|
|
|
|
х
|
Ҳисоб-китобга 3-илова
Корхоналар (чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларидан ташқари) Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлайдилар ва Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби»ни ортиб бормайдиган якун билан тўлдирадилар. 3-устунда ҳисоб-китоб учун зарур кўрсаткичлар сатрма-сатр кўрсатилади. 4, 5 ва ундан кейинги устунларда 3-устундан корхонада белгиланган иш ҳафтаси турига қараб (2 дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси, 1 дам олиш куни билан 6 кунлик иш ҳафтаси, 3 дам олиш куни билан 4 кунлик иш ҳафтаси ва ҳ.к.) маълумотлар ажратиб кўрсатилади. МЧЖда 2 дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, шу сабабли фақат 4-устун тўлдирилади.
Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдори меҳнат шартномалари ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра ишловчи барча ходимлар ҳисобот ойида ҳақиқатда ишлаган кунларидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол маълумотларига кўра ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида фақат 10 киши (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-сатри) ҳисобга олинади. Ижарага берувчи ҳисобга олинмайди, сабаби ижара ҳақига ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайди.
2016 йил июнда ходимлар 220 иш куни (22 х 10) ишлаганлар. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 020-сатрида 4-устунда кўрсатилади. Эслатиб ўтамиз, ходим иш кунида қанча соат ишлаганидан қатъи назар, шу кунда ишлаб берган деб ҳисобланади, йиллик меҳнат таътили ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътил кунлари ҳам амалда ишланган кунлар деб ҳисобланади. Ходимлар бир ойда ишлаган кунларни ҳисоблашда:
ихтисослаштирилган цехлар ва участкаларда ишловчи, улар бўйича ЯИТ пасайтирилган ставкада ҳисобланадиган ногиронларга;
касаначиларга (ЯИТ бўйича имтиёз тугагунга қадар);
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) якка тартибдаги тадбиркорларга тўғри келадиган ишланган кунлар қўшилмайди.
Июнда 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 22 кунни ташкил этади (2016 йил учун иш вақти ҳисоб-китоби, МАИМҚВ томонидан 29.10.2015 йилда 02-05/3417-сон билан тасдиқланган). Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатрида кўрсатилади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТнинг ойлик нормативи ҳар бир ходимга энг кам миқдордаги иш ҳақининг 65%ини ташкил этади, яъни ЭКИҲ 130 240 сўм бўлганда у 84 656 сўмга (130 240 х 0,65) тенг. Ушбу рақам Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилади. Умуман корхона бўйича ЯИТнинг энг кам нормативи (050-сатр) 846 560 сўмга (220 / 22 х 84 656) тенг.
Ҳисобот ойи учун белгиланган ставкада ҳисобланган ЯИТ суммаси ҳисобот ойи (июнь) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни ҳамда аввалги ҳисобот даври (май) учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни қийматлари фарқи сифатида ҳисоблаб чиқарилади, яъни ҳисобот ойи учун ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланган ЯИТ – июнь олинади ва 4 080 000 сўмни (20 370 000 – 16 290 000) ташкил этади, у Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб бўйича ягона ижтимоий тўлов (4 080 000 сўм) энг кам миқдордан (846 560 сўм) кўп. Тегишинча, ЯИТ қўшимча ҳисобланмаган – 070, 080 (I чоракда ҳам қўшимча ҳисобланмаган) ва 090-сатрларда «0» кўрсатилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
3-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА-ЯИТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Сумма
|
|||
жами
|
шу жумладан:
|
||||
иш ҳафтасининг 1-тури
|
иш ҳафтасининг 2-тури
|
иш ҳафтасининг ... тури
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
...
|
ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони
|
010
|
х
|
10
|
|
|
Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари
|
020
|
х
|
220
|
|
|
Ҳисобот даврида иш кунлари сони
|
030
|
x
|
22
|
|
|
ЯИТ нормативи
|
040
|
x
|
84 656
|
|
|
ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х 040-сатр)
|
050
|
|
846 560
|
|
|
Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)
|
060
|
4 080 000
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр)
|
070*
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)
|
080
|
0
|
х
|
х
|
х
|
Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)
|
090
|
0
|
х
|
х
|
х
|
*Агар 3-устуннинг «060» сатри қиймати 3-устуннинг «050» сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг «070» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.
Изоҳ.
5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.
Ҳисоб-китобга 4-илова
4-иловада ҳисобот даври учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир жисмоний шахс кесимида кўрсатилади.
Ахборотда 2016 йил июнь ойи учун ҳисобланган суғурта бадаллари ҳар бир ходим бўйича кўрсатилади (2-устун – Ф.И.О.), умумий суммаси эса (2 040 000 сўм) 5-устуннинг «Жами» сатрида акс эттирилади.
4-устунда олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси сатрма-сатр кўрсатилади (май учун Ахборотнинг 6-устуни). Устуннинг жами суммаси январь–май учун ҳисобланган суғурта бадалларига, яъни 8 145 000 сўмга тенг бўлиши керак.
6-устунда ҳисобот даври охирига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси – 10 185 000 сўм (8 145 000 + 2 040 000) акс эттирилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
4-ИЛОВА
ҲАР БИР ЖИСМОНИЙ ШАХС КЕСИМИДА 2016 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ УЧУН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА ҲИСОБЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Тартиб рақами
|
Жисмоний шахснинг Ф.И.О.
|
СТИР
|
Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 6-устуни)
|
Ҳисобот чораги учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (ортиб борувчи якунсиз тўлдирилади)
|
Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (4-уст. + 5-уст.)
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1
|
Одилов А.Б.
|
ххххххххх
|
733 050
|
138 570
|
871 620
|
2
|
Гришаева С.С.
|
ххххххххх
|
610 875
|
115 470
|
726 345
|
...
|
...
|
...
|
...
|
...
|
...
|
10
|
Шибаршова З.П.
|
ххххххххх
|
855 225
|
161 660
|
1 016 885
|
ЖАМИ
|
8 145 000
|
2 040 000
|
10 185 000
|
Изоҳ.
Тегишли солиқ даврининг биринчи ойида 4-устунга «0» қиймат қўйилади.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар