Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 19 / Божхона

Номақбул транзит

 

Мен БААда товарларни харид қилмоқчиман, уларнинг чеклари қўлимда бўлади. Уларнинг барчаси ягона нусхада, шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган. Уларнинг қиймати $1 000 дан камни ташкил этади. Агар БААдан Алматига учиб, Алматидан эса автобусда Тошкентга келсам, чегарани кесиб ўтишда божхонада муаммо бўлмайдими? Жисмоний шахслар учун қўшни мамлакатлардан товарларни бож тўламай олиб кириш меъёри $10 ни, бошқа давлатлардан эса $1 000 ни ташкил этиши ҳақида ўқиганман. Бу товарни божхоначилар қаерники деб ҳисоблайдилар? Қўшни мамлакатдан олиб кирилган дебми ёки қўшни бўлмаган мамлакатдан?

К.Йўлдошев.

 

Давлат божхона қўмитаси мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди.

Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон) билан белгиланган тартибга кўра, 2009 йилнинг 2 июнидан бошлаб қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этади.

Шу муносабат билан хатингизда кўрсатилган ҳолатда жисмоний шахс товарларни олиб кираётганда қўшни давлатдан олиб кирилаётган товарларга бўлганидек бож тўланмайдиган олиб кириш меъёри татбиқ этилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан ЎзРнинг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг мақсади божхона органининг мансабдор шахси томонидан умум ўрнатилган халқаро меъёрларга ва амалиётга мувофиқ белгиланади. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарнинг олиб келиниши мақсадини аниқлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

а) товарларнинг истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланишнинг анъанавий амалиёти ҳисобга олинадиган товарларнинг хусусиятлари. Одатда рўзғорда ишлатилмайдиган товарларни олиб кириш, ушбу товарлар тижорат мақсадларида олиб кирилаяпти деб тахмин қилишга асос бўлади, агар товарларни олиб ўтувчи шахс аксини исбот қилмаса;

б) товарларнинг сони. Товарларни олиб ўтувчи шахснинг ва унинг оила аъзоларининг эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдордаги бир хил товарлар (бир хил номли, ҳажмли, бичимли, рангли ва бошқалар), одатда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун олиб кирилади;

в) товарларни олиб ўтиш мунтазамлиги. Бир хил товарларни бир шахс томонидан бир неча марта олиб кирилиши у унчалик катта ҳажмда бўлмаса ҳам, товарлар тижорат мақсадида ишлатиш учун олиб кирилмоқда деб кўрилиши мумкин, агар шахс аксини исбот қилмаса;

г) сафарнинг шароитлари. Сафарнинг мақсади, унинг давомийлиги, сафарда бўлган давлат номи, қўлга киритилган валюта суммаси ва бошқалар;

д) товарлар божхона чегарасидан жисмоний шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжлари учун (яъни, шахсий истеъмол ва фойдаланиш) олиб ўтилмаётганлигини тахмин қилиш учун асосларнинг мавжудлиги.

Товарлар ишлаб чиқаришга ёки бошқа тижорат фаолиятига мўлжалланган деб ҳисобланмайди, қачонки товарлар уни олиб ўтувчи шахс ёки унинг оила аъзолари томонидан улар фақат рўзғорда ишлатилса ҳамда улардан фойдаланиш даромад олиш билан боғлиқ бўлмаса.

Мурожаатингизга берилган жавобдан қониқмаган бўлсангиз, белгиланган тартибда юқори турувчи инстанцияларга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Бахтиёр РАИМОВ,

ЎзР Давлат божхона
қўмитаси раисининг биринчи
ўринбосари.

Прочитано: 2293 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика