Norma.uz

Бухгалтериядаги магистрант

Мен МЧЖда бухгалтер бўлиб ишлаб туриб, магистратурага ўқишга кирдим. Ҳозир ишлаб туриб ўқияпман. Мени ўриндошликка ўтказишди, чунки раҳбаримиз биринчи ўринда – магистратурада ўқиш туради дейди. Мен эса унга меҳнат дафтарчам ўқиш жойида эмас, ишхонада эканлигини тушунтирмоқчи бўламан.

Раҳбарнинг бундай ёндашуви нотўғрилигини тушунтириш учун мен қандай қонун ҳужжатига ҳавола қилишим мумкин?

Х.Шафранова.

Тошкент шаҳри.

 

        – Иш берувчингиз ўқишдан бўш вақтда иш бажарилиши керак деганда ҳақлидир. Бироқ сиз билан ўриндош сифатида меҳнат шартномасини тузиш масаласида янглишаяпти, чунки ўқув юрти сиз учун асосий иш жойи ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг (МК) 72-моддасига мувофиқ, агар талабага унинг розилиги билан меҳнат вазифасини (муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни) бажариш топилса ва у ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниш мажбуриятини олса, бундай муносабатлар меҳнат муносабатлари сифатида баҳоланиши ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ – тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиб (МК 119-моддасининг биринчи қисмига кўра) расмийлаштирилиши керак.

Шу сабабли сизнинг ҳолатда ўриндошликдан тўлиқсиз иш вақти белгиланган ишга ўтказиш қайд этилган меҳнат шартномасини қайта тузиш лозим ва у сиз учун асосий иш жойи бўлади. Иш берувчи, агар сиз ушбу ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган бўлсангиз, меҳнат дафтарчангизни юритиши шарт (МК 81-моддасининг иккинчи қисми).

Бунда шуни эслатиб ўтамизки, тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаётган ходимлар ҳам меъёрга мувофиқ давом этадиган иш куни белгиланган ходимлар сингари айни шундай меҳнат ҳуқуқларидан (йиллик асосий таътил муддати, меҳнат стажини ҳисоблашда) фойдаланадилар, бироқ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МК 119-моддасининг иккинчи қисми).

 

Прочитано: 2202 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика