Norma.uz

Агар ходим фамилиясини ўзгартирса...

Ходималаримиздан бири турмушга чиқиб, ўзининг қизлик фамилиясини эрининг фамилиясига ўзгартирди. Энди корхона у билан меҳнат шартномасига фамилиянинг ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш тўғрисида қўшимча битим тузиши керакми?

Т.Д., тикувчилик корхонасининг

кадрлар бўлими инспектори.

Наманган шаҳри.

 

 

– Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тарафларни ходимнинг фамилияси ёки исми ўзгарганда меҳнат шартномасига қўшимча битим тузишга мажбур этадиган меъёр йўқ. Шу сабабли сиз меҳнат шартномасига ушбу ҳолда бирор-бир ўзгартиришлар киритишингиз керак эмас.

Баъзи ҳуқуқшунослар бунда меҳнат шартномаси ҳошияларига ходимнинг фамилияси ёки исми ўзгарганлиги тўғрисида тегишли ёзув қайд этишни тавсия этадилар. Бошқалар меҳнат шартномасига қўшимча битим тузиш йўли билан тегишли ўзгартишлар киритишни таклиф қиладилар.

Бироқ, фикримизча, меҳнат шартномасини ўзгартишсиз қолдириш мумкин, чунки меҳнат шартномасига ўзгартишларни имзолашдан аввал тарафлар бирор-бир нарсани аҳдлашиб олишлари керак. Мазкур ҳолда ходим иш берувчини (қоидага кўра ёзма ариза шаклида) ўзининг шахсий маълумотларидаги ўзгартишлар тўғрисида хабардор қилиши шарт, иш берувчи эса ходимнинг ҳисоб ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида кадр буйруғини чиқариши керак.

Меҳнат дафтарчасига эса ўзгартишлар киритиш лозим. Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси ёки исми устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Тегишли ҳужжатларга иловалар муқованинг ичкари бетига ёзилиб, корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан тасдиқланади (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги тасдиқлаган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2.11-банди).

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика