Norma.uz

Электр ҳисоблагич носозлигида кафолат муддати

        Электрон электр ҳисоблагичларга кафолат муддатини ким белгилайди ва бу ҳақдаги ахборот қаерда кўрсатилиши керак?

Ш.Ҳамидов.

 

 

– Электрон электр ҳисоблагичларга кафолат муддатларини ишлаб чиқарувчи завод белгилайди. Улар паспортда ёки уни қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилиши керак. Ҳисоблагич сотиб олинаётганда истеъмолчига мувофиқлик сертификати ҳам тақдим этилиши лозим, у сифат кафолати, товар синовдан ўтганлиги, ДСТ талаб­ларига мувофиқ келиши, ЎзР Давлат ўлчов воситалари реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланишига рухсат берилганлиги тасдиғи ҳисобланади.

 

 

 

          Мен “Elektron Xisoblagich” МЧЖ ҚК ишлаб чиқарган, бир фазали кўп функцияга эга DDS28u электрон электр ҳисоблагичини сотиб олдим. Товар паспортида фойдаланишнинг кафолат муддати буюрт­мачига юклаб жўнатилган кундан бошлаб 36 ойни ташкил этиши кўрсатилган. Агар кафолат муддати мобайнида ҳисоблагичда носозликлар аниқланса, башарти завод пломбалари сақланган бўлса, ишлаб чиқарган заводга қайтарилади. Ишлаб чиқарувчининг айби тасдиқланса, ҳисоблагич таъмирланиши ёки алмаштирилиши керак. Бироқ қўллаш бўйича йўриқномада кафолат мажбуриятлари бир қадар бошқача талқин этилган. Унда айтилишича, ишлаб чиқарувчи завод товар сифати учун ҳисоблагич тайёрланган пайтдан бошлаб жавобгар бўлади: 1 йил мобайнида уни алмаштиради, 3 йил мобайнида кафолатли таъмирлайди. Бундай турлича талқин ноаниқлик туғдиради. Кафолат муддати қандай – у тайёрланган ёки сотилган пайтдан бошлаб ҳисобланадими? Ҳисоблагичнинг сифати бобида муаммолар юзага келса, қандай ҳужжатга асосланиш керак: техник паспортгами ёки йўриқномага?

С.Зубарев.

 

 

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон)
11-моддасида белгиланишича, кафолат муддати товар сотилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Кафолат мажбуриятларидан фойдаланиш зарурати юзага келганда истеъмолчи техник паспортга амал қилиши керак. У ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасида ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун шароитлар яратадиган ҳужжатдир. Ишлаб чиқарувчининг унда қайд этилган кафолатлари корхона муҳри билан мустаҳкамланган бўлади.

Прочитано: 2563 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика