Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 39 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2013 йилнинг тўққиз ойи учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича тушунтиришлар

ТУШУНТИРИШЛАР*

 

*2013 йилнинг I чораги учун ҳисобот шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни “СБХ”нинг 16.04.2013 йилдаги 15 (975)-сонидан, I ярми учун “СБХ”нинг 16.07.2013 йилдаги 28 (988) ва “Норма маслаҳатчи”нинг 16.07.2013 йилдаги 28 (417)-сонидан қаранг.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг шакллари1 қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

Маълумотларга 1-илова – “Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммаларининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)” (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

Маълумотларга 2-илова – “Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкаси” (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

Маълумотларга 3-илова – “Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси” (бундан ке­йин - Маълумотларга 3-илова);

Маълумотларга 4-илова – “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси” (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, - улар ДСИга фақат йил якуни бўйича йиллик Маълумотларга қўшиб тақдим этилади. Шу сабабли солиқ тўловчилар 2013 йилнинг тўққиз ойи учун 25 октябрдан кечиктирмай солиқ органларига фақат Маълумотларни ва уларга 1 ва 2-иловаларни тақдим этишлари лозим.

Қуйида 2013 йилнинг 9 ойи учун ЖШДСга доир шакл­ларни тўлдириш бўйича тушунтиришлар келтирилади. Маълумотларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади, шу сабабли аввал мазкур иловаларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда тушунтиришлар изчил равишда берилади - аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони кўрсатилади. Мазкур сатрда даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, ҳисобга олинади.

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий иш жойи ҳисобланади (Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 22-моддаси).

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган шахслар сони ажратилади. Бу ерда ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар кўрсатилади.

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси - жами даромад кўрсатилади. СК 171-моддасига мувофиқ жами даромад таркибига қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси);

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

004-сатрнинг кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги суммаларни қўшиш йўли билан (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) аниқланади.

005-сатрда 004-сатрдан иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган, ушбу даромадларни олувчининг ёзма аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади. Моддий наф тарзидаги даромадларга СКнинг 177-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради:

юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:

- жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;

- коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

- санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

- юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари;

солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва шу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ўртасидаги салбий тафовут;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;

жисмоний шахснинг юридик шахс олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари;

иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар.

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахс­га моддий наф тарзида даромадлардан корхона, жисмоний шахснинг ёзма аризаси бўлганда ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (СКнинг 184-моддаси). Бунда бундай даромад олувчи жисмоний шахс ҳисобот йилидан ке­йинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай ўзининг яшаш жойи бўйича ДСИга декларация топшириши шарт.

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси кўрсатилади.

Бунда шуни эътиборга олиш керакки, 2013 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақига каррали миқдорда назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун бутун йил давомида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амал қилувчи ЭКИҲ қўлланилади, яъни 2013 йилда – 79 590 сўм. Ҳисоблашнинг бундай тартиби қуйидаги ҳолларда белгиланган имтиёзларга нисбатан қўл­ланилади:

моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган энг кўп миқдор – 12 ёки 20 ЭКИҲ), ишдан бўшатиш нафақаси (12 ЭКИҲ) ва совға берилганда (6 ЭКИҲ) (СК 179-моддасининг 1, 14 ва 20-бандлари);

жисмоний шахсларнинг айрим тоифаларини ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишда (СК 180-моддасининг иккинчи қисми).

007-сатрда ЖШДСнинг солиқ солинадиган базаси кўрсатилади. У қуйидаги даромадларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан келиб чиқиб аниқланади:

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар;

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган даромадлар.

Мазкур сатрдаги қиймат қуйидаги формулага кўра аниқланади:

007-сатрнинг 004-сатр - 005-сатр - 006-сатр.

008-011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар алоҳида ажратилади.

008-сатрда 007-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. 2013 йил 1 январдан шкалани ҳисоблаб чиқариш учун жорий йил 1 январь ҳолатига кўра амал қилган ЭКИҲ - 79 590 сўм қабул қилинади. Шунинг учун энг кам иш ҳақининг 2013 йил 15 августдан 91 530 сўмгача кўпайиши ҳисобга олинмайди.

2013 йилнинг сентябрь ойи учун ЖШДСни ҳисоблашда қуйидаги шкала қўлланади:

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ажратилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Cолиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар мазкур сатрда кўрсатилмайди.

010-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг кам ставкасида (2013 йилда - 8%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. СКнинг 181-моддасига мувофиқ уларга қуйидаги даромадлар киритилади:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадлар;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадлари;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар, акциялар тарзидаги даромадлар;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

011-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (2013 йилда - 22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Улар, одатда, асосий бўлмаган иш жойида жисмоний шахсларга ҳисобланган, олувчининг аризасига кўра энг юқори ставкада солиқ ушланган даромадлардир. Шуни эслатиб ўтамизки, асосий бўлмаган иш жойидан тўланган даромадларга СК 179-моддасининг 1-банди (ЖШДС солинмайдиган ЭКИҲнинг 12 баравари доирасидаги “бошқа ҳолларда” бериладиган моддий ёрдам) ва
180-моддаси бўйича имтиёзлар қўлланмайди.

012-сатрда ШЖБПҲга бадаллар (6410-ҳисобварақ кредити) чегирилган ҳолда ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 5-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотлар 014-сатрининг кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида белгиланади. 

013-сатрда 012-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси келтирилади.

014-сатрда 012-сатрдан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади. Маълумотларга 2-илова 3-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи ушбу сатрга кўчирилади.

015-сатрда 012-сатрдан энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси келтирилади.

016-сатрда 012-сатрдан энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ҳисобланган ЖШДС суммаси келтирилади.

017-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси (6530-ҳисобварақ кредити) кўрсатилади. Ушбу сатрга Маълумотларга 1-илова 4-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи кўчирилади.

018-сатрда қуйидаги формулага кўра аниқланган ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

018-сатр = 004-сатр - 012-сатр - 017-сатр - фуқароларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари (6%).

019-сатрда жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда) кўрсатилади. 019-сатрнинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотларга 2-илова 5-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичларини қўшиш йўли билан белгиланади.

020-сатрда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда) кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 12-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотларга 2-илова 8-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичларини қўшиш йўли билан аниқланади.

021-сатрда ШЖБПҲга тўланган бадаллар суммаси кўрсатилади. Унга Маълумотларга 1-илова 11-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи кўчирилади.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

 

 

Мазкур тушунтиришлар “Norma Ekspert” мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади. Уларни қайта босиш, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга “Norma” газеталари бирлашган таҳририяти” МЧЖ ёки “Norma Ekspert” ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина рухсат берилади.

 

 

 

001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони кўрсатилади. Мазкур сатрда даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, ҳисобга олинади.

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий иш жойи ҳисобланади (Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 22-моддаси).

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган шахслар сони ажратилади. Бу ерда ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар кўрсатилади.

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси - жами даромад кўрсатилади. СК 171-моддасига мувофиқ жами даромад таркибига қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси);

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

 

Диққат! СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди.

 

004-сатрнинг кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги суммаларни қўшиш йўли билан (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) аниқланади.

005-сатрда 004-сатрдан иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган, ушбу даромадларни олувчининг ёзма аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади. Моддий наф тарзидаги даромадларга СКнинг 177-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради:

юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:

- жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;

- коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

- санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

- юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари;

солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва шу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ўртасидаги салбий тафовут;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;

жисмоний шахснинг юридик шахс олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари;

иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар.

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахс­га моддий наф тарзида даромадлардан корхона, жисмоний шахснинг ёзма аризаси бўлганда ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (СКнинг 184-моддаси). Бунда бундай даромад олувчи жисмоний шахс ҳисобот йилидан ке­йинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай ўзининг яшаш жойи бўйича ДСИга декларация топшириши шарт.

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси кўрсатилади.

Бунда шуни эътиборга олиш керакки, 2013 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақига каррали миқдорда назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун бутун йил давомида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амал қилувчи ЭКИҲ қўлланилади, яъни 2013 йилда – 79 590 сўм. Ҳисоблашнинг бундай тартиби қуйидаги ҳолларда белгиланган имтиёзларга нисбатан қўл­ланилади:

моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган энг кўп миқдор – 12 ёки 20 ЭКИҲ), ишдан бўшатиш нафақаси (12 ЭКИҲ) ва совға берилганда (6 ЭКИҲ) (СК 179-моддасининг 1, 14 ва 20-бандлари);

жисмоний шахсларнинг айрим тоифаларини ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишда (СК 180-моддасининг иккинчи қисми).

007-сатрда ЖШДСнинг солиқ солинадиган базаси кўрсатилади. У қуйидаги даромадларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан келиб чиқиб аниқланади:

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар;

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган даромадлар.

Мазкур сатрдаги қиймат қуйидаги формулага кўра аниқланади:

007-сатрнинг 004-сатр - 005-сатр - 006-сатр.

008-011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар алоҳида ажратилади.

008-сатрда 007-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. 2013 йил 1 январдан шкалани ҳисоблаб чиқариш учун жорий йил 1 январь ҳолатига кўра амал қилган ЭКИҲ - 79 590 сўм қабул қилинади. Шунинг учун энг кам иш ҳақининг 2013 йил 15 августдан 91 530 сўмгача кўпайиши ҳисобга олинмайди.

2013 йилнинг сентябрь ойи учун ЖШДСни ҳисоблашда қуйидаги шкала қўлланади:

Солиқ солинадиган даромад миқдори (сўм)

Солиқ суммаси (сўм)

3 581 550 (5 x 716 310) сўмгача

Даромад суммасининг 8%и

3 581 551 сўмдан 7 163 100 (10 х 716 310) сўмгача

286 524 сўм + 3 581 550 сўмдан ошган суммадан 16%

7 163 101 сўм ва ундан юқори

859 572 сўм + 7 163 100 сўмдан ошган суммадан 22%

 

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ажратилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Cолиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар мазкур сатрда кўрсатилмайди.

010-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг кам ставкасида (2013 йилда - 8%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. СКнинг 181-моддасига мувофиқ уларга қуйидаги даромадлар киритилади:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадлар;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадлари;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар, акциялар тарзидаги даромадлар;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

011-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (2013 йилда - 22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Улар, одатда, асосий бўлмаган иш жойида жисмоний шахсларга ҳисобланган, олувчининг аризасига кўра энг юқори ставкада солиқ ушланган даромадлардир. Шуни эслатиб ўтамизки, асосий бўлмаган иш жойидан тўланган даромадларга СК 179-моддасининг 1-банди (ЖШДС солинмайдиган ЭКИҲнинг 12 баравари доирасидаги “бошқа ҳолларда” бериладиган моддий ёрдам) ва 180-моддаси бўйича имтиёзлар қўлланмайди.

012-сатрда ШЖБПҲга бадаллар (6410-ҳисобварақ кредити) чегирилган ҳолда ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 5-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотлар 014-сатрининг кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида белгиланади. 

013-сатрда 012-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси келтирилади.

014-сатрда 012-сатрдан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади. Маълумотларга 2-илова 3-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи ушбу сатрга кўчирилади.

015-сатрда 012-сатрдан энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси келтирилади.

016-сатрда 012-сатрдан энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ҳисобланган ЖШДС суммаси келтирилади.

017-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси (6530-ҳисобварақ кредити) кўрсатилади. Ушбу сатрга Маълумотларга 1-илова 4-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи кўчирилади.

018-сатрда қуйидаги формулага кўра аниқланган ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

018-сатр = 004-сатр - 012-сатр - 017-сатр - фуқароларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари (6%).

019-сатрда жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда) кўрсатилади. 019-сатрнинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотларга 2-илова 5-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичларини қўшиш йўли билан белгиланади.

020-сатрда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда) кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 12-устунининг “Йил бошидан жами” сатри ва Маълумотларга 2-илова 8-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичларини қўшиш йўли билан аниқланади.

021-сатрда ШЖБПҲга тўланган бадаллар суммаси кўрсатилади. Унга Маълумотларга 1-илова 11-устунининг “Йил бошидан жами” сатри кўрсаткичи кўчирилади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 1-ИЛОВА

 

Маълумотларга 1-илова - Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади ва тақдим этилади.

Маълумотларга 1-иловани тўлдиришда шуни эътиборга олиш керакки, Расшифровкада:

СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар кўрсатилмайди;

моддий наф тарзидаги ҳисобланган (тўланган) даромадлар ушбу тўловлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бир вақтда кўрсатилади;

хизмат сафарига харажатлар учун бўнак тўловини амалга оширишда, нормалардан ортиқча кундалик харажатларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

МИСОЛ. 13 августда ходимга юбилей муносабати билан совға берилди. Расшифровкада моддий наф тарзидаги даромадни (совға СК 177-моддасининг 2-бандига мувофиқ шундай даромад ҳисобланади) ҳисоблашни август ойи учун иш ҳақи ҳисобланган санада, уни беришни эса август ойи учун иш ҳақи тўланган кунда акс эттириш лозим.

 

МИСОЛ. Суткалик пуллар ходимга 22 июлда берилган, бўнак ҳисоботи 2 августда тақдим этилган. Расшифровкада меъёрдан ортиқча суткалик пуллар август ойи учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида акс эттирилади, уларнинг тўланиши эса август ойи учун иш ҳақи тўлаш санасида кўрсатилади.

 

Агар корхона жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар (масалан, ходимнинг аризасига кўра иш ҳақи ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган ёки ижро варақаси бўйича алимент ушланган ва ҳоказо) олса, у ҳолда уларни пул маблағларини ўтказиш ёки уларни банкдан даромадларни тўлаш учун олиш (кассадан тўловлар) санасида акс эттириши керак. Масалан, ипотека кредитини сўндириш ёки алимент тўлаш бўйича операцияларни амалга ошириш санаси бўлиб уларни ўтказиш санаси ҳисобланади. Ходимнинг корхона олдидаги қарзини (масалан, берилган қарз) сўндириш ҳисобига ушланмалар иш ҳақини тўлаш санасида акс эттирилади.

ШЖБПҲга бадалларнинг (4-устун) ва бюджетга ЖШДСнинг (5-устун) ҳисобланган суммалари жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисоблаб ёзиш санасида (2-устун) кўрсатилади.

2-устунда жисмоний шахсларга ҳисобланган, ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда, даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади, уларга қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172–175-моддалари);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси), дивидендлар ва фоизларни чегирган ҳолда;

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар, яъни СКнинг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар чегирилган ҳолдаги даромадлар ажратилади. Бунда 3-устун кўрсаткичига асосий бўлмаган иш жойида тўланган, олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар киритилмайди.

4-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган жисмоний шахс­лар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар учун, агар улар даромадларидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ЖШДС ушланса, ШЖБПҲга бадалларни тўлаш мажбурийдир (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди). Шу тариқа ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ходим иш ҳақининг фақат солиқ солинадиган қисмидан ўтказилади, унинг солиқ солинмайдиган қисмидан  эса ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ушлаб қолинмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ходимнинг даромадларини унинг ўғлининг (19 ёш) Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиши учун ўтказиб келади. Мазкур даромадларга СК 179-моддасининг 31-бандига асосан ЖШДС солинмайди, тегишинча, улардан ШЖБПҲга 1% ўтказилмайди.

 

5-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар чегирилган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.

2–5-устунларга “Ой бошидаги қолдиқ (сальдо)” сатри бўйича олдинги чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан “Чорак охиридаги қолдиқ (сальдо)” сатри суммалари кўчирилади.

6-устунда жисмоний шахсларга пул маблағлари билан тўланган (шу жумладан пластик карточкаларга маблағлар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар) ёки натура шаклида берилган, шу жумладан ЖШДС солинмайдиган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга тиббий даволаниши муносабати билан 1 200 000 сўм моддий ёрдам берилди. Моддий ёрдамнинг солиқ солинадиган қисми 244 920 сўмни (1 200 000 - 79 590 х 12) ташкил қилади.

6-устунда моддий ёрдамнинг бутун суммаси (1 200 000 сўм), 7-устунда солиқ солинадиган қисми –
(244 920 сўм) кўрсатилади.

 

8-устунда 6-устундан жисмоний шахсларга натура шак­лида тўланган даромадлар суммаси ажратилади.

ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон қарорига мувофиқ республикамизда иш ҳақини натура шаклида (ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, харид қилинган товарлар билан ва ҳоказо) тўлаш тақиқланган. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно, улар (ходимларнинг ёзма аризасига кўра) ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари тўлаш бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда иш ҳақи тарзида бера оладилар.

Ушбу тўловлардан ташқари, 8-устунда совғалар, чипталар, йўлланмалар, бепул овқатланишга талонлар ва бошқаларнинг суммалари кўрсатилади.

9-устунда 6-устундан солиқ солинадиган, натура шак­лида тўланган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга унинг юбилейи муносабати билан қиймати 500 000 сўмлик совға берилган (6-устунда кўрсатилади). ЭКИҲнинг 6 баравари (477 540 сўм) доирасидаги совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди. Солиқ солинадиган сумма - 22 460 сўм 9-устунда кўрсатилади.

 

10-устунда 6-устундан бўнак тарзида тўланган иш ҳақи суммаси (тўлаш санасида) кўрсатилади.

11-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг Халқ банкига ўтказилган суммалари (тўлов топшириқномаси ёзилган санада) кўрсатилади.

12-устунда ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда (тўлов топшириқномаси ёзилган санада) ЖШДСнинг бюджетга ўтказилган суммаси кўрсатилади.

“Жами” сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади.

“Чорак охиридаги қолдиқ (сальдо)” сатри 2, 3, 4 ва 5-устунларининг кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:

2-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 2-устуни + “Жами” сатрининг 2-устуни – “Жами” сатрининг 6-устуни;

3-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 3-устуни + “Жами” сатрининг 3-устуни - “Жами” сатрининг 7-устуни;

4-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 4-устуни + “Жами” сатрининг 4-устуни - “Жами” сатрининг
11-устуни;

5-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 5-устуни + “Жами” сатрининг 5-устуни - “Жами” сатрининг 12-устуни.

“Йил бошидан жами” сатрида аввалги чорак “Йил бошидан жами” ва жорий чорак “Жами” сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 2-ИЛОВА

 

Маълумотларга 2-илова - Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади ва тақдим этилади.

“Чорак бошидаги қолдиқ” сатрида олдинги чорак учун “Чорак охиридаги қолдиқ” сатридан Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

2-устунда ҳисобот даври учун (ҳисоблаш санаси бўйича) дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

Бунда дивидендлар деганда, СКнинг 22-моддасига кўра, қуйидагилар тушунилади:

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;

юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахс иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

Фоизлар - ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад (СКнинг 22-моддаси).

3-устунда дивидендлар ва фоизлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади (10%лик ставка бўйича).

4-устунда ЖШДС чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

5-устунда тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Сатрнинг кўрсаткичи 6 ва 7-устунларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади.

6-устунда пул шаклида тўланган, яъни нақд пул билан берилган, муассиснинг пластик карточкасига ёки ҳисобварағига ўтказилган дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

7-устунда натура шаклида тўланган, масалан, асосий воситалар, товарлар, ўз маҳсулоти ва бошқалар билан, дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

8-устунда дивидендлар ва фоизлардан бюджетга ўтказилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Йирик корхонанинг муассиси ҳисобланган жисмоний шахсга 11 000 минг сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган, ундан 8 000 минг сўми пул билан тўланади, қолган қисми ҳисобига корхонанинг ўз маҳсулоти берилади.

Ҳисобланган сумма (11 000 минг сўм) Расшифровканинг 2-устунида кўрсатилади. Дивидендлардан солиқ суммаси - 1 100 минг сўм - Расшифровканинг 3 ва 8-устунларида кўрсатилади.

Муассисга тўланиши лозим бўлган дивидендлар суммаси (Расшифровканинг 4 ва 5-устунлари) 9 900 минг сўмни (11 000 - 1 100) ташкил қилади. Пул билан тўланган дивидендлар (8 000 минг сўм) 6-устунда, тайёр маҳсулот билан берилган дивидендлар - 1 900 минг сўм (11 000 - 1 100 - 8 000) - 7-устунда кўрсатилади.

 

“Жами” сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади, “Чорак охиридаги қолдиқ” сатри 3 ва 4-устунларининг кўрсаткичлари эса қуйидаги формулалар бўйича белгиланади:

3-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 3-устуни + “Жами” сатрининг 3-устуни - “Жами” сатрининг 8-устуни;

4-устун = “Чорак бошидаги қолдиқ” сатрининг 4-устуни + “Жами” сатрининг 4-устуни - “Жами” сатрининг 5-устуни.

“Йил бошидан жами” сатрида аввалги чорак “Йил бошидан жами” ва жорий чорак “Жами” сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

 

ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакли2 қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

Ҳисоб-китобга 1-илова – “Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари” (бундан ке­йин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

Ҳисоб-китобга 2-илова – “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари” (бундан ке­йин - Ҳисоб-китобга 2-илова).

Ходимлар сонидан қатъи назар барча корхоналар томонидан ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади (СКнинг 310-моддаси). 9 ойлик якунлари бўйича Ҳисоб-китоб 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилиши керак.

Бундан ташқари, ЯИТни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўлайдиган корхоналар  ЯИТ ҳисоб-китоби билан бирга 3-илова – “ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби” (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова)ни тақдим этадилар.

Асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш бўлган корхоналар ЯИТ ҳисоб-китоби билан бирга Ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китобни МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-иловага мувофиқ шаклларда тақдим этадилар. Бунда улар ЯИТ ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдирмайдилар.

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади.

3, 4 ва 5-устунларда солиқ тўловчилар ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган, 6-устунда эса суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китоби учун зарур бўлган маълумотларни кўрсатадилар.

3-устунда Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрларида ЯИТни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади, улардан қуйидагилар алоҳида ажратилади:

4-устунда - ЯИТнинг умумбелгиланган ставкаси – 25% қўлланадиган кўрсаткичлар.

4-устунни “SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмалари ҳам тўлдирадилар, чунки улар учун 7% миқдорида ЯИТ ставкаси белгиланган ва у меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий фондига қўлланади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди);

5-устунда - ЯИТнинг имтиёзли ставкаси қўлланадиган маълумотлар. 5-устунни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар. Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига 4,7% миқдорида ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси қўлланади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди).

010-сатрда СКнинг 306-моддасига кўра ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади. Уларга қуйидагилар киради:

ҳақиқатда бажарилган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсация) (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-моддаси).

Шунингдек СКнинг 172-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (СКнинг 169-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мус­тасно) тўловлар;

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахс­нинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирлик­ларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

Масалан, моддий ёрдам, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (касаллик варақалари бўйича тўловлар), болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақалари, пенсиялар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди, чунки улар бошқа даромадларга киради (СКнинг 178-моддаси).

011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти - юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Мазкур сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Кўрсатилган даромадлар фақат ЯИТ солиш объектидир (СКнинг 306-моддаси), шу сабабли фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.

020-сатр бўйича Ҳисоб-китобнинг тегишли устунларида қуйидагилар кўрсатилади:

ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри асосида тўлдирилади);

суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотларидан).

030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр -
020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда тегишинча ҳисобот чораги биринчи, иккинчи ва учинчи ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади.

040-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкаси кўрсатилади. 2013 йилда ЯИТ ставкаси 25%, суғурта бадаллари эса 6%ни ташкил этади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори).

“SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмалари 040-сатрнинг 4-устунида 7%ни кўрсатадилар, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар 040-сатрнинг 5-устунида 4,7%ни кўрсатадилар.

050-сатрда ҳисобот давридаги ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси акс эттирилади, у 030-“Солиқ солинадиган база” сатри кўрсаткичини унга тегишли 040-“ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари” сатрининг кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан белгиланади. Бунда 0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммасини ортиб борувчи якун билан кўрсатиш керак.

Агар корхона ЯИТнинг имтиёзли ставкаси (4,7%)ни қўлласа, ЯИТни белгиланган ва пасайтирилган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаш керак.

 

МИСОЛ. Корхонада 30 киши ишлайди, улардан 14 таси ногирон. 9 ой (январь–сентябрь) якуни бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида 23 200 минг сўм, шундан 9 600 минг сўми ногиронларнинг МҲТФга тўғри келади.

9 ой якуни бўйича МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов:

 ногиронлар бўйича – 451,2 минг сўм (9 600 х 4,7%);

қолган ишчилар бўйича – 3 400 минг сўм  (13 600 х 25%).

ЯИТнинг умумий суммаси 3 851,2 минг сўмга тенг  (451,2 + 3 400).

Ҳисобот даври якунлари бўйича суғурта бадалларининг суммаси 1 392 минг сўм  (23 200 х 6%).

 Ҳисоб-китобда қуйидагилар кўрсатилади:

 030-сатр бўйича 3 ва 6-устунларда – 23 200 000 сўм, 4 ва 5 устунларда тегишинча – 13 600 000 ва 9 600 000 сўм;

040-сатр бўйича 4-устунда – 25%, 5-устунда – 4,7%, 6-устунда эса  – 6%;

050-сатр бўйича 3-устунда – 3 851 200 сўм, 4-устунда – 3 400 000 сўм, 5-устунда– 451 200 сўм, 6-устунда –
1 392 000 сўм.

 

060, 0601, 0602 ва 0603-сатрларни Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин - 2095-сон Низом) мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган корхоналаргина тўлдиради. Кўрсатилган сатрларда Ҳисоб-китобга 3-илова 090, 0901–0903-сатрлари асосида маълумотлар келтирилади. ЯИТ бўйича қўшимча ҳисобланган умумий сумма 060-сатрда ҳисобот даври (чорак) учун, шу жумладан 0601, 0602 ва 0603-сатрларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун (ортиб борувчи якун билан) акс эттирилади. Агар ЯИТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланган суммалар бўлмаса, 060, 0601–0603-сатрларнинг тегишли устунларига “0” қўйилади.

070-сатрда ҳисобот чораги учун тўланадиган (ортиб борувчи якун билан) ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади. 070-сатрдан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари учун тўланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади (0701, 0702 ва 0703-сатрлар).

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўловчи корхоналар 070, 0701–0703-сатрлар кўрсаткичларини 060, 0601–0603-сатрларда акс эттирилган қўшимча ҳисобланган суммаларни инобатга олган ҳолда аниқлайдилар (050 ва 060-сатрлар қийматлари суммаси).

Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этилмайдиган корхоналар 070, 0701, 0702 ва 0703-сатрларга тегишинча 050, 0501, 0502 ва 0503-сатрлардан кўрсаткичларни кўчирадилар.

 

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

 

ЯИТ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВ ТУРЛАРИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 1-ИЛОВА)

 

Ҳисоб-китобга 1-илова Солиқ кодекси ёки бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ЯИТ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади ва тақдим этилади.

010-сатрда ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади. У 020 ва 030-сатрларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади.

020-сатрда СКнинг 308-моддасида назарда тутилган ЯИТ бўйича имтиёзларнинг умумий суммаси акс эттирилади. Унинг кўрсаткичи 0201–0204-сатрлар суммаси сифатида белгиланади.

ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловларга қуйидагилар киради:

меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ ҳолда зарарнинг ўрнини қоплаш учун СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар (0201-сатр);

ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар (0202-сатр);

Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда Давлат божхона қўмитасининг оддий, сержант ва офицер таркибларига хизматни ўташи (хизмат вазифаларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар (0203-сатр);

қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва хорижий ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари; Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари (0204-сатр);

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи 0301–03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади. Ушбу сатрларни тўлдиришда имтиёз қўлланишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни ҳам кўрсатилади.

Масалан, касаначиларга товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга буюртмалар берадиган корхоналарга касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ЯИТни тўлашдан озод қилиш тарзида имтиёз берилган. Имтиёз Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармонига мувофиқ 2014 йил 1 январгача тақдим этилган. Мазкур имтиёзни қўллайдиган корхона 0301-сатрнинг 1-устунида “Касаначиларга тўланадиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар“ деб кўрсатади (Президентнинг 5.01.2006 йилдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ПФ-3706-сон Фармонининг 3-банди), 030 ва 0301-сатрларнинг 3-устунида эса даромадлар суммасини кўрсатади.

 

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВ ТУРЛАРИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 2-ИЛОВА)

 

Ҳисоб-китобга 2-иловада Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар кўрсатилади. У тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади.

010-сатрда суғурта бадаллари солинмайдиган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади (020 ва
030-сатрлар кўрсаткичлари йиғиндиси).

020-сатрда суғурта бадаллари бўйича СК билан белгиланган имтиёзларнинг умумий суммаси акс эттирилади. Унинг кўрсаткичи 0201–0204-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади.

0201-сатрда Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўловлар суммаси кўрсатилади. СКнинг 305-моддасига асосан мазкур тўловларга суғурта бадаллари солинмайди. ЎзР Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатномаси ва яшаш гувоҳномаси бўлган чет эл фуқаролари доимий яшовчи фуқаролар деб ҳисобланади.

02020204-сатрлар, агар ҳисобот даврида СКнинг 308-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар амалга оширилган бўлса, тўлдирилади.

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Сатр қиймати 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади, ушбу сатрларда имтиёз қўлланишига асос бўлган қонун ҳужжатининг номи, санаси ва рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

ЯИТ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 3-ИЛОВА)

 

Ҳисоб-китобга 3-иловани 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган корхоналаргина тақдим этадилар. Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонун ҳужжатларида ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси назарда тутилган юридик шахслар;

нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари. Ушбу корхоналар Ҳисоб-китоб билан бирга ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳақида Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган, ногирон ходимлар МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини (4,7%ни) қўллайдиган корхоналар ЯИТнинг энг кам миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш фондига 25%лик ставкада ЯИТ қўлланадиган ходимлар бўйича ҳисоблайдилар.

Маълумотнома-ҳисоб-китоб шакл кўрсатмаларига қатъий амал қилган ҳолда қуйидаги тартибда тўлдирилади.

0101, 0102 ва 0103-сатрларда ортиб бормайдиган якун билан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойларида ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган ходимлар сони акс эттирилади. Уларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киритилади.

0201, 0202 ва 0203-сатрларда ортиб бормайдиган якун билан чоракнинг ҳар бир ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари кўрсатилади. Бунда иш куни деб ходим ишлаган соатларидан қатъи назар ишланган кун ҳисобланади. Ходимнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир.

Бир ойда ходимларнинг ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:

4,7%лик ставка бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослашган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;

касаначиларнинг иш кунлари;

фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.

0301, 0302 ва 0303-сатрларда корхонада ўрнатилган 5 ёки 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб бир ойдаги иш кунлари сони кўрсатилади. Иш вақтининг ҳисобига (МАИМҚВ 31.10.2012 йилда 02-05/3107-сон билан тасдиқлаган) мувофиқ иш кунлари сони қуйидагича:

Ой

5 кунлик иш ҳафтасида

6 кунлик иш ҳафтасида

Январь

21

25

Февраль

20

24

Март

19

24

Апрель

22

26

Май

22

26

Июнь

20

25

Июль     

23

27

Август

21

26

Сентябрь

21

25

 

0401, 0402 ва 0403-сатрларда бир ойга бир ходим учун ЯИТнинг меъёри кўрсатилади, у ЭКИҲнинг 1 бараварига, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган энг кам иш ҳақининг 50%ига тенг. ЭКИҲ қуйидаги миқдорга тенг:

2012 йил 1 декабрдан 2013 йил 15 августгача - 79 590 сўм (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги ПФ-4482-сон Фармонининг 2-банди);

2013 йил 15 августдан – 91 530 сўм (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармонининг 2-банди).

ЭКИҲ кўпайиши муносабати билан август ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори ўртача ойлик ЭКИҲ –.86 138 сўмдан (79 590 х 14 кун + 91 530 х 17 кун) / 31 кун) келиб чиқиб ҳисобланади (МВ ва ДСҚнинг 17.09.2013 йилдаги ММ/04-01-32-14/781-сон ва 13/1-15653-сон қўшма хати)3.

 

Диққат! Август ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда иш ҳақининг энг кам миқдори 86 138 сўмга тенг деб қабул қилинади.

 

050-сатрда 0501, 0502 ва 0503-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган ҳисобот чораги учун ЯИТнинг энг кам миқдори акс эттирилади.

0501, 0502 ва 0503-сатрларда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори кўрсатилади: ҳақиқатда ишланган кунлар сони ҳисобот ойида иш кунлари сонига бўлинади ва ЯИТ меъёрига кўпайтирилади.

060-сатрда белгиланган ставка - 25%дан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ҳисобланган ЯИТ суммаси акс эттирилади. Унинг қиймати 0601, 0602 ва 0603-сатрлар кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

0601-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0501-сатри ва олдинги ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устунлари қийматларининг фарқи сифатида ҳисобланади.

0602-сатрда ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу сатр маълумотлари ҳисобот даври учун Ҳисоб-китоб 0502 ва 0501-сатрларининг 4-устунлари кўрсаткичлари фарқи сифатида ҳисобланади.

0603-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китоб 0503 ва 0502-сатрларининг 4-устунлари кўрсаткичлари фарқи сифатида ҳисобланади.

070-сатрда ҳисобот чораги учун ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш суммаси акс эттирилади (0701, 0702, 0703-сатрлар йиғиндиси).

ЯИТни қўшимча ҳисоблаш, агар ЯИТнинг энг кам миқдори белгиланган ставка (25%) бўйича ҳисобланган ЯИТдан ошса, юзага келади.

0701, 0702 ва 0703-сатрларда ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ҳар бир сатрнинг қиймати тегишинча 0501 ва 0601, 0502 ва 0602, 0503 ва 0603-сатрлар фарқи сифатида аниқланади. Агар 0601, 0602 ва 0603-сатрлар қиймати 0501, 0502 ва 0503-сатрлар кўрсаткичига тенг ёки ундан ошса (яъни ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш юзага келмаса), 0701, 0702 ва 0703-сатрларда “0” қўйилади.

080-сатрда олдинги чорак якунига қўшимча ҳисобланадиган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри маълумотлари кўчирилади.

090-сатрда ортиб борувчи якун билан аниқланадиган ҳисобот чораги охирига қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (070 ва 080-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади. 090-сатрдан 0901, 0902 ва 0903-сатрлар бўйича ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммалари ажратилади. Кейинчалик 090, 0901–0903-сатрлар кўрсаткичлари ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 060, 0601–0603-сатрларига кўчирилади.

 

Давоми бор.

 

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика