Norma.uz

Ўриндошликда ишлаш қоидалари

«Норма маслаҳатчи»нинг 12.06.2012 йилдаги 24-сонида «Табелда ҳақиқатда ишланган соатлар ёзилади» маслаҳати чоп этилган эди. Ўриндошлик бўйича ишлаш тартиби тўғрисида янги низом қабул қилинганидан кейин бирор қоида, шу жумладан ҳақ тўлаш бобида ўзгардими?

 

Дарҳақиқат, ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон билан қабул қилинган, бундан кейин – Низом) қабул қилинганидан кейин Ўриндошлик бўйича ишлаш тартиби бир талай ўзгаришларга учради.

Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги, шу жумладан бюджетга оид, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат шартномасига (контракт­га) мувофиқ ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишловчи жисмоний шахс­-
лар – Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солади.

Ўриндошлик асосий ишга эга бўлган ходим билан расмийлаштирилади. Ўриндошлик асосида иш асосий ишдан бўш вақтда бажарилади.

Ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномаси асосий иш жойида – ички ўриндошлик, бошқа иш берувчилар билан ҳам – ташқи ўриндошлик тузилиши мумкин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори 2-банди).

Қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади:

18 ёшга тўлмаган шахс­лар;

агар шахснинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари – соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар) (Низомнинг 4-банди).

Илгаридагидек, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бироқ Низомда ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкинлиги назарда тутилган (Низомнинг 7-банди).

Жисмоний шахс билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида Меҳнат кодексида (МК) белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8-банди).

Иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олиш табелида ўриндош ишлаган вақт кўрсатилади, бироқ у кунига 4 соат ва ҳафтада 20 соатдан ошмаслиги керак. Агар иш вақти жамлаб ҳисоблаб юритилса, кунига 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ўриндошлик асосида ишлаш вақтининг давомийлиги чекланганлиги боис, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақиқатда бажарилган иш учун ёки ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади (Низомнинг 11-банди).

Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга мутаносиб равишда, Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан (2013 йил 15 августдан бошлаб у 226 628 сўмга тенг) паст бўлиши мумкин эмас (Низомнинг 13-банди).

Агар ички меҳнат тартибида ёки ташкилотнинг жамоавий шартномасида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошларнинг меҳнати учун рағбатлантириш ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади (МКнинг 153-моддаси; Низомнинг 15-банди).

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга мутаносиб ҳақ тўланади.

Агар ўриндош биринчи иш йилида 6 ой ишлаган бўлса, унинг меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади (Низомнинг 16-банди).

Агар асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ушбу тафовут учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир (Низомнинг 17-банди).

Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси нафақа олиш учун асос ҳисобланади (Низомнинг 18 ва 19-бандлари).

Ходим асосий иш жойидаги иш берувчига унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда у ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотномани тақдим этади (унинг шакли меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган). Иш берувчи меҳнат дафтарчасига иш жойини кўрсатган ҳолда тегишли ёзувни киритади. Ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосий иш жойида сақланади (Низомнинг 9-банди).

Агар ходимнинг илтимосига кўра унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхасига мувофиқ иш берувчи томонидан асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритилади. Меҳнат шартномаси бекор қилинишининг асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди (Низомнинг 10-банди).

Ва охиргиси: иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси (ходимлар бошқа вакиллик органининг) ёки асосий иш жойидаги бошқа органнинг ўриндошлик асосида ишлашга розилиги талаб қилинмайди.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 13863 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-01-03 12:01:40, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика