Norma.uz

Агар директор ишдан кетса

Айтиб берсангиз, агар директор ишдан бўшаса, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқни ким имзолайди ва ким директорнинг меҳнат дафтарчасига ишдан бўшаш хусусидаги ёзувни қайд этади?
Ф.Салимова.
Тошкент шаҳри.


– Шартномани бекор қилиш тартиби ташкилотнинг мулкчилик шаклига боғлиқ.
Одатда корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади (Меҳнат кодексининг 82-моддаси, бундан ке-
йин – МК).
Раҳбар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тегишинча расмийлаштирилиши ва бу ҳақда буйруқ чиқарилиши керак. Буйруқни ташкилот раҳбарини лавозимга қабул қилиш ва ундан озод қилиш ваколатига эга бўлган орган чиқариб, Меҳнат кодекси моддаларининг формулировкасини аниқ мувофиқликда меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини кўрсатади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга меҳнат дафтарчаси берилиши, тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилиши шарт (МКнинг 107 ва 108-моддалари).
Шу тариқа, агар мол-мулк мулкдорлари томонидан ташкилот раҳбарининг меҳнат дафтарчасини юритишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, раҳбар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни у билан меҳнат шартномаси тузган унинг иш берувчиси тасдиқлаши мумкин. Унинг 4-устунида мулкдорларнинг қарорини кўрсатиш ва ташкилот муҳри билан тасдиқлаш керак (МКнинг 81-моддаси).

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика