Мен эски намунадаги паспортимни янги намунадагига алмаштирмоқчиман. Паспортимни алмаштиргандан кейин машина ҳайдовига ишончномани ҳам ўзгартиришим керакми?
– Агар ишончноманинг муддати тугамаган бўлса, уни эски намунадаги паспортни янги биометрик паспортга алмаштириш муносабати билан ўзгартириш шарт эмас. Сизга унга асосан ишончнома тузилган эски паспортингизнинг ксеронусхасига эга бўлишни тавсия қиламиз. ЙҲХДХ инспекторлари томонидан машина ҳайдаш ҳужжатлари текширилган тақдирда ушбу ксеронусхани тақдим этиш мумкин.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,
экспертимиз.