Norma.uz

Таътилдаги ходимни ишдан бўшатиш

Биз пенсионерни Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан ишдан бўшатмоқчимиз. Бироқ у таътилга чиққан. Биз ҳозир уни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантиришга ҳақлимизми ва огоҳлантириш муддатининг тугаши қайси вақтдан бошланади – огоҳлантириш куниданми ёки ходим ишга чиққан кунданми?
А.Фармонов,
кадрлар бўлими бошлиғининг ўринбосари.

 

– Агар иш берувчи ходим билан меҳнат муносабатларини Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига асосан бекор қилмоқчи бўлса, у МКнинг 102-моддасига биноан меҳнат шарт­номасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) камида 2 ой олдин огоҳлантириши шарт.
Ушбу муддатни ҳисоблаш ходим бундай огоҳлантириш билан таништирилган кундан кейин келадиган кундан бошланади. Бунда унга ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек у давлат ёки жамият вазифаларини бажарган вақт киритилмайди. Ходим ишда ҳозир бўлмаган бошқа барча даврлар (ҳақ тўланадиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиш, отгуллардан фойдаланиш ва ҳоказо) меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатига ҳисобланади.
Шу тариқа, сиз, гарчанд ходим меҳнат таътилида бўлганда ҳам, МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига кўра, уни у билан меҳнат шартномасини келгусида бекор қилишингиз тўғрисида огоҳлантиришга ҳақлисиз. Огоҳлантиришнинг 2 ойлик муддатини ҳисоблаш умумий қоидага кўра – у огоҳлантириш билан таништирилган кундан кейин келадиган кундан бошланади.
Бироқ ушбу ҳолда техник муаммо ҳам мавжуд – ходимни огоҳлантириш билан қандай қилиб таъминлаш керак. Зеро ходим таътилда бўлади ва у бу вақтда ҳатто раҳбариятнинг чақирувига кўра ҳам ишга келишга мажбур эмас. Бундан ташқари, у дам олиш учун бошқа шаҳар, минтақа, мамлакатга кетиши мумкин. Огоҳлантириш учун жавобгарлик эса иш берувчининг зиммасига юкланади.
Қўшимча тарзда таъкидлаш лозимки, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно (МК 100-моддасининг учинчи қисми).

Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.

Прочитано: 2340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика