Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 30 / Оила муносабатлари

Поччам вафот этганда

Холам билан поччам вафот этишди. Улар улушбай эгаликдаги квартирада яшашарди, болалари эса йўқ эди. Холамнинг улуши поччам ва холамнинг онаси (поччамнинг қайнонаси) ўртасида тақсимланди. Кейин поччам ҳам вафот этди, вафот этиши пайтида квартиранинг 3/4 қисми унга тегишли эди. Энди ушбу улуш кимга тегади, зеро унинг яқин қариндошлари йўқ? Айтингчи, хотинининг онаси поччамнинг улушига даъво қилиши мумкинми?
Г.Петухова.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани.


– Агар поччангиз васиятнома қолдирмаган бўлса, ворислик қонун бўйича амалга оширилади.

Ушбу ҳолда меросхўрлар ворисликка Фуқаролик кодексининг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган кетма-кетликда чақирилади.
Биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари ҳамда вафотидан кейин туғилган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда эга бўладилар.
Иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда эга бўладилар.
Учинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси ҳам тенг улушларда эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорига (20.07.2011 йилдаги 5-сон) кўра қонунда тўртинчи навбатда ворисликка чақирилувчи шахслар доираси аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли, судлар тўртинчи, бешинчи ва олтинчи даражадаги қариндошларга кирувчи меросхўрларни аниқлашда Оила кодексининг 57-моддасига риоя этишлари лозим.
Унга мувофиқ бир умумий учинчи шахсдан (аждоддан) келиб чиққан шахслар қариндошлар ҳисобланади. Икки шахс ўртасидаги тўғри шажара бўйича қариндошликнинг яқинлиги қариндошлик даражаси, яъни туғилиш сони билан белгиланади.
Болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи; невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи; эвара катта бобосига, катта бувисига нисба-
тан – учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо.
Ака-ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болалари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади ва ҳоказо.
Шу тариқа, поччангиз хотинининг онаси (яъни унинг қайнонаси) поччангиз вафотидан кейин унга ворис бўла олмайди.
Қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам ворислар бўлмаса ёки меросхўрларнинг бирортаси ворис бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаса ёки уларнинг ҳаммаси меросдан бош тортишган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб топилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки мерос очилган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига биноан мерос иши очилган кундан бошлаб 3 йил ўтгач мол-мулк эгасиз деб топилади. Агар меросни қўриқлаш ва уни бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетса, муддат қисқартирилиши мумкин.
Эгасиз мол-мулк у жойлашган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига, у мол-мулкдан бош тортган тақдирда эса – давлат мулкига ўтади.


Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.

Прочитано: 2556 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика