16 йилдирки, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақаси мамлакатимиздаги шунқор йигитларни саралаб, уларнинг ҳар соҳада ўз куч ва қобилиятларини намойиш этадиган майдонга айланди.
Мусобақада иштирокчилар саф кўриги, саф қўшиги, мерганлик, автоматни сочиш ва йиғиш, кросс югуриш, граната улоқтириш, турникда тортилиш каби жисмоний маҳоратлари билан бир қаторда, ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини ҳам имтиҳондан ўтказадилар.
Тошкент солиқ коллежи ўқувчилари ҳам мазкур беллашувларда мунтазам иштирок этиб келадилар. Жорий йилда улар мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
– Бугунги кун солиқчиси нафақат ўз соҳасининг билимдони, балки жисмоний жиҳатдан ҳам баркамол бўлиши керак, – дейди Ўқувчиларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси, капитан Олим Дияров. – Ўйлайманки, бу каби мусобақалар бўлғуси солиқчиларни ҳаётга тоблаш, касб кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Гулбаҳор САТТОРОВА,
«СБХ» мухбири.