Norma.uz

АГАР ДАВЛАТ ОРГАНИ ҲИСОБЛАНМАСАНГИЗ...

Корхонамизда кадрлар бўлими бошлиғи таътилга чиқди. Бош бухгалтер қўшимча ҳақ эвазига унинг вазифаларини бажаришни хоҳлаяпти. Бу қонуний бўладими?

А.Тожиев, касаба уюшмаси

қўмитасининг раиси.

 

– Меҳнат қонунчилиги иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимнинг қўшимча ҳақ эвазига бошқа ишни бажаришини тақиқламайди.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг (18.10.2012 йилдаги 297-сон) 2-бандига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбар­лик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари ходимларинингбир неча касб ва лавозимда ишлаши Ўзбекистон Республикаси Мо­лия вазирлиги ҳам­да Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва­зирлиги билан келишган ҳолда белгиланади (Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 21-банди).

Шу тариқа, бош бухгалтерингиз, агар корхонангиз давлат ва хўжалик бошқаруви органи ёки бюджет ташкилоти ҳисобланмаса, ўз ишини ва кадрлар бўлими бошлиғининг вазифалари­ни бир вақтда бажариши мумкин. Агар юқорида қайд этилган орган ёки ташкилот ҳисобланса, бу­ни Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий му­ҳофаза қилиш вазирлиги билан келишиш лозим.

Прочитано: 2262 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика