Norma.uz

«Шартномалар учун» муҳридан фойдаланиш мумкинми?

Бизнинг МЧЖ улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳар куни ўнлаб шартномалар тузамиз. Ҳужжатларни расмийлаштириш қулай бўлиши ва тезлатилиши учун «Шартномалар учун» махсус муҳрини тайёрладик ва уни «олди-сотди» ҳамда «етказиб бериш» шартномаларига қўймоқдамиз. Бироқ яқинда 2013 йилдан бошлаб бундай қилиш мумкин эмаслигини билиб қолдим, чунки қонунчилик талаблари ўзгарибди.
«Шартномалар учун» муҳрини «олди-сотди» ва «етказиб бериш» шартномаларини тасдиқлаш учун қўйса бўладими?


Г.Давирова,

«Давр трейдинг» МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Муҳрлардан фойдаланиш масаласи Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин – 1077-сон низом) билан тартибга солинади.
2013 йил 28 январда ўзгартиришлар кучга кирди, уларга мувофиқ 1077-сон Низом тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар муҳрлари ва штампларини тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. Бироқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайдиган махсус қоидалар йўқлиги боис, 1077-сон Низом талабларига амал қилиш мақсадга мувофиқ кўринади.
1077-сон Низомнинг 1-бандига мувофиқ шартномалар фақат асосий муҳрлар билан тасдиқланади.
Асосий муҳр юридик шахс номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳрдир.
Юқорида баён этилганларни ҳисобга олганда, «Шартномалар учун» муҳридан юридик шахс номидан бошқа шахслар билан тузиладиган «олди-сотди» ва «етказиб бериш» шартномаларини тасдиқлаш учун фойдаланиб бўлмайди.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2553 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика