Norma.uz

Агар айрим бюджет ташкилотлари сирасига кириб қолсангиз

2013 йил 7 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида» 33-сон қарор қабул қилди. Ҳозирги вақтда баъзи бюджет ташкилотларида мазкур меъёрий ҳужжатнинг қоидаларини етарлича тушунмаслик қарор меъёрлари татбиқ этиладиган ходимлар ва иш берувчилар томонидан турлича талқин қилинишига олиб келяпти. «Айрим» тушунчасига айни қандай бюджет ташкилотлари киришини аниқлаштириш тақозо этилади. Агар мазкур Қарор ҳақиқатан ҳам кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган бўлса, нима учун барча бюджет ташкилотларида ушбу тоифаларга мансуб барча ходимларнинг тариф разрядлари пасайтириляпти?

Сиздан кўп ходимларнинг манфаатларига дахл қиладиган мазкур ҳужжатнинг мазмуни ва моҳиятини батафсил тушунтириб беришингизни сўраймиз.

Юрист.

 

– Айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)нинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига (ВМнинг 7.02.2013 йилдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган) изоҳ мавжуд бўлиб, унинг 3-бандига кўра кўрсатилган лавозим разрядлари бухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар) – тариф разрядлари Президент, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ёки Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идораларнинг биргаликдаги қарорлари билан белгиланган мутахассисларга татбиқ этилмайди. Шундан келиб чиқиб, айрим бюджет ташкилотлари деганда мутахассисларининг лавозим разрядлари юқоридаги органларнинг махсус қарорлари билан белгиланмаган ташкилотларни тушуниш мумкин деб тахмин қиламиз.

Шунингдек кўрсатилган Қарорнинг 3-бандида белгиланишича, бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги лавозим разрядлари ва лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорда устама жорий этиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2013 йилда тегишли бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича умумий тежам ҳисобига амалга оширилади. Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб эса Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва устамаларни тўлаш учун зарур маблағларни назарда тутади. Мазкур бандда қўшимча харажатлар ҳақида сўз бораётган экан, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш эмас, балки ошириш тахмин қилинмоқда.

Шу тариқа, агар муайян бюджет ташкилотининг бухгалтерлари, иқтисодчилари, юрисконсультлари (юристлари) учун Президент, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ёки Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг биргаликдаги қарорлари билан лавозим разрядлари белгиланмаган бўлса, ушбу бюджет ташкилотлари ўз мутахассисларининг иш ҳақини тилга олинган ҳукумат ҳужжатида келтирилган разрядларга қадар оширишлари мумкин.

Бироқ ушбу ҳужжатга доир турли талқинларнинг олдини олиш мақсадида улар татбиқ этиладиган бюджет ташкилотларининг рўйхатини назарда тутиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика