Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 14 / Оила муносабатлари

Эр-хотин: қайси мулк кимники?

Уйлангунимча бувимдан 2 хонали квартирани мерос қилиб олганман. Никоҳ вақтида ота-онам менга 1 хонали квартирани ҳам совға қилишди.

Жавоб берсангиз, ажрашганда ушбу квартиралар ўртада бўлинадими ёки йўқми?

Шуҳрат.

– Ушбу квартиралар бўлинмайди, чунки улар сизнинг мулкингиздир.

Бироқ шуни билишингиз лозимки, Оила кодекси 25-моддасининг иккинчи қисмига кўра никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин. Капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлашга қилинган харажатлар бунга мисол бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолда ушбу маблағлар қўшилгунча ва қўшилгандан кейин мол-мулкнинг реал қийматидаги нисбат белгиловчи мезон ҳисобланади, чунки қонунда мол-мулк қиймати сезиларли кўпайишининг аниқ таърифи берилмаган. Амалиётда суд ушбу қоидани асосан кўчмас мулк объектларига (турар жойлар, квартиралар, дала ҳовлилар ва ҳоказо) нисбатан қўллайди. Бироқ бошқа мол-мулкнинг (транспорт воситалари – автомашиналар, мотоцикллар, скутерлар, тиркама; периферияли шахсий компьютер; уй видеомаркази/кинотеатр; мебель гарнитури; заргарлик буюмлари ва ҳоказо) ғоятда қимматга такомиллаштирилиши ва қайта жиҳозланиши ёки таъмири ҳам бундан истисно эмас.

Ушбу маблағлар қуйидаги манбаларнинг лоақал бири ҳисобидан амалга оширилиши керак:

  • эр-хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан;
  • эр-хотин ҳар бирининг мол-мулки ҳисобидан. Масалан, никоҳлангунча эр-хотиннинг иккови мулкида бир хил русумдаги автомашиналар бор эди. Бироқ иккови ҳам «юрмасди», яъни жиддий таъмирлашга муҳтож эди. Никоҳдан кейин хотиннинг автомобили эр машинасининг қисм ва деталларидан фойдаланилган ҳолда мукаммал таъмирланди. Натижада хотиннинг машинаси нормал ишлай бошлади, эрнинг автомобили эса «бир уюм темир-терсак»ка айланган эди. Ушбу ҳолда хотиннинг мукаммал таъмирланган автомашинаси эр-хотиннинг биргаликдаги мулки деб эътироф этилиши мумкин, чунки эрнинг мол-мулки ҳисобига автомобилга қўшилган маблағлар унинг истеъмол хоссаларини тиклади ва қийматини оширди;

l эр-хотиндан бирининг меҳнати ҳисобидан. Бунда эр-хотиндан бирининг иккинчи тарафга тегишли мол-мулкка нисбатан шахсий меҳнати назарда тутилади. Мисол келтирамиз. Хотинга никоҳ даврида бобоси дала ҳовли совға қилди, дала ҳовлидаги уй қадимийлиги ва тўкилиб тушай деб ётгани туфайли ундан фойдаланиб бўлмасди. Эр ўз қўли билан уни таъмирлаш ва қайта қуриш учун учта таътилини сарфлади. Шундан кейин дала ҳовлидан рисоладагидек фойдаланиш мумкин бўлди. Хотинга совға қилинган ушбу кўчмас мулкни эр-хотиннинг биргаликдаги мулки деб эътироф этиш мумкин, чунки эрнинг меҳнати натижасида дала ҳовлининг истеъмол сифатлари анча яхшиланди ва қиймати ошди.

Эслатиб ўтамиз, ҳатто юқоридаги шароитлар мавжуд бўлганда ҳам эр-хотин никоҳ шартномасида мол-мулкни улар ҳар бирининг биргаликдаги мулки деб эътироф этиш мумкинлигини истисно этишга ҳақлилар.

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 4679 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика