Norma.uz

Муддат тугаса нима қилиш керак?

Корхонада чет эллик мутахассислар ишлашади. Уларга доир биз Ўзбекистонга чет эл ишчи кучини жалб этишга рухсатнома ва уларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномаларга эгамиз.

Агар меҳнат фаолияти ҳуқуқи учун чет эллик фуқарога биринчи тасдиқнома 3.01.2012 йилдан 3.07.2012 йилгача бўлган даврга, кейингиси эса 10.07.2012 йилдан 10.01.2013 йилгача бўлган даврга берилган бўлса, нима қилиш керак? Ходимни 6 кунлик танаффусга ишдан бўшатиш керакми ёки табелга ишга чиқмаганлик тўғрисида белги қўйиш етарлими? Ҳужжатлар меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома олиш учун берилган даврда чет эллик ишлашни давом эттирган бўлса, қандай оқибатлар бўлиши мумкин?

Л.Сергеева, ШК бош бухгалтери.

– Ушбу ҳолда муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш керак.

Муддатли меҳнат шартномалари фақат Меҳнат кодексининг (МК) 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги туфайли номуайян муддатга шартнома тузиб бўлмайдиган ҳоллардагина тузилиши мумкин. Сизнинг вазиятингизда чет эллик мутахассис қабул қилинадиган ишни бажариш шартлари шундай ҳолатларга киради. Ишнинг ўзи доимий тусда ҳам бўлиши мумкин, бироқ уни бажариш шартлари ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузишни мумкин эмас қилиб қўяди. Чет эллик мутахассисни ишга фақат чет эл ишчи кучини жалб этиш рухсатномаси ва ЎзРда меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома амал қилган давргагина қабул қилиш мумкин.

Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини аниқ сана (масалан, 10.07.2012 йилдан 10.01.2013 йилгача бўлган даврга) билан белгилаш мумкин, у тугаши билан меҳнат муносабатлари тугатилиши керак. Уни, масалан, чет эл ишчи кучини жалб этишга рухсатнома ёки Ўзбекистонда меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқнома муддатининг тугаши тақозо этиши мумкин.

Муддатли меҳнат шартномасини муайян муддатга узайтириш (унга қўшимча битимни расмийлаштириш) мумкин эмас. Гап шундаки, МК 105-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилишича, агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади. Бу билан МК 76-моддаси ва Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 20.11.1996 йилда 285-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талаблари бузилади.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар текширув жараёнида аниқланганда иш берувчи энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жавобгарликка тортилиши мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси). Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик эса унинг 3 ойгача муддатга чет эл ишчи кучини қўшимча жалб этиш ҳужжатларини қабул қилишдан бош тортишга ҳақли.

Шу тариқа, агар муддатли меҳнат шартномаси тарафлари меҳнат муносабатларини муайян муддатга давом эттириш ниятида бўлишса, улар муддати ўтган меҳнат шартномасини бир ҳафта мобайнида бекор қилишлари (МК 105-моддасининг биринчи қисми) ва ўша муддатга ёки бошқа муддатга янги меҳнат шартномаси тузишлари керак.

Ушбу ҳаракатларнинг барчаси ҳар бир ҳолда иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланиб, унда асослар кўрсатилиши керак.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика