Ташкилотимиз бинога эга бўлиб, у ерда нон-булка маҳсулотлари тайёрлаймиз. Ушбу маҳсулотни шу бинонинг ўзида жойлашган дўконимизда сотамиз. Нақд пулга сотишдан олинган тушумга 5%лик ставкада, терминал орқали олинган тушумга эса 10%га камайтирилган 4,5%лик ставкада ягона солиқ тўлови соламиз. Биз ўзимиз тайёрлаган, ўзимизнинг дўконимиз орқали сотилган маҳсулотга имтиёзни тўғри қўллаяпмизми?
В.Дрогина, ХФ бухгалтери.
Бухоро шаҳри.
– Саволингизга жавоб нон-булка маҳсулотлари сотилаётган дўкон юридик шахс ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига боғлиқ.
Агар у юридик шахс ҳисобланса, дўкон ҳам кейин сотиш учун сиздан нон-булка маҳсулотларини сотиб оладиган савдо корхонаси ҳисобланади, бу ҳолда пластик карталар қўлланган ҳолда ҳақи тўланиб реализация қилинган товарлар ҳажми бўйича ЯСТ ставкасини 10%га камайтиришни назарда тутадиган имтиёз амал қилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-2-илова).
Агар мазкур дўкон юридик шахс ҳисобланмаса, демак ўзи тайёрлаган маҳсулотлар – сизнинг ҳолатда нон-булка маҳсулотлари реализацияси тўғрисида сўз боряпти. Пластик карталар қўлланган ҳолда ҳақи тўланган хизматлар ҳажми бўйича ЯСТ ставкасини 10%га пасайтириш ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилмаслиги ҳисобга олинганда, мазкур ҳолда сиз ушбу имтиёзни қўллай олмайсиз.
Жавобларни эксперт-иқтисодчимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.