Мен паспорти йўқолганлиги тўғрисида ариза берган ва янгисини олган кишини биламан. Эски паспортидан эса у шартномаларни имзолашда, бошқа ишбилармонлик вазиятларида фойдаланади. Наҳотки бундай ҳоллар учун бирор-бир жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган бўлса?
– Назарда тутилган. Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиши – энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай чоралар бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан фойдаланганлик учун ҳам назарда тутилган.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.