Norma.uz

Янги қиймат белгиланди

 

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати янгиланди. Энди ойига 621 минг сўмдан кам оладиган ўзбекистонликлар камбағал ҳисобланади. 

 

2023 йилдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йилда минимал истеъмол харажатлари қиймати ойига 621 минг сўмни ташкил қилади. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги янги маълумотларни эълон қилди.

Ўтган йилдагига нисбатан МИХ қиймати 9,3%га ўсган ёки 53 минг сўмга ошган. 2023 йилда минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўмни ташкил қилган.

Идорадагиларнинг таъкидлашича, жаҳон амалиётида минимал истеъмол кўрсаткичи қуйидаги мақсадлар учун камбағаллик чегараси сифатида қабул қилинади:

• давлат томонидан кўрсатиладиган моддий ва бошқа ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолининг мақсади (таргетланган) гуруҳини аниқлаш;

• мамлакатдаги камбағаллик чегарасини аниқлашда мақсадли гуруҳдаги аҳолининг ҳақиқий истеъмол ва эҳтиёжлари хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим;

• камбағалликка қарши курашиш стратегиялари ва дастурларида белгиланган вазифалар ва чора-тадбирларнинг самарадорлигини, манзиллилигини ошириш, шунингдек уларнинг доимий мониторингини олиб бориш;

• пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек кам таъминланган оилаларга бошқа турдаги моддий ёрдамларни кўрсатиш учун мезон сифатида ушбу кўрсаткичдан фойдаланиш.

Минимал истеъмол харажатлари – озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларига, шунингдек хизматларга минимал харажатлар миқдори ҳисобланади. Улар уй хўжаликларининг соғлом турмуш тарзи учун зарур бўладиган ҳақиқий истеъмол қиймати ва таркибини ўрганишларга асосланган.

 

Манба: https://uznews.uz/posts

Прочитано: 74 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика