Norma.uz

Ижтимоий ходимлар ногиронлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш шароитларини текширишга ҳақли

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 йилдаги 705-сон қарори билан аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан баъзи ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Эндиликда:

• ижро этувчи ҳокимият органларига камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўйича туман (шаҳар) бўлимлари томонидан иш ўринлари яратиш бўйича давлат буюртмасини тақдим этишдан аввал ушбу буюртмалар «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари билан келишилган бўлиши лозим;

• «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари раҳбарларининг қарорига кўра аниқ яшаш жойига эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар яшаш жойларида олти ойгача Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳузуридаги уй-жой фондига эга муассасаларда рўйхатдан ўтишлари керак;

• ижтимоий ходимлар I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшга тўлмаган ногирон бола, шунингдек тиббий муассасанинг хулосасига кўра ўзганинг парваришига муҳтож 80 ёшдан ошган кексаларни парваришлаш шароитларини текширадилар.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) давлат тилида эълон қилинди ва 29.12. 2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 70 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика