Norma.uz

Қонунчиликда назарда тутилмаган

 

Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг вафот этган шахсга тегишлилиги далилини аниқлашда давлат божи ва почта харажатлари, агар меросхўр ҳисобланган пенсионер мурожаат қилса, қанча бўлади? 

 

– Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг тегишлилик далилини аниқлаш суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар жумласига, айнан эса юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларга киради (ФПК 293-м. 1-б.).

Фуқаролик ишлари бўйича судларга алоҳида кўриладиган ишларга доир аризалар берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади («Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга илова 1-б. «ж» кичик б.), яъни 340 000 сўм. Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма БҲМнинг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак (ФПК 132-м.), яъни 34 000 сўм бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхати «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида келтирилган. Ушбу рўйхатда пенсионерларнинг давлат божини тўлашдан озод қилиниши назарда тутилмаган. Яъни саволда кўрсатилган шахслар учун давлат божини тўлаш бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

Бироқ сиз Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган бўлсангиз, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони ҳисоблансангиз давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатиш чоғида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50% чегирма олиш ҳуқуқига эга бўласиз, бундан тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилиш ҳоллари мустасно (16.01.2024 йилдаги ЎРҚ-896-сон).

 

Собир Нурбердиев, «Норма» эксперти.

Прочитано: 66 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика