Norma.uz

Чет эл фуқаролари учун

 

Айни пайтда мен бошқа мамлакат фуқаросиман, у ерда 15 йилдан буён яшайман. Шу ерда пенсия оламан. Ҳозир илгари яшаган жойим – Ўзбекистонга қайтмоқчиман. Ўзбекистонда ҳам иш стажим бор. Ватанимга қайтганимдан кейин пенсия олишимга умид қилсам бўладими? Бошқа давлатдаги иш стажим ҳам қўшиладими?

 

– Қайси мамлакат фуқароси эканлигингиз аниқ айтилмаган, шунингдек чет давлатда пенсия олишда давом этиш-этмаслигингиз аниқ кўрсатилмаган.

Агар сиз чет давлатда пенсия оладиган бўлсангиз, тегишинча, Ўзбекистон Республикасида пенсия тўланмайди. Шундай қилиб, 592-сон ВМҚга илованинг ­158-бандига мувофиқ тайинланган пенсияни тўлаш хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлик ҳолати аниқланганда тўхтатилади.

Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элда ишланган давр, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасидаги иш даврига тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисми доирасида қўшилади.

 

МИСОЛ. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил қилади, бундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, 19 йили чет давлат ҳудудида орттирилган. Мазкур ҳолатда чет эл фуқаросининг иш стажи пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун 7 (21 йил / 3) йил атрофида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил қилади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Норма» эксперти.  

Прочитано: 67 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика