Norma.uz

БК тўловни тўламайдиганларга қандай таъсир ўтказишининг 9 та анъанавий усули

 

Агар УМШ ёки БК раҳбарларидан уларнинг фаолиятидаги асосий муаммо ҳақида сўрайдиган бўлсак, улар бир овоздан: ККУдаги умумий мол-мулкка кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўланмаганлиги деб жавоб беришади. Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари бошқарув органи яхши ишламаяпти деб ҳисоблайдиган бўлсалар, тўлов тўламайдилар. Бироқ кўпчилик у яхши ишлаганда, буюртмаларни бажарганда ва таъмирлаш ишларини ўтказганда ҳам тўлов тўлашни хоҳлашмайди. Уларга таъсир ўтказиш воситалари орасида, қоидага кўра, «расмий» усуллар ҳам мавжуд. Бу усуллар уларга даъво, билдиришномалар топшириш, айрим ҳолатларда қарзни суд орқали ундириш. Судгача бўлган амалиётда ноанъанавий ёндашувлар кўп учрайди. Мисолларнинг кўпчилиги бизники бўлмаса-да, уларни курашда қўллаш мумкин.  

 

1-усул. Тариф ва нархларнинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги

Қарздорлар билан ишлашнинг янада самарали усули ККУда яшовчиларга уйга кўрсатиладиган хизматлар тарифи нимадан шакллантирилишини тушунтириб бериш ҳисобланади. Тўлов миқдори очиқ тарзда иқтисодий асосланганлиги хизматлар истеъмолчилари томонидан тўловлар маблағлар йўқлигидан эмас, балки ушбу масала тўлиқ англаб етилмаганлиги сабаб бўладиган ҳолатларда натижа беради.

 

2-усул. Квитанцияларда маълумотларни жойлаштириш ва ранглардан фойдаланилиши

БК уйда яшовчиларнинг қарзлари йиғилиб қолганларига улар ҳар ойда ўз мижозлари манзилига юборадиган квитанциялари ёрдамида таъсир ўтказадилар. Турли рангдаги шрифтлар ва қоғозлар қўлланилиши мумкин. Бунда квитанция ранги қарз миқдорига боғлиқ бўлади, дея маълум қилади РосКвартал. портали

 

3-усул. Квитанцияларда шеърлар, мақолалар ва маталларнинг жойлаштирилиши

БКнинг креатив ходимлари ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар қарздорлар билан курашда квитанцияларда қарзга доир шеърларни, мақоллар ва маталларни жойлаштирадилар. Бу тўловни тўламайдиганларни инсофга келишига туртки бўлиб, уларни қарздорликларни сўндиришга ундайди деб ҳисоблайдилар.

Масалан: «Қарзни қанчалик тез тўласангиз, кўнглингиз шунчалик шод бўлади», «Янги йилга қарзсиз кириш – яхшилик аломати», «Қарз тўлови билан гўзал» ва ҳ.к. 

 

4-усул. Квартиралар бўйича қарздорликлар суммасини кўрсатиш учун эълонлар ёпиштириш ва «эълон тахталари»дан фойдаланиш

Масалан, тўловни тўламайдиган шахснинг кириш эшигига «Бу ерда қарздор яшайди!», «Қарздор бўлишдан уялинг!» сатрлар ёзилган қоғозларни елимлаб ёпиштириш ёки уй олдига қарздорлик суммаси ва квартира кўрсатилган тахтачаларни ўрнатиш. Бунда БК фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш ҳақида унутмаслиги лозим. Квартира эшикларида қоғозларни ва плакатларни ёпиштириш жой мулкдорининг мулкига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.

 

5-усул. Совғали акцияларни ташкил қилиш

Уйда яшовчиларнинг қарзлари БКнинг маркетинг акцияларини камайтиришга ёрдам беради. Тўловчи тўламаётганларга, агар улар муайян муддат ичида қарзларини сўндирсалар совғалар, ютуқлар ва бонуслар ваъда қилинади. Шунингдек инсофли тўловчилар ҳам рағбатлантирилади. Бундай акциялар айниқса чорак ёки йил якунланиши олдидан оммавий бўлади. Бунда қарзни тўлаш ва пеня ҳисобдан чиқарилишига эришиш, совринли ўйинда иштирок этиш ёки совға олиш имкониятини қўлга киритиш мумкин бўлган сана кўрсатилади.

 

6-усул. «Шарманда қилиш йўллари»ни ўйлаб топиш

БК ходимлари ва хизматлар етказиб берувчилари тўловни тўламайдиганларга таъсир кўрсатишнинг кутилмаган усулларини қўллайдилар. Масалан, «шарманда қилиш пирамидаси». Енгил материаллардан пирамида йиғилади ва уни тўлов тўламайдиганларнинг деразаси ёки балкони тагига осиб қўядилар. БКнинг бундай тажрибаси Самарада қўлланилган, ўшанда пирамида туфайли қарздорлар деярли 1 млн рубль ҳисобидаги қарзларни тўлаганлар.

Иркутскда БК янада самарали усулларни қўллаган. Қарздорлар яшайдиган уйнинг олдида тахтадан ҳожатхона ўрнатилган, унга тўлов тўланмаганлиги учун уларнинг квартираларида канализация йўлини тўсиб қўйиш ҳуқуқига эгалиги айтилган эслатма осиб қўйилган.

 

7-усул. Реклама лавҳаларидан фойдаланиш

Ўзларининг қарздор мижозлари ҳақидаги маълумотларни БК билбордларда жойлаштира олмайди – акс ҳолда уни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортишлари мумкин. Бироқ БК ёки УМШ ҳақиқий бўлмаган қарздорлар, аслида мавжуд бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ­эълон тахталарида жойлаштиришлари мумкин. Харажатларга қарамай, бу самара беради.

 

8-усул. Креатив ёндашув

Амур ўлкасида қарздорларга мурожаат қилинган клип суратга олинди, у қуйидаги сўзлар билан якунланади: «Мен бугун раҳмдил бўлганим учун сен яхши яшаётганлигингни унутмасанг бўлди».

Троицкда коммуналчилар тўловни тўламайдиганларга нафақат мусиқа, балки театр томошалари орқали ҳам таъсир кўрсатганлар. Қарздорларнинг деразалари тагида махсус ёлланган актёрлар дафн маросими садолари остида яхшилик ва ёмонлик жанги саҳналарини намойиш этишган. Томошалар кўп сонли қарздорлар яшайдиган уйларда уюштирилган.

Сахалинск вилоятида БКлардан бири фуқароларга қарзларини қуйидаги ишлар билан сўндиришларини таклиф қилган: қарзлари ҳисобига йўлакларни ювиш ёки бўяш, қорларни кураш, уйга туташ ҳудудни супуриш.

 

9-усул. Қоидабузарликларга олиб келиш хавфи бўлган усуллар

Шуни унутмаслик керакки, муайян ҳолатларда қарздорларга таъсир кўрсатиш чоралари жой мулкдорларининг БК ҳаракатлари устидан уй-жой инспекцияси органларига ва прокуратурага шикоят қилишларига сабаб бўлиши мумкин:

• ККУнинг фасадида уйнинг умумий қарзи суммаси ёки квартиралар бўйича қарзлар кўрсатилган плакатларни жойлаштириш.

Бироқ аввал БК бунинг учун мулкдорларнинг умумий мол-мулкининг бир қисмидан (фасад) фойдаланиш ҳуқуқига эгалигига ишонч ҳосил қилиши керак;

• йўлакларда қарзлар ҳақида эслатиб турадиган баланд овоздаги ускуналардан фойдаланиш, улар ККУда яшовчиларга аниқ хуш келмайди;

• телефон қўнғироқлари, шу жумладан автоматик режимда. Бу Россия қонунчилигида назарда тутилган. Бироқ БК қарздорга фақат унинг ёзма розилиги билангина телефон рақамидан фойдаланиши мумкин.

Қарздорларга судгача таъсир кўрсатиш усуллари анча кўп. Асосийси, улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига, шахсий маълумотларнинг ошкор этилишига ва кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг мулкига зиён етказилишига олиб келмаслиги керак.

 

 

 

Прочитано: 82 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика