Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 46 / Мутахассислар тушунтиради

Дивидендлар чет эл валютасида тўланганда…

 

Жамиятда жисмоний шахс бўлган уч нафар таъсисчи бор, улардан икки нафари – Ўзбекистон норезиденти ҳисобланади. 

Таъсисчиларга дивидендларни чет эл валютасида тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхонанинг банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари чегириб ташланадиган харажатлар бўладими?

 

Саволга «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

 

 – Таъсисчига дивидендларни фақатгина у Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган тақдирда чет эл валютасида тўлаш мумкин.

Ушбу операция жорий халқаро операциялар жумласига киради (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун 15-м. 1-қ. 3-х.) ва у билан боғлиқ резидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олишга рухсат берилган (Қоидалар 15-б., АВ рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.).

Норезидентга дивидендларни тўлаш пайтида, агар корхонанинг ҳисобрақамида ўз валютаси мавжуд бўлмаса, уни сотиб олиш зарурияти юзага келади. Бунда банкнинг тижорат курси ва Марказий банк курси ўртасида четлашиш юзага келади.

Бундай операцияларда зарарлар – бу фойда солиғи бўйича чегириб ташланадиган харажатлардир, сабаби дивидендларни тўлаш компаниянинг мажбурияти ҳисобланади (6.12.2001 йилдаги ЎРҚ-310-II-сон Қонун 25-м.) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга биноан халқаро операциялар жумласига киради.

Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган таъсисчиларга дивидендлар фақат ЎзР валютасида тўланади (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун 9-м. 1-қ.).

 

Прочитано: 168 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика