Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 43 / Мутахассислар тушунтиради

ЭҲФни ҚҚСсиз тақдим этишга улгуринг

 

Ихтиёрий асосда ҚҚСга ўтдик, 1 октябрдан ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Бизда корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ўтган солиқ даври учун тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактуралар қолган. Уларни одатдагидек ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этишни истагандик. Аммо ЭҲФ тизими буни амалга ошириш имконини бермаяпти – энди барча ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС билан расмийлаштирилмоқда. 

Биз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этишимиз мумкин?

 

– Солиқ тўловчилар кўпинча шундай савол билан мурожаат қилишади. Унга тўлиқ жавоб олиш учун роуминг-оператори – «Yangi texnologiyalar» ИАМ мутахассислари билан маслаҳатлашдим. Улар ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси олинган пайтдан бошлаб солиқ тўловчи фақат ҚҚС билан ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши мумкинлигини тушунтиришди. Яъни ҚҚС гувоҳномасини олгандан сўнг ҳатто сиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ўтган давр учун ҳам ЭҲФни ҚҚСсиз тақдим этолмайсиз.

Бухгалтер солиқ ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, ҚҚСга мажбурий ўтиш ҳолларида эса корхонанинг операцион фаолияти бўйича корхона ҚҚС тўловчисига айланишини олдиндан кўра билиши керак эди.

 

ҚҚСга мажбурий ўтиш

Қуйидагилар мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 9-б.):

● СКнинг 461-моддасига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқни тўлаш бўйича талаб татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчилар;

● Ўзбекистон ҳудудида товарларни ёки хизматларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслари – агар товарларни, хизматларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса;

● фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.

Ушбу ҳолларда мазкур ҳолатлар рўй берганда сиз ҚҚСга ўтиш тўғрисида ариза беришингиз лозим ва шу куни сиз ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини оласиз.

 

Эътибор беринг: Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига ариза тақдим этилганидан кейин автоматик тарзда берилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 8-б.).

 

Бухгалтерларнинг маҳорати шундан иборатки, ҚҚСга мажбурий ўтиш кунига ўтган солиқ даври учун тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактуралар қолмаслиги ёки ҳеч бўлмаганда улар кам ва катта бўлмаган суммада бўлиши лозим.

 

ҚҚСга ихтиёрий ўтиш

Қуйидагилар ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчисига айланиши мумкин (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 11-б.):

● айланмадан олинадиган солиқ тўлашни ўзлари рад этган юридик шахслар;

● солиқ даврида товарлар, хизматларни реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Ихтиёрий равишда махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза солиқ тўловчи ҚҚСни тўлашга ўтадиган ой бошланишига қадар 7 иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 12-б.). ҚҚС тўловчиси мақомини эса сиз ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан оласиз. Яъни, агар сиз аризани октябрь ойида берган бўлсангиз, сиз 1 ноябрдан ҚҚС тўловчисига айланасиз.

Бухгалтер ишни ўтган солиқ даври учун ҳисобварақ-фактуралар сиз ҚҚСга ўтадиган ойнинг 1-санасидан олдинги ойнинг охирига қадар тақдим этиладиган тарзда ташкил этиши керак.

Ишларнинг бундай ҳолати кўпинча бухгалтерларнинг норозилигига сабаб бўлади, сабаби узоқ муддатли шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомнинг (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) 1-бобига мувофиқ ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиш мумкинлигини ҳамма билади. Солиқ маъмуриятчилиги тизими эса ҚҚСга ихтиёрий асосда ўтгандан кейин ЭҲФни ҚҚСсиз тақдим этиш имконсиз бўладиган тарзда созланган.

Прочитано: 102 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика