Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 35 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитла

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

ўчирма)**

Сўнгги йилларда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш самарадорлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи ўқув курси қийматининг фуқарога қайтарилиши устидан назорат олиб бориш механизми йўқлиги сабабли қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон, «Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон қарорлари ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу орқали ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, касб-ҳунарга йўналтириш самарадорлигини ошириш, уларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

аҳолини, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш;

аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштириш учун мазкур жараёнга профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларини кенг жалб қилиш;

камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 7 август

340-сон.

ЎзР ВМнинг 2023 йил 7 августдаги 340-сон қарорига
ИЛОВА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБ-ҲУНАР ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ ДАСТУРЛАРИНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН МИКРОКРЕДИТЛАР АЖРАТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2021 ЙИЛ 22 ИЮНДАГИ 388-СОН ҚАРОРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 1-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон, «Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон қарорлари ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ­ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни, тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга (кейинги ўринларда – профессионал таълим ташкилотлари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига (кейинги ўринларда – Олий мактаб) сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш»;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари тавсиясига кўра касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун белгиланган компенсация тўловлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ҳамда Олий мактаб ўртасида уч томонлама шартномага мувофиқ амалга оширилиши»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши «нодавлат таълим ташкилотлари» сўзларидан кейин «, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабни кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабнинг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ».

3. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб ҳудудий филиалларининг электрон реестри (кейинги ўринларда – реестр) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда «Онлайн маҳалла» платформасида юритилади».

4. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим ташкилотларининг рўйхати, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиалларининг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилиб, реестрга киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

реестрни шакллантирган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштириш;

сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;

тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш».

5. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБ-ҲУНАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ ДАСТУРЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ, ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ, БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ ҲАМДА УНИНГ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАРИ ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УЛАРНИНГ ЎҚИТИШГА САРФЛАНГАН ХАРАЖАТЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;

ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

профессионал таълим ташкилотлари (ПТТ) – ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитадиган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар;

нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) – ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиладиган тадбиркорлик субъектлари;

электрон реестр – ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда – Олий мактаб) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;

ўқув юкламаси – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;

ўқув дастури – ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;

ўқув курслари – ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;

ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) – ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;

сертификат – НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;

компенсация – электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;

микрокредит – реестрга киритилган таълим ташкилотларида ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.

3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-БОБ. ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТ ва ПТТ, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиаллари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.

5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

СТИР рақами;

нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;

ўқув курсларининг йўналишлари;

ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);

ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарур ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;

ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;

ўқув жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланганлиги;

мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (мавжуд бўлса);

халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (мавжуд бўлса).

6. НТТ ва ПТТлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактаб ҳудудий филиаллари Олий мактабга электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар ариза тақдим этади.

7. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киришлари учун мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.

Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда тегишлиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тегишли тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб уларнинг маълумотлари ҳамда рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.

8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари, ПТТ ҳамда НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи хамда унинг ҳудудлардаги бошқармалари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.

9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестри шакллантирилади.

Электрон реестр «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштирилади.

Электрон реестрга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабнинг таклифига кўра ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ушбу электрон реестрга киритилмаган ва НТТларнинг нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари мавжуд бўлмаган ташкилотларга копменсация маблағлари ўтказиб берилмайди.

10. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.

 

3-БОБ. ЎҚУВ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.

12. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.

13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:

70 фоиз қисмини касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;

10 фоиз қисмини тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

10 фоиз қисмини бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;

10 фоиз қисмини маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.

14. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.

Уч томонлама шартнома ёшлар, хотин-қизлар, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ва НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчиси) тавсиясига кўра тузилади.

Бунда ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдириб, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларидан бирини танлаган ҳолда тавсия беришни сўраб ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилади.

Ҳоким ёрдамчиси эса беш иш куни ичида таълим муассасаси билан уч томонлама шартнома тузилиши учун ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига фуқаронинг мурожаатини илова қилган ҳолда ўзининг тавсиясини юборади.

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари билан уч томонлама шартномани расмийлаштиради.

15. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар ҳоким ёрдамчилари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига йўналтиради.

Ушбу фуқаролар ҳудудий ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади ёки ўзини ўзи банд қилиши учун кўмаклашилади.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

16. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.

17. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.

Ўқув жараёнлари танланма асосида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.

18. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

Ўқув курслари якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари вакилларини жалб қилиб, тингловчилар реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарур ҳолларда тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.

19. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида ваколатли давлат органи томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хамда Олий мактаб билан ҳамкорликда шакллантиради.

20. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.

21. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилади.

 

4-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚИТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ

22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчилар учун НТТ, ПТТ, Олий мактабга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан компенсация қилинади.

Бунда компенсация миқдори НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилади.

23. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курсларининг тегишли қийматини қоплаб бериш учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:

сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (банк томонидан тасдиқланган квитанция, чек ва бошқалар).

Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли компенсация маблағлари ўтказиб берилмайди ва беш иш куни ичида бу ҳақда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.

Компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиалларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.

24. Шартномада белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилганидан сўнг ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат олган битирувчилар ҳақида тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланган ҳолларда, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағлари НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан қайтариб берилади.

 

5-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИГА КОМПЕНСАЦИЯ УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

25. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларидан ваколатли давлат органига ўтказиб бериш орқали жамланади. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари сўровларига асосан ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада очиладиган ғазна ҳисобварақларига ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб борилади.

26. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб бориладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида компенсация маблағларини ўтказиб бериш юзасидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда тингловчилар билан уч томонлама шартнома тузади.

27. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада ташкил этилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ваколатли давлат органи қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун ваколатли давлат органига қайтарилади.

28. Ваколатли давлат органига компенсация учун давлат бюджетидан ажратиладиган, жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

29. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Микрокредитбанк» АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.

30. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.».

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.08.2023 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарор «СБХ»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 125 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика