Norma.uz

Қариялари фаол мамлакат

 

Кунчиқар мамлакатида аҳолининг кекса қатлами муаммолари қандай ҳал этилмоқда. 

 

Қизиқарли статистик маълумотлар

Япониянинг 126 миллиондан ортиқ аҳолисининг 35 миллиони ёки 28,1%ини 65 ёшдан ошганлар ташкил этади. 2040 йилга келиб кексалар аҳолининг 35%ини, 2065 йилга келиб эса улар мамлакатдаги барча аҳолининг 38%ини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. 2018 йилдан бошлаб катта ёшдагилар орасида ўта кексаларнинг улуши ортиб бораётгани хавотирга солади (узоқ умр кўриш билан ажралиб турадиган Японияда пенсионерлар 2 хил ёшдаги – 65 ёшдан 74 ёшгача ва 75 ёшдан катта шахслар гуруҳларига бўлинади).

«Миллатнинг кексайиши» инсонлар узоқ умр кўриши билан боғлиқдир. Эркаклар ўртача 81,5 йил, аёллар – 88,5 йил умр кечирадилар.

Бунда Японияда аҳолининг кексайиши даражаси туғилиш даражасининг пастлиги билан бир маромда кетмоқда. 2017 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 870 мингтани ташкил этди ва шундан буён уларнинг сони камайиб бормоқда.

Бу болалар, набиралар сони камайиб боришини англатади, бундай кетишда кексаларга ғамхўрлик қиладиганлар қолмайди. Бу юмуш фақат давлатнинг гарданига тушади, зеро бундай ғамхўрлик давлат учун оғирлик қилиб қолиши мумкин.

 

Ким ёрдам кўрсатади

2019 йилда Япония бюджетидан тиббиётга харажатлар 43,1 трлн иенани (41 млрд АҚШ доллари) ташкил этган ҳамда ушбу сумманинг тенг ярми 65 ёшдан ошган кишиларга сарфланган. Алоҳида харажатлар моддаси – парваришга муҳтож бўлган қариялар учун ажратиладиган маблағлар.

Энг қизиғи, Японияда узоқ умр кўришликнинг 2 та кўрсаткичи мавжуд: биринчиси – кишининг вафотигача бўлган умрини ҳисобга оладиган умумий кўрсаткич. Иккинчиси «кутилаётган соғлом турмуш кечиришнинг давомийлиги» деб номланади ва кекса киши бегоналарнинг ёрдамисиз нормал ҳаёт кечиришга қодир бўлган ёш назарда тутилади. Ҳар бир япониялик кекса ёшдаги эркаклар умрининг охирги 8 йилида, кекса аёллар эса 13 йилида парваришга муҳтож бўлади.

2016 йилда фақат 6 миллиондан ортиқ кекса ёшдаги японияликлар давлат ёрдами хизматларидан фойдаланганлар, бироқ уларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Ёлғиз кексалар сони ҳам ортиб бормоқда, уларга ғамхўрлик қилиш борасида етишмовчилик бўлмаслиги учун Япония етакчи технологиялардан фаол фойдаланмоқда. Булар мобил телефон орқали геолокацияни аниқлашга имкон берувчи иловалар, қарияларнинг кийимларига ўрнатиладиган жойлашган жойини аниқлаб берадиган чиплар (смартфонни хуш кўрмайдиган кекса ёшдагилар учун мўлжалланган) бўлиб, бошқа мамлакатларда ҳам анчадан буён қўлланилмоқда.

Японияда қариялар мушкулини енгил қиладиган турли хилдаги роботлар ҳам уй юмушларида ва душ қабул килишда кўмаклашадилар. Кўнгил кўтарувчи роботлар тоифаси ҳам мавжуд. Энг оммавийларидан бири – механик «мушукча»: унга хўжалик борасида ҳеч қандай функция ўрнатилмаган, бироқ момиқ робот ҳайвон қариялар меҳр билан силашларига ўз ҳаракатлари ва овоз чиқариш билан жавоб қилиши кексайиш жараёнини пасайтиради, деб тасдиқлайдилар япониялик ишлаб чиқувчилар.

Бинобарин, бундай турдаги гаджетлар фақат хайр-саховат меваси сифатида амалга киритилаётгани йўқ – Япония ҳукумати томонидан роботларни ишлаб чиқувчиларга мўмайгина субсидиялар ажратилади.

 

Меҳнат ва матонат – саодат калити

Бироқ, кунчиқар мамлакати ҳукумати томонидан асосий эътибор технологияларга эмас, балки пенсионерларнинг инсоний капиталига қаратилмоқда. 65 ёшга тўлганларни ишга жойлаштириш борасида қўлдан келганча ҳаракат қилинмоқда. Ушбу босқичдаги пенсионерлар сони умумий ишчи кучининг 12,8%ни ташкил этади. Кексайганда ишлашга тайёр бўлганлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бир неча йил олдин 60 ёшга тўлган японияликлардан неча ёшгача ишлашни хоҳлашлари сўралган. Уларнинг 80%и 70 ёшгача ёки куч-қуввати етгунча ишлашга тайёр эканликларини айтишган.

Пенсионерларни ишга жойлаштириш учун барча имкониятлар мавжуд. Кексалар ёшларнинг иш ўринларини эгаллаб олмасликлари учун 60–65 ёшдан кейин бундай ходимлар штатдан чиқарилади. Бундай ҳолатларда иш ҳақи камайтирилиши ҳам муқаррардир.

Шу боисдан меҳнат фаолиятини давом эттираётган пенсионерлар борасида мотивация даражаси даромадларга боғлиқдир. Айни пайтда пенсиянинг базавий қисми (давлат томонидан кафолатланадиган энг кам миқдор) 70 минг иенани (668 АҚШ доллари) ташкил этади, бу эса Япониядек давлат учун катта маблағни ташкил этмайди. Чунончи, пенсия ёшидаги японияликларнинг 28%и ишлашлари соғлиқ учун ҳам фойдали деб ҳисоблайдилар, 16%и эса фаолиятлари қизиқарли бўлганлиги ва уни ташлаб кетишни хоҳламасликларини айтганлар. Бугунги кунда фақат 0,9% япониялик бува ва бувилар ўз набираларига қараш билан бандлар.

Мамлакатда японияликларнинг умр кўриш давомийлиги ортиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, пенсия ёшини ошириш тўғрисидаги масала бир неча марта муҳокама қилинган. Ҳозир у ерда, қоидага кўра, 65 ёшдан пенсияга чиқилади. Пенсия ёши яна 5 йилга оширилиши ҳақида ҳали қарор чиқарилмаган. – Бу энг осон ёндашув. Бироқ муаммоларни умумлаштириб бўлмайди – ҳар кимнинг соғлиғи ҳолати турлича бўлганлиги сабабли пенсия ёшининг оширилиши барча учун ҳам маъқул келмайди. Бу масалага бошқача ёндашган ҳолда, ўзгарувчан иш шароитларини яратиш ва кексалар учун таълим тизимини яратиш лозим. Бу янада самарали бўлади, – деб таъкидлади «Известия» корреспонденти билан суҳбатда профессор Канэко Рюичи.

 

Манба: «Известия» материаллари.

 

Маълумот учун! 

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилганнинг хоҳишига кўра ўқиш даврида ТЎЛАНГАН СТИПЕНДИЯ иш ҳақига ТЕНГЛАШТИРИЛАДИ.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика