Norma.uz

Ўқитувчи пенсияга чиқмоқчи

 

Имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида ўқитувчилар қонуний ўрин эгаллайди. Уларнинг айримлари ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда (эркаклар – 55 ва аёллар – 50 ёшда) пенсияга чиқадилар. Бундай пенсияни расмийлаштиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев сўзлаб беради.

 

Қайси ҳолатларда ўқитувчи имтиёзли пенсия олиши мумкин?

– Биринчи навбатда таъкидлаш жоизки, камида 25 йил қуйидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишлаган ўқитувчиларгина имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:

  • жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаблар, мактаб-интернатлар, имконияти чекланган шахслар учун санатория типидаги мактаб-интернатлар, касб-ҳунар коллежлари, «Меҳрибонлик» уйлари;
  • ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колониялар (3-сонли Рўйхатнинг VII қисми, ВМнинг 12.05.1994 йилдаги        250-сон қарори билан тасдиқланган).

Шу билан бирга нафақат таълим йўналиши (8 тури белгиланган) ва синфлар тоифаси, балки уларнинг минимал тўлдирилиши ҳам ҳисобга олинади (Низомнинг 34-б., ВМнинг 13.09.2011 йилдаги         256-сон қарорига 1-илова).

 

МИСОЛ. Карлар (эшитмайдиганлар) учун ихтисослаштирилган мактабларда ишлайдиган ўқитувчилар учун (I тури), бошланғич синфларда камида 8 нафар, юқори синфларда 10 нафар ўқувчи бўлиши лозим. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, мазкур ўқув йили имтиёзли пенсия таъминоти учун ҳуқуқ берувчи махсус иш стажига қўшилмайди.

Шу боис ўқитувчи имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун таълим бир йўналиши бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда синфларда болалар тўлдирилишининг минимал талабларига риоя этилган ҳолда ишлаши лозим.

 

– Махсус ўқитувчилик стажини аниқлашда қандай нормалар ҳисобга олинади?

 – Иш вақти давомийлиги нормалари (педагогик юкланма). Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ихтисослаштирилган таълим муассасаларида  (3-сонли Рўйхатнинг VII қисми) ишлаш даврида амал қилган қонунчиликка асосан мазкур тоифадаги ишчиларга белгиланган иш вақтининг давомийлиги меъёрлари (педагогик юкланма) талабларига риоя этилган тақдирда, камида 25 йил ишлаган ўқитувчилар (шу жумладан логопедлар, дефектологлар) имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш фойдаланади.

Демак, қуйидагилар учун иш вақти давомийлиги белгиланган:

  • барча турдаги ва номдаги мактаблар, мактаб-интернатларнинг 1–4 синф ўқитувчилари, логопед ўқитувчилар, ўқитувчи-дефектологлар, , гимназиялар, лицейлар ўқитувчилари, логопедик пунктлар мудиралари – бир ҳафтада 18 соат;
  • барча турдаги ва номдаги мактаблар, мактаб-интернатларнинг 5–11 (12) синф ўқитувчилари; гимназия, лицейларнинг ўқитувчилари – бир ҳафтада 20 соат;
  • барча ихтисослаштирилган ўрта таълим муассасалари, коллежлар, техникумларнинг ўқитувчилари – бир йилда 800 соат (Рўйхатнинг II бўлими, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 4-илова).

 

МИСОЛ. 5–11 синф ўқитувчиси ногирон болалар учун таълим муассасасида 25 йил ишлаган. Бундан               15 йилида иш вақти давомийлиги бир ҳафтада 20 ва ундан ортиқ соатни ташкил этган, 10 йилида эса бир ҳафтада 20 соатдан кам ишлаган. Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажи 15 йилни (бир ҳафтада 20 соатдан ва ундан кўр ишланган давр) ташкил этади. Шу боис имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқи мавжуд бўлмайди.

 

Шу тариқа, имтиёзли шартларда пенсия тайинланиши учун мурожаат қилган ўқитувчилар қўшимча равишда қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • меҳнат фаолияти амалга оширилган таълим муассасасининг тури 3-сонли Рўйхатнинг VII қисмида назарда тутилган таълим муассасалари рўйхатига мувофиқ келиши;
  • иш вақтининг давомийлиги меъёрлари (педагогик юкланма) талабларига риоя этиш.
Прочитано: 1233 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика