Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 52 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Соддалаштирилган тизимдагилар учун мажбурий қайта баҳолаш

 

Асосий фондлар сўнгги марта 2013 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган.

3 йиллик даврни қайси пайтдан бошлаб ҳисоблаган тўғри: 1.01.2013 йилданми ёки 1.01.2014 йилданми?

Т.Л.

 

– Микрофирмалар ва кичик корхоналарга 2014 йил 1 январдан бошлаб 3 йилда 1 марта мажбурий қайта баҳолашни ўтказишга рухсат берилган (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарор).

Уч йиллик давр сўнгги қайта баҳолаш пайтидан бошлаб ҳисобланади.

Масалан, корхонадаги асосий воситалар сўнгги марта 1.01.2013 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган бўлса, кейинги баҳолашни 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра ўтказиш зарур.

Асосий фондларни қайта баҳолашда индекс усулини қўллаш учун Давстатқўм томонидан ҳар йили 31 декабргача тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва ОАВда расман эълон қилинади. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган барча йиллардаги асосий фондлар қиймати ўзгариши индексларини ҳисобга олишлари керак.

1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳолашни ўтказишда асосий воситалар қиймати ўзгаришининг аввалги барча индекслари қўлланади.

1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳолашни ўтказиш мақсадида 3 йиллик ҳисоб-китоб коэффициентини олиш учун 2014, 2015 ва 2016 йилларнинг 1 январдаги ҳолатига кўра тегишли коэффициентларни кўпайтириш зарур.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1501 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика