Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 52 / Йиллик ҳисоботга тайёрланамиз

Инвентарлаш: ўтказиш қоидалари

 

Йиллик ҳисоботга тайёргарлик корхона мол-мулкини, унинг мажбуриятларини инвентарлаш, ҳисоб маълумотлари билан солиштиришдан бошланади. У йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан ўтказилиши шарт, 2017 йилнинг 1 октябридан кейин инвентарланган мол-мулк бундан мустасно. Айрим активларни текширишнинг ўз муддатлари белгиланган. Чунончи, асосий воситалар – 2 йилда камида 1 марта, кутубхона фондлари – 5 йилда 1 марта, пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар – ойда 1 марта, ёқилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари – ҳар чоракда инвентарланиши керак. «Norma Ekspert» мутахассислари «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТ асосида тайёрлаган қуйидаги тавсияларда уни ўтказиш ва расмийлаштириш тафсилотлари келтирилган.

 

Инвентарлаш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Қуйидагилар инвентарланади:

● асосий воситалар (АВ), номоддий активлар (НМА) ва товар-моддий захиралар (ТМЗ);

● тугалланмаган қурилиш ва келгуси даврлар харажатлари;

● молиявий қўйилмалар;

● пул маблағлари (кассадаги, счётлардаги, йўлдаги), пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобот бланкалари;

● дебиторлар ва кредиторлар (банклар, бюджет, харидорлар ва буюртмачилар ва б.) билан ҳисоб-китоблар;

● корхонага қарашли бўлмаган мол-мулк, масалан, ижара, ссуда шартномаси бўйича олинган АВ, масъулиятли сақлашда бўлган ва (ёки) комиссияга қабул қилинган товарлар.

 

Диққат! Инвентарлашни ўтказмасликка бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш сифатида қаралади, бунинг учун МЖТКнинг 175-1-моддасига мувофиқ мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Инвентарлашни корхона директори ўз буйруғи билан тайинлайдиган махсус комиссия ўтказади (19-сон БҲМСга 1-илова, намунага қаранг). У комиссия ишига ўзи бошчилик қилиши ёки буни ўз ўринбосарига топшириши мумкин. Комиссияга бош бухгалтер, АВ, НМА, инвестициялар бўйича мутахассислар, иқтисодчилар, бухгалтерлар ва бошқалар киритилади. Буйруқда инвентарлашни бошлаш ва якунлаш муддатлари, шунингдек инвентарланадиган мол-мулк ва мажбуриятлар ҳам белгиланади.

 

 

«Линия» МЧЖ

72-сон буйруқ

2017 йил «11» декабрь                                                                                                       Тошкент ш.

«Инвентарлаш комиссиясини ташкил этиш ва инвентарлашни ўтказиш тўғрисида»

 19-сон БҲМС ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ 2017 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида

буюраман:

1. Қуйидаги таркибдаги инвентарлаш комиссияси тайинлансин:

комиссия раиси:

                        Ким А.А.                    –          директор ўринбосари;

комиссия аъзолари:

                        Ғофуров Т.С. –          бош муҳандис;

                        Алёшина Г.П.            –          бош бухгалтер;

                        Юнусова А.Р.            –          бухгалтер;

                        Баранова М.С.          –          кадрлар бўйича инспектор.

2. Асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий инвестициялар, товар-моддий захиралар, касса, дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар инвентарлашдан ўтказилсин.

Инвентарлаш 2017 йил 12 декабрда бошлансин ва 2017 йил 14 декабрда якунлансин.

Инвентарлаш сабаби: 2017 йил учун йиллик молиявий ҳисоботга тайёргарлик.

3. Инвентарлаш бўйича материаллар 2017 йил 15 декабрда бухгалтерияга топширилсин.

                        Директор      __________________

Буйруқ билан танишдилар:

                        Ким А.А.        __________________

                        Ғофуров Т.С.             __________________

                        Алёшина Г.П.            __________________

                        Юнусова А.Р.            __________________

                        Баранова М.С.          __________________

 

Инвентарлаш АВ, ТМБ, нақд пул маблағлари, қатъий ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек НМА, қимматли қоғозлар, заёмлар ва бошқаларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўздан кечириш ва санаш йўли билан ўтказилади.

Инвентарлаш пайтида инвентарлаш рўйхатлари, инвентарлаш далолатномалари камида 2 нусхада расмийлаштирилади. Улар инвентарлаш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Моддий жавобгар шахслар рўйхатда қайд этилган барча бойликлар уларнинг ҳозирлигида текширилгани, улар томонидан масъулиятли сақлашга қабул қилингани ва уларнинг комиссияга нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги ҳақида тилхат берадилар.

Инвентарлаш якунлангач, рўйхатлар (далолатномалар) бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш учун бухгалтерияга топширилади. Ҳисоб маълумотларидан қандайдир фарқланишлар (ортиқча/камомад) аниқланганда солиштириш қайдномалари тўлдирилади. Уларда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади (19-сон БҲМСнинг 4-бўлими). Солиштириш қайдномаларидаги ортиқча (камомад) суммалар бухгалтерия ҳисобида қабул қилинган баҳода кўрсатилади. Инвентарлаш комиссияси фарқларнинг сабабларини белгилайди, айбдор ва масъул шахсларни аниқлайди. Масъул шахслар камомад (ортиқча) юзага келишининг сабаблари ҳақидаги ёзма тушунтиришларни комиссияга тақдим этишлари шарт. Комиссиянинг хулосалари, таклифлари ва қарорлари корхона раҳбари тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади.

Ўтказилган текширув якунлари инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида расмийлаштирилади (19-сон БҲМСга 5-илова).

 

АВ, НМА, ТМЗ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ

Асосий воситалар бўйича инвентарь карточкалари, инвентарь дафтарлари, рўйхатлари ва аналитик ҳисобнинг бошқа регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техпаспортлар, йўриқномалар ва б.) текширилади. Текширилаётган объектлар натура ҳолида кўздан кечирилади, улар бўйича ахборот эса инвентарлаш рўйхатига киритилади (19-сон БҲМСга 6-илова). Қуйидаги АВ объектлари бўйича алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:

● қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда ижарага олинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган;

● фойдаланишга топшириш вақти ва яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар тўғрисидаги ахборотни очиб берган ҳолда фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган.

Ҳисоб маълумотларидан фарқланишлар мавжуд бўлганда 19-сон БҲМСга 17-иловага мувофиқ шаклда солиштириш қайдномаси тўлдирилади (мисолга қаранг).

Комиссия объектларнинг яроқсиз ҳолга келиш сабабларини аниқлаши ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш, тугатиш, тиклаш, таъмирлаш ва, шу жумладан айбдор шахслар ҳисобига йўқотишлар, зарарни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларни тайёрлаши шарт. АВни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, раҳбар буйруғи билан махсус тугатиш комиссияси тайинланади. У АВнинг айрим қисмларидан (деталлари, темир-терсак ва б.) фойдаланиш имкониятини аниқлаши, уларни баҳолаши, ҳужжатларни расмийлаштириши керак. Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда ­1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ унинг ваколатига бошқа вазифалар ҳам киради.

Номоддий активлар бўйича ҳисобга олиш карточкалари ва корхонанинг ушбу активларга доир мутлақ ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, воз кечиш шартномалари ва б.) текширилади. Комиссия ҳужжатларни ҳисоб маълумотлари билан солиштираётганда активлар тўғри баҳоланганини, НМА таркибига кирим қилинганини (кирим қилинмаганини) аниқлайди. НМАни инвентарлаш натижалари инвентарлаш рўйхатида эркин шаклда (АВни рўйхатга олиш шаклини қўллаш мумкин), бошқа барча фарқлар эса солиштириш қайдномасида умумлаштирилади.

 

Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлаш корхонанинг қимматли қоғозларни сотиб олишга доир ҳақиқатдаги харажатлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига ҳиссалари ва берилган қарзларини текширишдан иборат. Комиссия молиявий қўйилмаларни тасдиқловчи ҳужжатлар (қимматли қоғозларни сотиб олишга доир шартномалар, таъсис шартномалари, ҳисса тўғрисидаги гувоҳномалар, қарз шартномалари, депозитарийларнинг кўчирмалари ва б.) билан танишади. Барча кўрсаткичлар инвентарлаш рўйхатларига қайд этилади (19-сон БҲМСга 15-илова), улар асосида ҳақиқатдаги харажатлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Фарқлар мавжуд бўлганда солиштириш қайдномаси ҳам тўлдирилади.

 

Товар-моддий захиралар текширув пайтида танлаб олиб саналиши, тарозида тортилиши ва ўлчаниши шарт. Уюм ҳолидаги ва арзон баҳоли катта буюмлар миқдори техник ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади. ТМЗ ҳар бир номланиши бўйича, номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда инвентарлаш рўйхатларида (19-сон БҲМСга 8-илова) қайд этилади (мисолга қаранг). Қуйидаги ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар тузилади:

● ушбу бойликлар сақлаш учун қабул қилинганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда масъулиятли сақлашда бўлган (19-сон БҲМСга 10-илова);

● юклаб жўнатилган, бироқ харидорлар томонидан ҳақи муддатида тўланмаган ва бошқа корхоналарнинг омборларида сақланаётган (19-сон БҲМСга 9-илова). Бундай бойликлар ҳисобга олиш счётлари маълумотлари бўйича солиштирилади. Улар юзасидан ҳар битта жўнатманинг номланиши (ҳужжатга кўра), миқдори ва қиймати (ҳисобга кўра), юклаб жўнатиш санаси, ҳисобга қабул қилинишига асос бўлган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва б.) рақамлари бўйича маълумотлар қайд этилган далолатномалар ҳам тузилади;

● йўлда бўлган материаллар ва товарлар (19-сон БҲМСга 11-илова).

ТМЗ 2 ва ундан ортиқ кун давомида инвентарлашдан ўтказилса, қайта ҳисобланган товарларга инвентарлаш ёрлиғи (19-сон БҲМСга 7-илова) расмийлаштирилиб, улар билан бирга сақланади.

Инвентарлашни ўтказиш даврида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг ёзма рухсатномасига биноан инвентарлаш комиссияси аъзолари ҳозирлигида ТМЗ келиб тушади ва берилади. Бундай ТМЗ бўйича алоҳида рўйхатлар юритилади. Ушбу рўйхатларда уларнинг келиб тушиш (чиқиб кетиш) саналари, улар кимдан келиб тушганлиги (кимга жўнатилганлиги), кирим ёки чиқим ҳужжатлари (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва ҳ.к.) саналари ва рақамлари, номланишлари, миқдори ва қиймати кўрсатилади. 

Ҳисоб маълумотларидан фарқлар 19-сон БҲМСга ­18-иловага мувофиқ солиштириш қайдномасида акс эттирилади (мисолга қаранг).

 

МИСОЛ. Корхона йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентарлашни ўтказди. Ноутбук камомади ва ортиқча бўёқ аниқланди.

Ҳақиқатда мавжуд бойликлар билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида фарқ бўлганда солиштириш қайдномалари тузилади.

Комиссия ноутбук камомадида айбдорни аниқлади. Камомадни унинг ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Рўйхатлар ва қайдномалар тўлдирилишига доир мисолларни кўриб чиқамиз.

 

5-сон АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ

 

ТИЛХАТ

Инвентарлашни ўтказиш бошланишига асосий воситаларга тегишли бўлган барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилган ва менинг (бизнинг) жавобгарлигимга (жавобгарлигимизга) келиб тушган ҳамма асосий воситалар кирим қилинган, чиқиб кетганлари харажатга чиқим қилинган.

Асосий воситаларнинг сақланишига жавобгар шахс (шахслар):

 

 

 

Таъминот бўйича менежер

 

 

 

 

Мўминов А.У.

 

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзоси)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

 

Офис-менежер

 

 

 

 

 

Тимошенко М.С.

 

 

 

(лавозими)

 

 

(имзоси)

 

 

(имзо расшифровкаси)

 

 

 

Т/р

 

Объектнинг номи ва қисқа тавсифи

 

Ишлаб чиқарилган (қурилган) йили

 

Рақами

 

Ҳақиқатда борлиги

 

 Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича

 

инвен-тарь

 

завод

 

паспорт бўйича

 

сони

 

қиймати, сўм

 

сони

 

қиймати, сўм

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

Samsung AQV09VBAX кондиционери

 

10.10.2014 й.

 

3, 4

 

E232PCP2000311

E232PCP2000312

 

2

 

2 800 000

 

2

 

2 800 000

 

2

 

Компьютер: MB Asus, CPU core i5, Озу 8 Гб

 

02.11.2014 й.

 

8, 9, 10,11

 

33ZG121245,

33ZG121246

33ZG121247,

33ZG121248

 

4

 

12 800 000

 

4

 

12 800 000

 

3

 

Ноутбук: Acer Aspire ES15 3060 2/4/500

 

03.04.2017 й.

 

33, 34

 

NXMQLA00514235E522,

NXMQLA00514235E523

 

2

 

2 600 000

 

2

 

5 200 000

 

19

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

28

 

53 000 000

 

29

 

55 600 000

 

 

 

Рўйхат бўйича жами: тартиб рақамлар сони

 

ўн тўққизта

 

 

(сўз билан)

 

Бирликларнинг ҳақиқатда умумий сони

 

йигирма саккизта

 

 

 

(сўз билан)

 

Ҳақиқатда, сўм

 

эллик уч миллион

 

 

 

(сўз билан)

 

 

 

 

2-сон АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

 

Объект номи ва қисқа тавсифномаси

 

Ишлаб чиқарилган (қурилган) йили

 

Рақами

 

Инвентарлаш натижалари

 

инвентарь

 

завод

 

паспорт бўйича

 

ортиқча

 

камомад

 

сони

 

суммаси, cўм

 

сони

 

суммаси,

cўм

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

Ноутбук: Acer Aspire ES15 3060 2/4/500

 

03.04.2017 г.

 

33

 

NXMQLA00514235E522

 

 

 

 

1

 

2 600 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10-сон ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ

ИНВЕНТАРЛАШ РЎЙХАТИ

Т/р

 

Товар-моддий бойликлар

 

Ўлчов бирлиги

 

Баҳоси, сўм

 

Ҳақиқатда борлиги

 

Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича

 

номи, тури, нави, гуруҳи

 

номенклатура рақами

 

номи

 

ЎББС бўйича коди

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1

 

Ўраш қоғози

 

1

 

уп.

 

 

280 000

 

4

 

1 120 000

 

4

 

1 120 000

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

34

 

Сарфлаш материаллари

 

35

 

донаси

 

 

75 000

 

2

 

150 000

 

2

 

150 000

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

...

 

51

 

Ички ишлар учун бўёқ

 

48

 

кг

 

 

25 000

 

12

 

300 000

 

10

 

250 000

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

130

 

25 090 000

 

128

 

25 040 000

 

 

3-сон ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ИНВЕНТАРЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ
СОЛИШТИРИШ ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

 

Товар-моддий бойликлар

 

Ўлчов бирлиги

 

Инвентарлаш натижалари

 

Ҳисобдаги маълумотларни аниқлаш ҳисобига тўғриланган

 

номи, тури, нави,
гуруҳи

 

Номенклатура рақами

 

номи

 

ЎББС бўйича коди

 

ортиқча

 

камомад

 

ортиқча

 

камомад

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, cўм

 

счёт, модда, буюртма рақами

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

счёт, модда, буюртма рақами

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

1

 

Ички ишлар учун бўёқ

 

48

 

кг

 

 

2

 

50 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жадвалнинг давоми

Навлар алмашиши

 

Кирим қилинган якуний ортиқчалар

 

Якуний камомадлар

 

қоплашга йўналтирилган ортиқчалар

 

ортиқчалар билан қопланган камомад

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

счёт рақами

 

 

 

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

қопланган камомад тартиб рақами

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

қопланган камомад тартиб рақами

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

миқдори

 

сумма, сўм

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

50 000

 

1010

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умуман корхона бўйича ҳақиқатдаги кўрсаткичларнинг ҳисоб маълумотларидан фарқлари Инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида расмийлаштирилади (19-сон БҲМСга 5-илова).

 

 

ИНВЕНТАРЛАШДА АНИҚЛАНГАН НАТИЖАЛАР ҚАЙДНОМАСИ

Счёт номи

 

Счёт рақами

 

Инвентарлашда аниқланган натижа

 

Мулкнинг бузилиши аниқланди

 

Мулкнинг бузилишидан камомад ва йўқотишларнинг умумий суммасидан

 

камомад

 

ортиқча

 

сумма

 

навлар алмашиши ҳисобига киритилди

 

камайиш меъёри чегарасида ҳисобдан чиқарилди

 

айбдор шахслар зиммасига юкланди

 

камайиш меъёридан ортиғи ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

сумма

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

1. Асосий воситалар

 

01, 03

 

2 600 000

 

 

 

 

 

2 600 000

 

 

2. Номоддий активлар

 

04

 

 

 

 

 

 

 

 

3. Молиявий қўйилмалар

 

06, 08, 58

 

 

 

 

 

 

 

 

4. Хом ашё ва материаллар, ёнилғи, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар

 

10

 

 

50 000

 

 

 

 

 

 

5. Ўстиришдаги ҳайвонлар ва бўрдоқидаги ҳайвонлар

 

11

 

 

 

 

 

 

 

 

6. Арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

7. Асосий ишлаб чиқариш, ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар

 

20, 21

 

 

 

 

 

 

 

 

8. Тайёр маҳсулотлар, товарлар

 

28, 29

 

 

 

 

 

 

 

 

9. Касса, пул ҳужжатлари ва бошқа бойликлар

 

50, 56, 57

 

 

 

 

 

 

 

 

10. Бошқалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ҲИСОБДАГИ КАМОМАД ВА ОРТИҚЧАЛАР

Инвентарлаш пайтида аниқланган камомад ва ортиқчалар Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобда акс эттирилади.

 

Ортиқчалар шунга ўхшаш бойликларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади ва мол-мулкни ҳисобга олиш счётларига (1000-«Материаллар», 0100-«Асосий воситалар», 2900-«Товарлар» ва б.) 9390-«Бошқа операцион даромадлар» счёти билан корреспонденцияда корхона балансига (инвентарлашни ўтказиш санасида) кирим қилинади. Ортиқчалар суммаси корхонанинг бошқа операцион даромади деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 5-банди) ва унга:

● фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси);

● асосий фаолият тури ставкасида ягона солиқ тўлови (ЯСТ) солинади (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари).

 

Камомад ёки мол-мулкнинг бузилиши айбдор шахслар аниқлангунча 5910-«Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счётида ҳисобга олувчи счётлар ­(0100-«Асосий воситалар», 2900-«Товарлар», 1000-«Материаллар» ва б.) билан корреспонденцияда акс эттирилади.

 

Камомад айбдорлари аниқланмаса ёки улардан зарарни ундириш имкони бўлмаса, етишмаётган бойликлар уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган (раҳбар буйруғига кўра) ҳисобот даврида ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича ­9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади. Бундай зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23-банди) ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ҳисобга олинмайди.

 

Камомад айбдорлари аниқланса, қоплам суммаси етишмаётган бойликларнинг бозор қиймати бўйича аниқланади. Ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган миқдордаги ундирув иш берувчининг фармойишига биноан амалга оширилади. Зарар ўртача иш ҳақидан ошса ёки у аниқланган кундан бошлаб бир ой ўтган бўлса, зарар (камомад) суд тартибида ундирилади (1334-сон Низомнинг 2-банди).

Етишмаётган бойликларнинг ундирув суммаси зарар суммасидан (бойликларнинг ҳақиқий (баланс) қиймати) кўп бўлса, ошган сумма 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» ёки 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритилади. У бошқа даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди) ва унга:

● фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси);

● асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари) солинади.

 

Бойликларнинг бозор қиймати камомаддан кўрилган зарар суммасидан кам бўлса, фарқ 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 23-банди). ЯСТ тўловчиларда зарарлар солиқ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.

 

МИСОЛ. Корхона – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ўтказган инвентарлашда қуйидагилар аниқланди:

ҳисобга олинмаган, бозор қиймати 210 минг сўм бўлган шпатлёвка;

носоз принтер (тиклаш қиймати – 1 600 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 460 минг сўм, 8510-счёт бўйича сальдо мавжуд эмас). Шунга ўхшаш принтернинг бозор қиймати – 1 400 минг сўм. Айбдор ходимдан 500 минг сўмни ундириш, қарзнинг қолган суммасини эса ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Принтер бузилишидан 640 минг сўм (1 600 – 460 – 500) миқдорида кўрилган зарар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди. Ҳисобга олинмаган шпатлёвка қиймати – 210 минг сўм солиқ солинадиган базага бошқа даромад сифатида киритилади.

Ходимдан 1 400 минг сўм миқдоридаги принтернинг бозор қиймати ушлаб қолиниши керак, бироқ корхона фақат 500 минг сўмни ушлаб қолади. 900 минг сўм миқдоридаги кечилган қарз суммаси ходимнинг моддий наф кўринишидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 5-банди) ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Инвентарлаш натижасида аниқланган шпатлёвка ҳисобга қабул қилинди

 

210

 

1050

 

9390

 

Принтернинг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

1 600

 

9210

 

0150

 

Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

460

 

0250

 

9210

 

Зарар акс эттирилди

 

1 140

 

5910

 

9210

 

Зарар ундирилди

 

500

 

4790

 

5910

 

Принтер чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

640

 

9430

 

5910

 

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда табиий камайиш нормалари доирасида ТМЗ камомади (зарар) суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади (Солиқ кодексининг 141-моддаси, 142-моддаси 8-банди). Кўрилган зарар суммаси ЯСТни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Етишмаётган ТМЗ бўйича илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши (тузатилиши) бундай тузатиш киритиш заруратига олиб келган ҳолат юз берган солиқ даврида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 220-моддаси). ТМЗни йўқотишлар ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан белгиланган камайиш нормаларидан ошмаса, ҚҚСга тузатиш киритилмайди.

Етишмаётган ТМЗ бўйича акциз солиғи уларнинг таннархига киритилади, сабаби бюджетга тўланадиган акциз солиғини аниқлашда чегирилмайди (Солиқ кодексининг 237-моддаси; АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

 

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш – корхонанинг қуйидаги барча дебиторлари ва кредиторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларини солиштиришдан иборат:

● бюджет;

● мол етказиб берувчилар ва харидорлар;

● ссудалар бўйича банклар;

● ҳисобдор шахслар ва ходимлар билан, шу жумладан депонентлар бўйича;

● бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан.

Ҳисоб-китобларни инвентарлашда комиссия муддати ўтган ҳисоб-китоблар ва даъво муддати ўтганлиги муносабати билан йўқотишлар учун (ушбу далиллар мавжуд бўлганда) масъул бўлган дебиторлар ва кредиторларнинг счётлари бўйича қарз юзага келиши муддатларини аниқлайди.

Дебиторлар ва кредиторлар (ходимлардан ташқари) билан ҳисоб-китоблар ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига (эркин шаклда тузилади) кўра текширилади.

 

09.10.2017 йилдан 01.12.2017 йилгача бўлган даврдаги «Линия» МЧЖ билан «Ғарб–Шарқ» МЧЖ ўртасидаги

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ СОЛИШТИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

«Линия» МЧЖ бош бухгалтер Гурченко И.А. тимсолида, бир томондан, ва «Ғарб–Шарқ» МЧЖ бош бухгалтер Исломова Н.С. тимсолида, бошқа томондан, ҳисоб маълумотлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати қуйидагича эканлиги тўғрисида мазкур далолатномани туздилар:

минг сўм

«Линия» МЧЖ маълумотларига кўра    

 

«Ғарб–Шарқ» МЧЖ маълумотларига кўра    

 

 

дебет 

 

кредит

 

 

дебет

 

кредит

 

09.10.2017 йилдаги сальдо

 

 

 

  09.10.2017 йилдаги сальдо

 

 

 

09.10.2017 йилдаги 65-сон шартномага кўра товарлар учун олдиндан тўлов келиб тушди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

 

3 750

 

09.10.2017 йилдаги 65-сон шартномага кўра товарлар учун олдиндан тўлов ўтказилди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

3 750

 

 

Товарлар юклаб жўнатилди (09.10.2017 йилдаги 65-сон шартномага 10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура)

 

25 000

 

 

Товарлар олинди (09.10.2017 йилдаги 65-сон шартномага 10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура)

 

 

25 000

 

10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

 

10 500

 

10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов ўтказилди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

10 500

 

 

10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов келиб тушди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

 

8 000

 

10.10.2017 йилдаги 65-сон ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар учун тўлов ўтказилди (ҳисоб-китоб счёти бўйича банк кўчирмаси)

 

8 000

 

 

Давр учун оборотлар

 

25 000

 

22 250

 

Давр учун оборотлар

 

22 250

 

25 000

 

01.12.2017 йилдаги сальдо

 

 

2 750

 

01.12.2017 йилдаги сальдо

 

 

2 750

 

«Ғарб–Шарқ» МЧЖнинг «Линия» МЧЖ олдидаги қарзи 2 750 000 сўмни (икки миллион етти юз эллик минг сўм) ташкил этади

 

«Ғарб–Шарқ» МЧЖнинг «Линия» МЧЖ олдидаги қарзи 2 750 000 сўмни (икки миллион етти юз эллик минг сўм) ташкил этади

 

 

«Линия» МЧЖ Гурченко И.А.                                                                       «Ғарб–Шарқ» МЧЖ Исломова Н.С.

 

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари 19-сон БҲМСга 16-илова бўйича далолатномада умумлаштирилади. Унда тасдиқланган (солиштириш далолатномаси ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра) ва тасдиқланмаган, шунингдек даъво муддати ўтган қарзлар суммалари қайд этилади. ФКнинг ­150-моддасига мувофиқ, умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади. Бироқ даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади (ФКнинг 157-моддаси). Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса – янги муддатга қўшилмайди.

Инвентарлашда даъво муддати ўтган кредиторлик қарзи аниқланса, у жорий йилдаги бошқа даромадлар таркибига киритилади – 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счёти кредити. Бошқа даромадларга:

● фойда солиғи (Солиқ кодексининг 128, 129-моддалари);

● ягона солиқ тўлови (Солиқ кодексининг 355-моддаси) солинади.

Суднинг ҳал қилув қарори, банкротлик, хўжалик юритувчи субъектнинг тугатилиши, қарздор жисмоний шахснинг вафоти ёки даъво муддати ўтиши натижасида қарздор сўндира олмайдиган дебиторлик қарзи аниқланганда, у умидсиз деб топилади. Бундай қарз раҳбар фармойишига биноан жорий йилда:

● бошқа харажатларга (9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти);

● шубҳали қарзлар бўйича захира счёти ҳисобига (агар у ҳисоб сиёсатида назарда тутилган бўлса) ҳисобдан чиқарилади.

Бунда ҳисобдан чиқарилган қарз қарздорларнинг мулкий аҳволи ўзгарган ҳолда уни ундириш имкониятини кузатиш мақсадида ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида балансдан ташқари 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» счётида (ҳар бир қарздор бўйича алоҳида) ҳисобга олиниши лозим.

Фойда солиғини тўловчиларда умидсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар чегириладиган харажатлар деб топилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «в» кичик банди). Шубҳали қарзлар бўйича захира назарда тутилган бўлса, уни ташкил этиш учун қилинган харажатлар ҳисобот давридаги фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегирилмайди – улар унинг миқдоридан ошмайдиган суммада захира ҳисобига умидсиз қарз ҳисобдан чиқарилаётганда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 146-моддаси).

 

МИСОЛ. Инвентарлаш пайтида комиссия қуйидагиларни аниқлади:

жорий йилда тугатилган ташкилотнинг 1 500 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи (ҳуқуқий ворислар белгиланмаган);

харидорнинг 1 820 минг сўм миқдоридаги даъво муддати ўтган қарзи.

Раҳбар буйруғи билан қарзни ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди. Ҳисоб сиёсатида шубҳали қарзлар бўйича захира назарда тутилмаган.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Счётлар корреспонденцияси  

 

дебет  

 

кредит

 

Талаб қилиб олинмаган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 500

 

6010

 

9360

 

Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

1 820

 

9430

 

4010

 

5 йил давомида қарз ҳисоби балансдан ташқарида акс эттирилди

 

1 820

 

007

 

 

 

 

Прочитано: 2849 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика