Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 35 / Солиқ солиш

ЯСТ бўйича имтиёз: ускуна қийматига нима киради

 

Бизнинг МЧЖ (кичик корхона, ЯСТ тўловчи) колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Асосий фаолият тури бўйича 26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарорга мувофиқ бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга мақсадли тарзда йўналтирган ҳолда ЯСТ ставкасини 50%га камайтириш шаклидаги мақсадли имтиёздан фойдаланамиз.

Солиқ кодексининг 356-моддасига мувофиқ имтиёздан ҳам фойдаланмоқчимиз, сабаби айни пайтда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш билан шуғулланмоқдамиз.

Ўз хом ашё базамизни ривожлантириш учун ферма сотиб олдик, ем етиштириш учун ер олдик, бунинг учун янги трактор сотиб олишга лизинг шартномасини туздик. Ускуна сентябрда фойдаланишга жорий этилади.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш мақсадида лизингга олинган трактор қийматига қуйидагилар кирадими:

1) лизинг шартномасини тузиш учун бир марталик лизинг маржаси суммаси;

2) инвестиция муддати давомидаги ойлик лизинг маржаси;

3) июль ва август (лизинг объекти фойдаланишга жорий этилмаган ойлар) учун график бўйича фоизлар;

4) лизинг шартномасини тузиш учун бизнес-режа тузиш харажатлари;

5) гаров шартномасини расмийлаштиришдаги суғурта харажатлари?

О.Клишчук, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Сиз санаб ўтган тўловлар ва харажатлар трактор қийматига киритилмайди.

Амалиётда лизингга берувчилар лизинг шартномаларида етказиб берувчини излаш даврида бир марталик лизинг маржасини ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадида етказиб беришни кутиш даврида ойлик лизинг маржасини назарда тутадилар. Бу уларга лизинг тўловлари жадвалидан қатъи назар даромадни тан олиш имконини беради.

Лизинг тўлови лизингга берувчининг фоизли даромади ва қопланадиган лизинг объекти қийматини ўз ичига олади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 14, 15-бандлари). Шартномада назарда тутилган маржа моҳиятан олганда лизингга берувчининг фоизли даромади қисмидир.

Лизингга олувчида лизинг бўйича фоизларнинг ҳисобланиши 9610-«Фоиз кўринишидаги харажатлар» счёти дебетида акс эттирилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 23-банди «б» кичик банди). Фоизлар трактор қийматига киритилмайди.

Лизинг шартномасини тузиш учун бизнес-режа тузиш харажатларига шартномаларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш харажатлари сифатида қаралади ҳамда улар бошланғич қийматга киритилмайди. Улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

Асосий воситаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга асосий воситаларни етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар киритилган (5-сон БҲМСнинг 11-банди 2-хатбошиси). Сизнинг ҳолатда асосий воситалардан фойдаланиш даврида уларни суғурталаш бўйича харажатлар ҳақида сўз бормоқда. Шу сабабли ушбу харажатлар асосий восита қийматига киритилмайди.

Солиқ кодексининг 356-моддаси билан солиқ солинадиган базани янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтириш кўринишидаги ЯСТ бўйича имтиёз берилган. Уни қўллаш тартиби Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика