Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 16 / Солиқ солиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта сотиш: солиқ оқибатлари

 

Корхонамиз МЧЖ – ЯСТ тўловчиси (5%). Фаолият тури – улгуржи савдо. Ўзимиз етиштирмаган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлари ва узумни экспорт қилиш билан шуғулланамиз. Товарни жисмоний шахслар – деҳқонлардан сотиб оламиз.

1. Кейинчалик қайта сотиш учун нақд пул маблағларига жисмоний шахсдан мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олинганда юридик шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Агар товарни етказиб берувчи жисмоний шахс бўлса, корхона жисмоний шахс солган суммалардан ЖШДС тўлаши керакми, у олган даромадларга қандай ставкаларда солиқ солинади?

3. Агар жисмоний шахснинг шахсий банк картаси очилган ва унга пул ўтказиш йўли билан товар учун ҳақ тўланган бўлса, ушбу суммаларга ЖШДС солинадими?

4. Бундай битимлар қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

Е.Одилбоева,

бухгалтер.

 

1

Жисмоний шахслардан мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олинганда юридик шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Товар-моддий захираларнинг харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар уларнинг таннархига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди). Солиқ оқибатлари мева-сабзавот маҳсулотларини сотишда юзага келади.

 

2

Агар жисмоний шахс сотилган маҳсулотни унга ажратилган ер участкасида ўзи ёки оила аъзолари етиштирганини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этмаган бўлса, корхона жисмоний шахсга тўланган даромадлардан солиқни ушлаб қолиши шарт.

Деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 6-банди). Бироқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлари, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно, солиқ солишдан озод этилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди).

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди (Солиқ кодексининг 383-моддаси 1-қисми). Шу тариқа, деҳқонлар солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тенглаштирилган ҳамда етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлар бўйича ЖШДСдан озод қилинган.

Солиқ имтиёзини қўллаш учун жисмоний шахс маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила ­аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни (маълумотномани) тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди).

Бундай маълумотнома бўлмаганда тўлов манбаи сифатида юридик шахсда жисмоний шахсларнинг даромадларидан ҳисобланган солиқ суммасини улар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолиш мажбурияти юзага келади. Тўлов манбаида солиқ солиш солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда (шкала бўйича) юридик шахс (солиқ агенти) томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Шкала бўйича солиқ ушлаб қолинганда солиқ агенти жисмоний шахсга тўланган даромадлар тўғрисидаги тасдиқланган шаклдаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечиктирмай ДСИга тақдим этиши шарт (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Жисмоний шахснинг аризасига биноан энг юқори солиқ ставкаси қўлланганда ДСИга маълумотнома тақдим этилмайди.

 

3

Солиқ солиш тартиби жисмоний шахсга даромад тўлаш усулига боғлиқ эмас.

Агар солиқ ушлаб қолиниши керак бўлса, даромад қандай (нақд пул ёки банк карточкасига пул ўтказиш йўли билан) тўланишидан қатъи назар, ушлаб қолинади.

 

4

Бундай битимларни расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:

 оддий ёзма шаклдаги етказиб бериш ёки контрактация шартномаси бўлгани маъқул (ФКнинг 108-моддаси; «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси);

 сотувчи жисмоний шахснинг паспорти, СТИР нусхаси ва реализация қилинган маҳсулот у томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлиги ҳақидаги маълумотнома ёхуд якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-банди);

 товар-моддий захираларни харид қилиш далолатномаси (харид далолатномаси), унда сотиб олинган ТМЗ номи, миқдори, нархи, маҳсулот сотувчисининг паспорт маълумотлари, унинг яшаш жойи, харид амалга оширилган жой ва ҳ.к. кўрсатилади;

 харидни амалга оширувчи моддий жавобгар шахснинг аванс ҳисоботи – ҳисобот остидаги пул маблағлари берилган ҳолда.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2602 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика