Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 46 / Божхона

Имтиёз – мақомга кўра

 

МЧЖ 2012 йил 27 июнда ҳокимликда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ХХТУТ коди 19400 берилган ҳолда гувоҳнома олди. 2012 йил 7 сентябрда тузиладиган контрактга кўра ускуна олдик. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида матбаа корхоналари ҳисобига қўйилганлик ҳақида гувоҳнома 2012 йил 27 сентябрда олинди. Шу сабабли 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарор билан назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишга қарор қилдик. Бироқ божхоначилар божхонада расмийлаштириш пайтида ПҚ-1672-сон қарорни ижро этиш мақсадида тасдиқланган божхона тўловларини тўлашдан озод этилган ускуналар рўйхати (ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-ф-сон фармойиши) Декларацияларни расмийлаштириш автоматлаштирилган тизимига (ДРАТ) ҳали киритилмаганлигини айтдилар. Бу уларнинг белгиланган имтиёзни қўллаган ҳолда расмийлаштиришига имкон бермаган. Бизга барча божхона тўловларини вақтинчалик тўлиқ ҳажмда тўлаб, рўйхат Тизимга киритилгандан кейин ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ва ортиқча тўланган ҚҚС суммасини қайтаришни таклиф этишди. Кейинчалик Тошкент бўйича ДБҚБ барча мурожаатларимиз ва ЎзМААнинг расмий талабномаларига қарамай, ҚҚС тарзидаги ортиқча тўланган божхона тўловини қайтаришни рад этди. Бунда манзилимизга келтирилган матбаа ускунасини «Эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштириш пайтида (7.09.2012 йилда) МЧЖ ҳали матбаа ташкилоти мақомига эга бўлмаганлигини, сабаби ЎзМААда 27.09.2012 йилда рўйхатдан ўтказилганлигини важ қилиб кўрсатди.

Бу вазиятда МЧЖ ВМнинг фармойишида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзларни олиш ҳуқуқига эгами?

Ю.Асқархўжаев.

 

– Йўқ, бу вазиятда кўрсатилган имтиёз сизнинг МЧЖга татбиқ этилмайди.

Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги қарори (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон) билан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ОАВ ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ОАВ таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва матбаа ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, матбаа материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) 5 йил муддатга озод этилган.

Қонун ҳужжатларига кўра матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар (ВМнинг 27.12.2002 йилдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди).

Божхона ишида божхона органи божхона декларациясини қабул қилиб олаётган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади (ўша пайтда амал қилган 1998 йил таҳриридаги Божхона кодексининг 4-моддаси 2-хатбошиси). Божхонада расмийлаштириш кунида – 2012 йил 7 сентябрда корхонангиз ЎзМААда рўйхатга олинмаган эди. Бинобарин, Президентнинг ПҚ-1672-сон қарори билан назарда тутилган имтиёзлар унга татбиқ этилмайди.

 

Холида УСМОНОВА,

ЎзР Божхона брокерлари уюшмасининг маслаҳатчиси.

Прочитано: 1694 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика