Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 43 / Божхона

Италиялик кинологлар Тошкентда

 

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказига Италия Қуролли кучлари вакиллари ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кинология хизмати вакиллари ҳамроҳлигидаги учрашув давомида томонларнинг ўз фаолиятлари юзасидан тажриба алмашилди ҳамда соҳага доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

 

 

Кўргазмали-амалий машғулотларда хизмат итлари билан гиёҳвандлик воситалари, қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириш, аксилтеррор, ҳимоя қоровул ва из-қидирув хизмати йўналишида умумий ва махсус машқ кўникмалари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Италия Қуролли кучларининг вакиллари ўз мамлакатларининг кинология хизмати фаолияти юзасидан тақдимот маърузасини қилишди. Меҳмонлар итлар ёрдамида портловчи моддаларни қидириб топиш, из-қидирув хизмати, ҳимоя қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, ясама портловчи моддаларни қидириб топиш бўйича ўқув машғулотларини намойиш этдилар.

Италиялик вакиллар ташриф таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Миллий кинология марказидаги хизмат фаолиятига юқори баҳо беришди. Хусусан, ўқув жараёнининг профессионал даражада ташкил этилганлиги, ўқув-материал ва техник базанинг сифати, кинологларни ўқитиш ва хизмат итларини ўргатиш жараёнининг халқаро талабларга тўлиқ жавоб бериши алоҳида таъкидланди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар ўртасида кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Томонлар мазкур соҳадаги ҳамкорликни доимий равишда йўлга қўйишга келишиб олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика