Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 40 / Бухгалтерга ёрдам

Пенсионерлар учун ҳисобварақ

 

Фирмамиз филиалидаги ишга пенсионерни қабул қилдик. Унга пенсиянинг 50%ини тўлаш учун маблағлар қандай кирим қилинади?

К.Шоева.

Тошкент ш.

 

– Ишлаб турган пенсионерларга пенсия тўлаш, иш вақтининг қанча давом этишидан, ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда иш жойи бўйича тўланади.

Ташкилот раҳбари пенсияни тайинлаган Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсионер ишга қабул қилинганлиги тўғрисида 5 кун муддатда хабар қилиши ва ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани тақдим этиши шарт (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илованинг ­159-банди).

Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисобланиши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонун ҳужжатларида белгиланганидек жавобгар бўладилар («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддаси 8-қисми).

Пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари берадиган Ф-25 топшириқномаси иш жойи бўйича пенсия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими Ф-25 топшириқномасида пенсиянинг тури ва миқдори, иш жойи бўйича пенсия тўлана бошлаши керак бўлган сана тўғрисидаги маълумотларни қайд этади. Пенсия қайта ҳисобланиши муносабати билан унинг миқдори ўзгарганда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими топшириқноманинг орқа томонига пенсиянинг янги миқдори ҳақидаги ёзувни қайд этади.

Ташкилотларга пенсияларни тўлаш учун маблағлар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтказилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойи бўйича тўланади.

Тугалланмаган бухгалтерия балансига эга бўлган ташкилотлар бўйича буюртманомаларни бош ташкилотлар тақдим этадилар.

Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотларига Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тўлаш учун маблағларни уларнинг банклардаги бюджет маблағлари бўйича тегишли ҳисобварақларига ўтказади.

Ташкилотлар (бюджет ташкилотларидан ташқари) пенсияларни тўлаши учун келиб тушган маблағларни кирим қилиш учун уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларда 888 шартли ҳисобварақ рақами (ШҲР) билан иккиламчи ҳисобварақларни очадилар.

Бундан ташқари, юридик шахслар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Юридик шахслар томонидан тўланган суммаларнинг қопланиши Пенсия жамғармасидан олинган маблағлар 888 ШҲРга эга иккиламчи депозит ҳисобварағидан харажатлар уларнинг тўлаб берилган асосий ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда юридик шахсларнинг, шу жумладан давлат бюджетидан дотация олувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 888 ШҲРга эга иккиламчи ҳисобварақларига келиб тушадиган маблағларга Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 15.03.2012 йилда 2342-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларида пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби татбиқ этилмайди.

Ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари бўйича ушбу маблағлар тегишли шахсий ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Ягона ғазначилик рақамига ўтказилади. Бюджет ташкилотлари тегишли бюджет таснифи кодлари бўйича алоҳида талабномаларни тузиб, харажатлар амалга ошириладиган ушбу кодларнинг (депозит ёки шахсий) ҳисобварақларини белгилаб кўрсатадилар.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда сиз кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисобига олинган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­4-иловага кўра шаклда харажатларни тўлашга маблағларни олишга ойлик талабномани тақдим этишингиз зарур.

Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келса, уни қабул қилишнинг охирги куни деб кейинги иш куни ҳисобланади.

Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб харажатларни тўлаш учун Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга талабномаларни электрон кўринишда тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу хизматдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz сайтининг «ЭҲШ» (электрон ҳисобот шакли) бўлимига кириб фойдаланиш мумкин.

Шу билан бирга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилган тизими орқали бюджет ташкилотлари электрон талабнома тақдим этиши хизматини яқин орада жорий этиш устида ҳам ишламоқда.

Қонун ҳужжатлари билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ўз вақтида ва мақсадли тўланиши учун жавобгарлик ишловчи пенсионерларга пенсия тўловчи ташкилотлар зиммасига юклатилган.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт.

Прочитано: 1804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика