Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 03 / Солиқ солиш амалиёти

Пишган ғишт ишлаб чиқармоқчимиз

 

Корхонамиз пишган ғишт ишлаб чиқармоқчи. Бунинг учун қандай рухсатномалар ёки лицензиялар олиш лозим? Мазкур фаолият тури учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари мавжудми?

М.Туропов.

 

– Президентнинг «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (19.06.2009 йилдаги ­ПҚ-1134-сон) ­2-банди учинчи хатбошисида белгиланишича, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга пишган ғишт ишлаб чиқарганида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларни сақлаб қолган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш ҳуқуқи берилади. Бироқ аввал замонавий энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш, яъни махсус энергия тежайдиган печни (ҳалқасимон, туннелли ва бошқалар) қуриш ёки мавжуд бўлган тежамсиз печни модернизациялаш лозим.

Агар компаниянгиз шунингдек ғишт хом ашёсини қазиб олишни амалга ошириш ниятида бўлса, сиз Вазирлар Маҳкамасининг махсус Комиссияси берадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишингиз зарур (Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом, Президентнинг 2.02.2011 йилдаги ПҚ-1524-сон Қарори билан тасдиқланган). Бундан ташқари, Ўздавнефтгазинспекция ҳудудий органининг (агар сиз ёқилғи сифатида табиий газдан фойдалансангиз) ёки Ўздавэнергоназорат (агар кўмирдан фойдалансангиз) корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканини тасдиқлайдиган хулосаси талаб қилинади (Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди, АВ томонидан 24.07.2009 йилда 1985-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Илгари, Низомга мувофиқ солиқ имтиёзини қўллаш учун микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТ тўлашга ўтиш тўғрисида солиқ органига бериладиган хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳудудий органнинг хулосасини илова қилишлари керак эди (7-банд).

2015 йил 21 августдан кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар улар томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 5-моддасининг 4 ва 5-қисмлари).

Ушбу ҳаракатларнинг ҳаммасини бажариб, компания солиқ органларига ёзма мурожаатсиз ЯСТ тўлашга ўтиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбуриятини сақлаб қолиши мумкин. Зеро қонун ҳужжатларидаги охирги ўзгартишларга мувофиқ солиқ органлари улар учун зарур маълумотларни мустақил равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлиги доирасида олишлари шарт (ВМнинг 17.12.2015 йилдаги 365-сон Қарори).

 

Шоҳруҳ НАРЗИҚУЛОВ,

«Victory Yurconsalt» МЧЖ юрисконсульти.

Прочитано: 3371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика