Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 38 / Бизнинг лойиҳалар

Кадрлар бўлими ходимлари, бу сиз учун муҳим!

10 кунлик «кадрлар бўйича иш юритиш» таълим курси «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги оммабоп курслардан биридир. Кадрлар хизматлари бошлиқлари ва мутахассисларга, шунингдек корхоналар раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳатто бухгалтерларга фойдали бўлган мазкур курс меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлардан хабардор бўлиш, кадрлар бўйича иш юритиш масалаларига оид билимларни ошириш, тўғри қарор қабул қилиш учун кўплаб амалий вазиятларни таҳлил қилиш имкониятини беради.

Мен ҳам курс иштирокчиси бўлишга, таълим курси жараёнини қоғозга туширишга муваффақ бўлдим. Курсни олиб борувчимеҳнат муносабатлари соҳаси юристи Абдусалом Рисқуллаев кадрлар бўлимининг ҳар бир ходими учун жуда муҳим бўлган меъёрий ҳужжатМеҳнат кодексини батафсил таҳлил қилиб берди. Эксперт Кодекснинг асосий қоидаларини тушунтириб ва шарҳлаб қолмай, ўзининг бой амалиётидан мисоллар ҳам келтирди.

Курс тингловчилари муҳокамаларда иштиёқ билан қатнашдилар. Профессионал баҳслар кўп юзага келди, кўпчилик ўз тажрибасини баҳам кўрди, кофе-брейк эса мунозара ва музокараларга имкон яратди. Якуний тест синовини (у оддий эмас эди) муваффақиятли топширган иштирокчилар сертификат олишди.

 

 

Мутахассиснинг қимматли фикрини билишни хоҳловчилар оз эмас эди. Таълим олиш вақтида кўпчилик қимматли тавсия ва маслаҳатлар олди. А.Рисқуллаев иштирокчиларнинг кўпдан-кўп саволларига ҳам жавоб берди. Қуйида уларнинг баъзиларини келтирамиз.

 

– Меҳнат дафтарчасини ходимнинг қўлига бериш мумкинми?

– 2012 йил 1 октябргача меҳнат дафтарчаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилингандагина берилган. Ҳозир ходим дафтарчани 5 кунга тилхат бериб олишга ҳақлидир.

* * *  

– Агар кишининг меҳнат дафтарчаси қалбаки бўлиб чиқса, уни ишга қабул қилишдан бош тортишим мумкинми?

– Йўқ. Қонуний меҳнат дафтарчасининг йўқлиги ходимни ишга расмийлаштиришни кечиктириш учун асос ҳисобланмайди.

* * *

– Бандлик марказига ноқонуний дафтарчани алмаштиришни сўраб мурожаат қилдим. Марказ вакиллари даставвал эскисини йўқ қилишни сўрашяпти. Шу тўғрими?

– Бунда шошиш керак эмас. Эски меҳнат дафтарчасида сиз ва ходим тасдиқлай олмайдиган ёзувлар қайд этилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда ушбу эски дафтарчадан янгисидаги ёзувларни тасдиқлаш учун фойдаланилади.

* * *

– Шартнома ва буйруқда акс эттирилган синов муддатини узайтириш мумкинми?

– Йўқ, мумкин эмас. Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошиши мумкин эмас. Бироқ дастлабки синов муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар ҳисобланмайди. Яъни ушбу ҳолларда дастлабки синов муддати узайтирилади (Меҳнат кодексининг 85-моддаси, бундан кейин – МК).

* * *

– Ходимга 2 ойлик синов муддати тайинланди. Раҳбар ходимни синов даврида ишдан бўшатиш ҳуқуқига эгами? Бунда 2 ҳафта ишлаб бериш лозимми?

– Ҳаммаси меҳнат шартномаси қай асосга кўра бекор қилинишига боғлиқ.

МКнинг 87-моддаси биринчи қисмига мувофиқ дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Ушбу ҳолда иш берувчи билан меҳнат шартномасини фақат синов қониқарсиз натижа бергандагина бекор қилиш мумкин. Ходим айбли ҳаракатларни содир этганда эса (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) иш берувчи у билан меҳнат шартномасини ўзининг ташаббуси билан бекор қилишга ҳақлидир.

* * *

– Меҳнат шартномасида ходимнинг ишга чиқиш санаси кўрсатилмаган. У қайси кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши керак?

– Агар меҳнат шартномасида ишни бошлаш санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзолангандан кейинги иш кунидан (сменадан) кечиктирмай ишга киришиши керак (МКнинг 83-моддаси иккинчи қисми).

* * * 

– Ташкилотимизда талабалар ярим ставкада ишлашади. Улар билан меҳнат шартномалари тузиш мажбурийми?

– Мажбурий. Талабаларни тўлиқсиз иш куни билан (ўқишдан бўш вақтда, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда) ишга қабул қилиш ва ишланган вақтга мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига боғлиқ ҳолда ҳақ тўлаш керак (СКнинг 119-моддаси биринчи қисми).

Одатда ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Уни чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос ҳисобланади (МКнинг 82-моддаси).

Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда иш берувчининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси).

* * *

– Меҳнат шартномасида ходимнинг вазифалари қайд этилган. Бунда мансаб йўриқномаларини жорий этиш лозимми?

– Йўқ, башарти меҳнат шартномасида ходимнинг вазифалари, мансаб мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги кўрсатилган бўлса, шарт эмас.

* * * 

– Ходим меҳнат тартиби қоидаларини бузди. Менга жазолаш учун тушунтириш хатини тақдим этишини сўрадим – у бош тортяпти. Нима қилиш керак?

– Ходимни тушунтириш хати ёзишга мажбур эта олмайсиз. Бироқ бош тортган ҳолатда сиз далолатнома тузишингиз ва буйруқ тайёрлашингиз керак, буйруқ жазолаш учун асос бўлади, ходимни ундан тилхат олиб у билан таништиринг. Интизомий жазоларни қўллаш тартиби МКнинг 182-моддасида баён этилган.

* * * 

– Ходим битта ҳуқуқбузарлиги учун бир вақтнинг ўзида бир нечта жазо олиши мумкинми?

– Йўқ, мумкин эмас. Ҳар бир но­жўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин. Мисол учун, узрли сабабсиз ишга кечикканлиги учун унга жарима солиш ва ҳайфсан эълон қилиш мумкин эмас.

* * *

– Ходимга жарима тарзида интизомий жазо қўлланди. Бунда у тушунтириш хати ёзмади, жазолаш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилмади, бироқ мукофотдан маҳрум этилди. Мазкур вазиятда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?

– Иш берувчи ўз ҳаракатлари билан МКнинг 182-моддаси талабларини қўпол тарзда бузган, яъни:

интизомий жазони қўллашга қадар ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилинмаган;

ходим интизомий жазо қўлланиши тўғрисида буйруқ билан тилхат олиб таништирилмаган.

Ходим ушбу ҳаракатлар устидан шикоят қилган тақдирда иш берувчи қонун билан назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилиши ва кўриб чиқиш натижаларига кўра ходимга мукофот тўланиши мумкин.

* * *

– Агар ходим ўриндош ҳисобланса, унга табель юритиш шартми?

– Ҳа, шарт. У иш вақти режимини бажариши керак (МКнинг 114-моддаси).

* * *  

– Ўриндошлик бир неча касбда ишлашдан нимаси билан фарқ қилади?

– Ўриндошлик – ходимнинг, ўзининг асосий ишидан ташқари, асосий ишдан ташқари вақтда меҳнат шартномаси шартларида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Масалан, ходим асосий ишда соат 9.00 дан 18.00 гача бўлади. 18.00 дан кейин у ўриндошлик бўйича ишлаши мумкин.

Ходимнинг, меҳнат шартномаси билан шартланган ўзининг асосий иши билан бир қаторда, бошқа касб ва лавозимда қўшимча ишлаши ёки вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини ички тартиб қоидалари билан белгиланган ўзининг асосий ишидан бўшамаган ҳолда бажариши бир неча касбда ишлаши деб эътироф этилади. Масалан, ходим асосий ишда соат 9.00 дан 18.00 гача бўлади. Ушбу иш вақти доирасида у бир вақтнинг ўзида қўшимча ишни бажариши мумкин.

* * *  

– Ходим кейин ишдан бўшаш мақсадида таътилга ариза ёзяпти. Бунда нечта буйруқ тайёрлаш керак?

– 2 та буйруқ тайёрлаш лозим. Мисол учун, агар ходим 15.09.2014 йилдан 15.10.2014 йилгача бўлган даврга таътил олса, 16.10.2014 йилдан ишга чиқиш тўғрисида биринчи буйруқ чиқарилади, иккинчи буйруқни эса таътил олишни сўраб мурожаат қилинган кундан бошлаб 2 ҳафта муддат ўтганидан кейин, таътил тугашига яқин қолганда, яъни меҳнат шартномасини 15.10.2014 йилдан бекор қилиш санасини қўйган ҳолда 10.10.2014 йилдан ёки 15.10.2014 йилдан буйруқ чиқариш мумкин (МКнинг 152-моддаси).

* * *    

– Ходим таътилга ариза ёзди, буни иш берувчи билан келишмасдан ишга чиқмай қўйди. Унинг хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш керак?

– Мазкур вазият таътилга ўзбошимчалик билан чиқиш ҳисобланади, уни меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузиш, яъни узрли сабабларсиз прогул деб баҳолаш мумкин, чунки таътилга чиқишга буйруқ берилмаган.

Интизомий таъсир кўрсатишнинг қандай чораларини қўллаш (меҳнат шартномасини бекор қилишга қадар) иш берувчига боғлиқ.

 

Наталья СПИРИДОНОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 6345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика