Иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165;
36 соатлик иш ҳафтасида – 150.
Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
• Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).
• Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 382-м. 3-б.; 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун 2-м. 5-б., 7-м.).
• 2025 йил 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 1 271 000 сўмни (02.06.2025 й. ПФ-91-сон, 3-б.) ташкил қилди.
• Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон, 5-б., Низом 3-б., АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.).
• Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).
I. СТАНДАРТ ҲИСОБ-КИТОБ
Ходимга январь-август ойларида 3 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланди. Январь-август ойларидаги жами даромад 28 000 000 сўмни (3 500 000 х 8 ой) ташкил қилади.
Олинган даромадга 12% ставка бўйича солинадиган солиқ:
28 000 000 х 12% = 3 360 000 сўмга тенг.
Январь-июль ойларида 2 940 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 420 000 сўмни (3 360 000 – 2 940 000) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 28 000 сўмни (28 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 24 500 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 500 сўмни (28 000 – 24 500) ташкил қилади.
Август ойи учун бюджетга 416 500 сўм (420 000 – 3 500) ўтказилади.
Ходимга 3 080 000 сўм (3 500 000 – 420 000) тўланади.
II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА
1-ВАЗИЯТ
Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Январь-август ойларида ходимнинг меҳнатига ойига 4 000 000 сўмдан тўланган. Ходим СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган кўринишдаги имтиёзга эга. Ушбу имтиёз, масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналарга берилади.
Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:
4 000 000 х 8 ой – 1 271 000 х 1,41 х 8 ой = 17 663 120 сўмга тенг.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
17 663 120 х 12% = 2 119 574,4 сўм.
Январь-июль ойларида 1 854 627,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 264 946,8 сўмни (2 119 574,4 – 1 854 627,6) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 17 663,12 сўмни (17 663 120 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 15 455,23 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 2 207,89 сўмни (17 663,12 – 15 455,23) ташкил қилади.
Бюджетга 262 738,91 сўм (264 946,8 – 2 207,89) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 3 735 053,2 сўм (4 000 000 – 264 946,8) тўланади.
2-ВАЗИЯТ
Даромаддан МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Болаликдан ногиронлиги бўлган ходим СКнинг 380-моддасига кўра имтиёз ҳуқуқига эгалиги бухгалтерияга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида ойига 5 500 000 сўмдан тўланган.
• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёзга эга болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:
5 500 000 х 8 ой – 1 271 000 х 3 х 8 ой = 13 496 000 сўмга тенг.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
13 496 000 х 12% = 1 619 520 сўм.
Январь-июль ойларида 1 417 080 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 202 440 сўмни (1 619 520 – 1 417 080) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 496 сўмни (13 496 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 11 809 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 1 687 сўмни (13 496 – 11 809) ташкил қилади.
Бюджетга 200 753 сўм (202 440 – 1 687) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 5 297 560 сўм (5 500 000 – 202 440) тўланади.
3-ВАЗИЯТ
Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида ойига 1 700 000 сўмдан ҳақ тўланган.
• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:
1 271 000 х 1,41 х 8 ой = 14 336 880 сўм.
Ходимнинг даромади (13 600 000 сўм) имтиёз суммасидан (14 336 880 сўм) кам бўлганлиги сабабли август ойи учун солиқ ҳисобланмайди.
Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.
Август ойи учун ходим 1 700 000 сўм иш ҳақи олади.
4-ВАЗИЯТ
Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида 3 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга январь ойида фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.
• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар – МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда; қуйидаги ҳолатларда – календарь йил учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган тўловлар: ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.
Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:
1 271 000 х 4,22 = 5 363 620 сўм.
Имтиёз суммаси моддий ёрдам суммасидан ошганлиги сабабли бутун моддий ёрдам суммаси солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.
Солиқ солинадиган даромад 24 000 000 сўмга (3 000 000 х 8 ой + 4 000 000 – 4 000 000) тенг.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
24 000 000 х 12% = 2 880 000 сўм.
Январь-июль ойларида 2 520 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 360 000 сўмни (2 880 000 – 2 520 000) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 24 000 сўмни (24 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 21 000 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (24 000 – 21 000) ташкил қилади.
Август ойида бюджетга 357 000 сўм (360 000 – 3 000) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 2 640 000 сўм (3 000 000 – 360 000) тўланади.
5-ВАЗИЯТ
Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида 3 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 3 000 000 сўмлик планшет совға қилинган.
• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди.
Солиқ солинмайдиган совға қийматини ҳисоблаймиз:
1 271 000 х 2,11 = 2 681 810 сўм.
Солиқ солинадиган даромад 24 318 190 сўмга (3 000 000 х 8 ой + 3 000 000 – 2 681 810) тенг.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
24 318 190 х 12% = 2 918 182,8 сўм.
Январь-июль ойларида 2 558 182,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 360 000 сўмни (2 918 182,8 – 2 558 182,8) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 24 000 сўмни (3 000 000 х 8 ой) х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 21 000 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (24 000 – 21 000) ташкил қилади.
Август ойи учун бюджетга 357 500 сўм (360 000 – 3 000) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 2 640 000 сўм (3 000 000 – 360 000) тўланади.
6-ВАЗИЯТ
Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-август ойлари учун 3 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 3 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.
Қуйидагиларга мувофиқ:
• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (1 271 х 1,41 х 8 ой = 14 336 880 сўм) чиқариб ташланади;
• СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (1 271 000 х 4,22 = 5 363 620 сўм);
• СКнинг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (1 271 000 х 2,11 = 2 681 810 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
3 500 000 х 8 ой – 14 336 880 + 4 000 000 – 4 000 000 + 3 000 000 – 2 681 810 = 13 981 310 сўм.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:
13 981 310 х 12% = 1 677 757,2 сўм.
Январь-июль ойларида 1 472 810,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 204 946,8 сўмни (1 677 757,2 – 1 472 810,4) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 13 663,12 сўмни (3 500 000 х 8 ой – 1 271 000 х 1,41 х 8 ой) х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 11 955,23 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 1 707,89 сўмни (13 663,12 – 11 955,23) ташкил қилади.
Бюджетга 203 238,91 сўм (204 946,8 – 1 707,89) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 3 295 053,2 сўм (3 500 000 – 204 946,8) тўланади.
III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР
1-ВАЗИЯТ
Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-август ойларида ойига 2 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.
• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:
20 000 000 х 12% = 2 400 000 сўмга тенг.
Январь-июль ойларида 2 100 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 300 000 сўмни (2 400 000 – 2 100 000) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 20 000 сўмни (20 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 17 500 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 2 500 сўмни (20 000 – 17 500) ташкил қилади.
Август ойи учун бюджетга 297 500 сўм (300 000 – 2 500) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 2 200 000 сўм (2 500 000 – 300 000) тўланади.
2-ВАЗИЯТ
ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида 5 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида у бухгалтерияга ҳар ойда иш ҳақидан 1 000 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этган.
• Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ушбу имтиёзнинг қўлланилиши махсус Низом (АВ рўйхат рақами 2111, 4.06.2010 й.) билан тартибга солинади.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
5 500 000 х 8 ой – 1 000 000 х 8 ой = 36 000 000 сўм.
Январь-август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқни ҳисоблаймиз:
36 000 000 х 12% = 4 320 000 сўм.
Январь-июль ойларида 3 780 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 540 000 сўмни (4 320 000 – 3 780 000) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 36 000 сўмни (36 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 31 500 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (36 000 – 31 500) ташкил қилади.
Август ойи учун бюджетга 535 500 сўм (540 000 – 4 500) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 3 960 000 сўм (5 500 000 – 1 000 000 – 540 000) иш ҳақи тўланади.
3-ВАЗИЯТ
Болалар учун нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим хизматлари ҳақи тўланганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг меҳнатига январь-август ойларида 13 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми (3 200 000) нодавлат мактабига ўтказилади.
• Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 000 000 сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).
Январь-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 80 000 000 сўмни (13 000 000 х 8 ой – 3 000 000 х 8 ой) ташкил қилади.
Январь-август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
80 000 000 х 12% = 9 600 000 сўм.
Январь-июль ойларида 8 400 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун солиқ суммаси 1 200 000 сўмни (9 600 000 – 8 400 000) ташкил этади.
Январь-август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 80 000 сўмни (80 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.
Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 70 000 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (80 000 – 70 000) ташкил қилади.
Бюджетга 1 190 000 сўм (1 200 000 – 10 000) ЖШДС ўтказилади.
Ходимга 8 600 000 сўм (13 000 000 – 3 200 000 – 1 200 000) иш ҳақи тўланади.
4-ВАЗИЯТ
Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
Корхона жисмоний шахс билан Тошкент шаҳрининг 2-иқтисодий зонасида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган квартирани 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида шартнома тузди ва ҳар ойда 2 000 000 сўм ижара ҳақи олади.
• Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
• Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли (24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон Қонун 12-м. 9-қ.). Тошкент шаҳрида бундай коэффициент халқ депутатлари Кенгаши томонидан ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида аниқланади.
• Тошкент шаҳрида турар жой биносининг 1 кв.метри учун бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори 30 000 сўмни, нотурар жой учун 48 000 сўмни ташкил қилади.
• Халқ депутатлари Кенгашининг 27.12.2025 йилдаги VII-18-207-14-0-К/25-сон қарори билан Тошкент шаҳрида нотурар жойларни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун фаолият турлари бўйича табақалаштирилган энг кам ставкалар белгиланган. Агар жисмоний шахс фаолият турига қараб нотурар жойни (омборхона, ишлаб чиқариш, офис ва ҳ.к.) ижарага берса, энг кам ставкаларга 2,0 коэффициент қўлланилади.
ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови суммаси оширувчи коэффициентни ҳисобга олганда 5 472 000 сўмни (60 х 48 000 х 1,9) ташкил қилади.
Шартнома бўйича ижара суммаси коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара тўловидан кам бўлганлиги сабабли ЖШДС энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ижарага берувчи бюджетга тўлаши лозим бўлган бир ойлик солиқ суммаси 656 640 сўмни (5 472 000 х 12%) ташкил қилади.
Ижарага берувчи жисмоний шахсга 1 343 360 сўм (2 000 000 – 656 640) ижара ҳақи ўтказилади.
IV. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ
1-ВАЗИЯТ
Норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
2026 йил 1 апрелдан ишга қабул қилинган чет эл фуқаросининг меҳнатига апрель-август ойларида 25 000 000 сўмдан ҳақ тўланди.
• Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).
Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида 12% ставка бўйича ЖШДС солинади (СК 378-380-м.).
Апрель-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 25 000 000 х 5 ой = 125 000 000 сўмни ташкил қилди.
Апрель-август ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
125 000 000 х 12% = 15 000 000 сўм.
Апрель-июль ойларида 12 000 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун ЖШДС суммаси 3 000 000 сўмга (15 000 000 – 12 000 000) тенг.
Ходимга 22 000 000 сўм (25 000 000 – 3 000 000) иш ҳақи тўланади.
2-ВАЗИЯТ
Моддий ёрдам олинганда норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
2026 йил 1 апрелдан ишга қабул қилинган чет эл фуқароси бўлган ходимнинг меҳнатига апрель-август ойларида 20 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Февраль ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам пули берилган.
• Норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромади 378-380-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда аниқланади.
Апрель-август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 104 000 000 сўмни (20 000 000 х 5 ой + 4 000 000) ташкил қилади.
Апрель-август ойлари учун солиқ суммаси 12 480 000 сўмни (104 000 000 х 12%) ташкил қилади.
Апрель-июль ойларида 10 080 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун ЖШДС суммаси 2 400 000 сўмни (12 480 000 – 10 080 000) ташкил қилади.
Ходимга 17 600 000 сўм (20 000 000 – 2 400 000) иш ҳақи тўланади.
Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.
