Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 46 / Биз яшайдиган уй

Пойтахтда Toza Poytaxt чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тизими ишга туширилмоқда

 

Пойтахтимизда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетишни рақамлаштириш жараёни бошланди. Янги тизим «Toza Poytaxt» дастурий таъминоти билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида чиқинди тўплаш техникалари маҳаллаларда белгиланган жадвал асосида жалб этилади.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Миллий гвардия ва «маҳалла еттилиги» ўз ҳудудлари учун масъул бўлади.

Дастлаб «Toza Poytaxt» дастурий таъминоти пойтахтимизнинг Олмазор туманида тест режимида синовдан ўтказилди. 1 сентябрга қадар уни пойтахтнинг қолган туманларида босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган эди. Лойиҳанинг асосий мақсади чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини назорат қилиш орқали шаҳар тозалигини таъминлаш, техникалар ишини назорат қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборат.

Янги тизим маҳалла ичидаги кўчаларда техникалар ҳаракатини кузатиш, чиқиндилар ҳажмини ҳисоблаш, хизматлар сифатини баҳолаш, марказий ва ички кўчаларнинг санитария ҳолатини мониторинг қилиш имконини беради. Барча маълумотлар инсон ресурсларини жалб қилмасдан, автоматик тарзда тўпланади. Бажарилмаган ишлар ва чиқинди олиб кетилмаган манзиллар автоматик равишда қайд этилади.

Прочитано: 109 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика