МК ҳомиладор аёллар, шунингдек болалари бор аёллар ва ходимлар учун имтиёзлар ва кафолатларни белгилайди. МК кафолатлар ва имтиёзлар ходимлар иш ва бола ҳақида ғамхўрлик қилишни бирлаштира олишларини назарда тутади. Бундай кафолатлардан нафақат она, балки боланинг отаси, бувиси, васийси ва бошқалар ҳам фойдаланиши мумкин.
Жадвал
Болали ходимларга қандай кафолатларни тақдим қилиш керак
Тартибга солиш предмети |
Кафолат |
Ишга қабул қилиш |
Талабгорнинг фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш мумкин эмас (МК 119-м. 2-қ.). Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, талабгор рад этиш сабабларини ёзма равишда асослашни талаб қилиши мумкин, иш берувчи эса бундай тушунтиришни 3 кун ичида бериши шарт (МК 392-м. 2-қ.) |
Ишга қабул қилишда 3 ёшгача фарзанди бўлган номзодга дастлабки синов белгиланиши мумкин эмас (МК 129-м. 3-қ.) |
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори |
МК ходимнинг болалари борлиги сабабли меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтиришни тақиқлайди (МК 392-м. 1-қ.) |
Бошқа ишга ўтказиш |
Агар бола 2 ёшга тўлгунга қадар ота-онасидан бири ёки васий аввалги ишини бажара олмаса, иш берувчи уни бошқа ишга ўтказиши керак. Бунинг учун ходим иш берувчининг номига ариза ёзади. Бунда иш берувчи ходимнинг аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши керак (МК 395-м. 1-қ.). Агар иш берувчида бошқа мос келадиган иш бўлмаса, ходимга бола парвариши бўйича нафақа тўланади |
Қисқартирилган иш вақти |
Бюджет ташкилотларида 3 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларга иш ҳақи қисқартирилмаган ҳолда ҳафтасига кўпи билан 35 иш соати белгиланади (МК 397-м.). Нобюджет ташкилотларида бу шарт ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган бўлса, амал қилади |
Тўлиқсиз иш вақти |
14 ёшга тўлмаган боласи бўлган ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи унга тўлиқсиз иш вақтини – бола 14 ёшга тўлгунга қадар, ногиронлиги бўлган бола билан эса – 16 ёшга қадар белгилайди (МК 186-м.). Иш берувчи ва ходим ҳар кунги ишнинг давомийлиги, унинг бошланиши, тугаши ва танаффуслар вақти тўғрисида ходимнинг хоҳишига мувофиқ ва иш берувчининг шартларини ҳисобга олган ҳолда келишиб олишлари керак. Ходимнинг иш вақти тўлиқ бўлмаган тақдирда иш берувчи унинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки бажарилган иш ҳажми учун ҳақ тўлайди (МК 258-м. 3-қ.). Бунда тўлиқ бўлмаган иш вақти таътилнинг давомийлигига, меҳнат стажи, меҳнат ҳуқуқлари ва бошқаларнинг ҳисобланишига таъсир қилмайди
Маълумот учун: 2 ёшга тўлмаган болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходим тўлиқсиз иш вақти шартида ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда уйда ишлаши мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади (МК 405-м.) |
Қўшимча дам олиш куни |
14 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларга иш берувчи ойига қўшимча битта дам олиш куни бериши шарт. Шу кун учун ходимга давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади (МК 399-м.) |
Овқатлантириш учун танаффус |
2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Танаффуслар учун ҳар куни камида 30 дақиқа ва ҳар 3 соатда вақт ажратилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болаларни овқатлантириш учун танаффуснинг давомийлиги камида 1 соатга узайтирилади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига қўшилади ва ўртача иш ҳақи бўйича тўланади. Ходимнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшилиши ёки иш кунининг боши ёки охирига кўчирилиши мумкин (МК 407-м.) |
Иш вақтидан ташқари, тунда, дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилиш |
Болали ходимни унинг ёзма розилигисиз иш вақтидан ташқари, тунги вақтда, дам олиш кунлари ва байрамларда ишга жалб қилиш мумкин эмас. Чеклов 14 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларга, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалари бор ходимларга тегишли. 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлни жалб қилиш учун эса нафақат унинг розилиги, балки бундай иш боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса ҳам талаб этилади.
Иш берувчи 14 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларни уларнинг юқорида санаб ўтилган ишларни рад этиш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт (МК 396-м.)
|
Хизмат сафарига юбориш |
14 ёшга тўлмаган болалари, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалари бор ходимларни хизмат сафарига фақат уларнинг ёзма розилиги билан юбориш мумкин. Иш берувчи, шунингдек ходимни хизмат сафарига боришни рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида хабардор қилиши керак (МК 396-м.) |
Ҳар йилги меҳнат таътили |
14 ёшга тўлмаган бир ёки бир нечта болани, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ёлғиз ота-она ўз хоҳишига кўра ўзи учун қулай вақтда таътил олишга ҳақли |
Бола парваришлаш таътили |
Аёл боласи 2 ёшга тўлгунга қадар ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин бола парваришлаш таътилини олишга ҳақли. Бола парваришлаш таътили вақтида аёлга бола икки ёшга тўлгунга қадар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда нафақа тўланади (МК 237-м.)
Маълумот учун: 2 ёшга тўлмаган болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходим тўлиқсиз иш вақти шартида ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда уйда ишлаши мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади (МК 405-м.).
Аёллар, шунингдек иш ҳақи сақланмаган ҳолда 3 ёшга тўлмаган болани парваришлаш бўйича қўшимча таътил олиши мумкин. Бу даврда нафақа тўланмайди.
Ишлаётган эркак болани парваришлаш бўйича таътил олишга ҳақли. Бунинг учун ходим ариза ёзади ва унга боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, боланинг онаси иш жойидан болани парваришлаш таътилини расмийлаштирмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани илова қилади (МК 410-м.). Болани парваришлаш таътили навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилмайди
|
Қўшимча таътил |
Иш берувчи 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига 4 кун қўшимча таътил бериши керак (МК 401-м.). Қўшимча таътилни ходим ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб олиши ёки ундан алоҳида – тўлиқ ёки қисмларга бўлиб, лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланиши мумкин. Бунинг учун иш берувчининг розилиги керак бўлади. Қўшимча таътилни кейинги иш йилига кўчириш ёки уни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш |
Аёл ёки ёлғиз ота / 3 ёшга тўлмаган боланинг васийси билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра МКнинг 161-моддаси бўйича бекор қилиш мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: 1) ташкилотни тугатиш. Бунда иш берувчи ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши, у ҳақидаги ахборотни маҳаллий меҳнат органига бериши керак; 2) иш берувчи – якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) фаолияти тугатилганда; 3) меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш; 4) меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганда.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади
|
Масофадан туриб ишлашга ўтказиш |
Фавқулодда вазиятлар юз берганда 14 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари вақтинча ишлашга ўтиш ёки масофадан туриб ишлашга ўтказиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга (МК 458-м.). Фавқулодда вазиятларга табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ҳоказоларни киритиш мумкин |
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси |
Болаларнинг ота-оналари бошқа ходимлар билан бир қаторда бола парвариши таътилига чиққунга қадар ва ундан кейин касаллик варақасини очишга ҳақли. Бунда уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳам тўланади |
Вахта иши |
Уч ёшгача бўлган болалари бор ота-оналардан бирини вахта ишларига жалб қилиш мумкин эмас (МК 466-м.). Иш берувчи уларни тиббий хулосада тавсия этилган бошқа ишга ўтказади. Ушбу масала ҳал этилгунга қадар ота-она ишдан озод қилинади ва унинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади |
kadrovik.uz