Вазирлар Маҳкамасининг 6.08.2024 йилдаги «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 484-сон қарори қабул қилинди.
Шахснинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади.
Ҳужжат билан Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари классификатори тасдиқланмоқда. У қуйидаги 10 та гуруҳга тақсимланган 101 та субъектдан иборат:
• ўзгалар парваришига муҳтож шахс;
• ногиронлиги бўлган шахс;
• одам савдосидан жабрланган шахслар;
• тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар;
• муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;
• психоактив моддаларга қарам бўлган шахслар;
• оғир (қийин) ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар;
• фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар;
• озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахслар;
• оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар.
Шунингдек Ижтимоий хизматлар классификатори тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 07.08.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.