Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 39 / Биз яшайдиган уй

Уй аҳли ҳамма жойда ҳам кўп қаватли уйларни бошқариш сифатидан мамнун эмас

 

Республикамиздаги тахминан 39 мингта кўп қаватли уйга 819 та бошқарувчи компания хизмат кўрсатмоқда. Солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредитлар ва эски қарзларни «музлатиш» ҳисобидан улар аста-секин оёққа турмоқда. Масалан, агар бир йил олдин 133 та бошқарувчи компания «оғир» тоифада бўлган бўлса, ҳозир бундай компаниялар йўқ. Натижада йил бошидан буён 2,1 минг кўп қаватли уй таъмирланди, тахминан бир миллионта дарахт ва гуллар экилди.

 

Бу маълумотлар яқинда Президент раислигида ўтказилган энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва куз-қиш мавсумида соҳа энергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда ҳамма жойда ҳам одамлар уйларни бошқариш сифатидан мамнун эмаслиги таъкидланди. Кўплаб бошқарувчи компаниялар фақат кўчаларни тозалаш, майда таъмирлаш билан чекланмоқда, лекин уйлар атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш, томлар, ички коммуникациялар ва суғориш тармоқларини яхши ҳолатда сақлаш каби асосий вазифалар эътибордан четда қолмоқда.

Яқинда бошқарув органлари хизматлари учун минимал тариф белгиланди. Энди бошқарув ва фойдаланиш сифати шу даражага мос келиши керак. Бошқарувчи компаниялар яшовчилар ва коммунал хизматлар ўртасида «кўприк» бўлиши кераклиги кўрсатилди. Агар икки йилдан кам бўлган, яъни кафолат муддати давомида уйларда муаммолар юзага келса, БК пудратчи билан биргаликда уларни бартараф этиш учун жавобгар бўлади.

Кўп қаватли уйларнинг сейсмоконструкцияларига ноқонуний ўзгартиришлар киритиш ҳоллари кузатилаётгани қайд этилди. Аҳолининг чўкиш, ёриқлар пайдо бўлиши, шўрланиш ва янги кўп қаватли уйлар сифати бўйича шикоятлари бор.

Ваколатли ташкилотларга пудратчилар томонидан уйлар хавфсизлиги ва инфратузилма сифати бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини қатъий назорат қилиш, шунингдек конструкциядаги ноқонуний ўзгартиришларни эрта аниқлаш тизимини жорий этиш топширилди, деб хабар қилинади president.uz порталида.

Прочитано: 54 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика