Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 33 / Расмий ҳужжатлар

ЎзР ДБҚ, МВ, ТВ, МБ бошқарувининг «Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3233-1

 

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-10, 14, 7, 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3233, 2020 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2.05.2020 й., 10/20/3233/0540-сон) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йўловчилар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови тўланади.».

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

А.МАВЛОНОВ.

12/02-22-25-сон.

Молия вазири

Т.ИШМЕТОВ.

34-сон.

Транспорт вазири

И.МАХКАМОВ.

12-сон.

Марказий банк раиси

М.НУРМУРАТОВ.

16/2-сон.

Тошкент ш., 2022 йил 22 июль

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.08.2022 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 227 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика