Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 33 / Расмий ҳужжатлар

«Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Республика газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона техник сиёсатни самарали амалга ошириш, истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва сотишда ахборот-коммуникация технологияларига асосланган замонавий бошқарув тизимини яратиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйган ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳаси доирасида 485,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан 3,1 миллион аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳамда 62 мингта улгуржи истеъмолчилар объектларини модем алоқаси билан таъминлаш натижасида табиий газ назорати ва ҳисобини юритиш тизими тўлиқ автоматлаштирилганлиги;

тажриба-синов лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида «Petro Fiorentini» (Италия) компаниясининг 4 та замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилиб, уларни масофадан бошқарувчи телеметрия тизимини ҳамда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 154 та аҳоли хонадонларига табиий газ босимини мословчи қурилмалар (стабилизатор) ўрнатилганлиги;

ер участкаларида жойлашган 617 мингдан зиёд аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказилиши натижасида табиий газнинг технологик йўқотишлари ҳажмини 4,1 миллион куб метргача қисқартирилганлиги;

2019–2021 йилларда суюлтирилган газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштириш орқали мавжуд 3,7 миллион аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб бериш даврийлиги 46–50 кундан 30–40 кунгача қисқартирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Табиий газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва янада ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қуйидагилар:

а) «Ҳудудгазтаъминот» АЖ:

2022 йил октябрь ойида республика ҳудудларида ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими тўлиқ ишга туширилиши;

жалб қилинаётган инвестиция маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилиши;

истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни «газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – йирик участкаларнинг кириш қисми – истеъмолчи» технологик занжири асосида туман (шаҳар)лар чегарасидаги қувурларга 1,8 мингта электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва «онлайн» мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилишини таъминлансин.

Мазкур вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Б.Эшмуратовнинг шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин;

б) «2022–2024 йилларда газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда – лойиҳа) амалга оширилиши ва унинг доирасида:

706,5 мингта хонадонда икки босқичли газ таъминоти тизимининг жорий этилиши ва истеъмолчиларга етказиб бериладиган табиий газ ҳажмлари балансини автоматик равишда шакллантирувчи дастурий таъминот ишга туширилиши;

68,1 мингта газ тақсимлаш пункти, 84,3 мингта беркитувчи арматуралар, 7,7 мингта қудуқлар, 2,1 мингта электр ҳимоя қилиш қурилмалари, 397 та бино ва иншоотларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотлари шакллантирилиши;

381,3 км янги газ қувурларини қуриш, 452,4 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 5,4 мингта газ тақсимлаш пунктларини модернизация қилиш, шундан 2,8 мингта юқори босимли объектларда телеметрия тизимини жорий этиш ҳамда газ тақсимлаш станциясининг чиқиш қисми – газ тақсимлаш тармоқларининг бошланиш нуқтасига (бўлиниш чегарасига) юқори аниқликдаги газ ҳисоблагичлари ўрнатилиши;

газ тақсимлаш станцияларида ўрнатилган ва бўлиниш чегараларида ўрнатилиши режалаштирилган ҳисоблагичларни биргаликда назорат қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг автоматлаштирилган «онлайн» мониторинг тизимларига ўзаро интеграция қилиниши;

ҳудудий газ таъминоти филиалларининг эҳтиёжлари учун 5 та мобиль лаборатория, 500 та электроскутер, 2 та учувчисиз учиш аппарати (дрон), георадар ва масофавий газ детекторлари ва ер ости газ қувурларининг техник ҳолатини ва газ сизиб чиқишни аниқловчи 74 та ускуна ҳамда 1 000 та кўчма (портатив) газ анализатор харид қилинишини таъминлансин.

3. Энергетика вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар лойиҳа қийматини оптималлаштирган ҳолда, молиялаштириш эҳтиёжи ва манбаларини ҳамда самарали техник-технологик ечимларни асослаш бўйича белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Қуйидагилар:

2022–2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонларининг газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимидаги газ тармоқларининг геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмаларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2022–2024 йилларда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирларининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Газ таъминоти тизимидаги ходимларнинг хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, халқаро IT сертификатига эга бўлган ходимларни тайёрлаш ҳамда корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Газ таъминоти объектларини масофадан мониторинг қилиш, ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш имконияти чекланган газ тармоқларининг доимий асосда назоратини таъминлаш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга республика ҳудудига фуқаро авиациясида ишлатиладиган иккита учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) олиб кириш ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин. Бунда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасига доир қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг мурожаати асосида радиоэлектрон воситалар билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш учун рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштирсин;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин «Ҳудудгазтаъминот» АЖга учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса берилишини таъминласин;

Мудофаа вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш мониторингини ва суратга олинган материалларнинг белгиланган тартибда назорат текширувидан ўтказилишини ташкил этсин.

6. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида:

2022 йилда – қўшимча вагон-цистерналарни жалб этиш орқали ташиш қувватлари 3,6 минг тоннагача оширилишини, газ тўлдириш иншоотларига қўшимча 22 та сиғим ўрнатилишини ҳамда суюлтирилган газнинг сифат таҳлилини ўтказадиган мустақил кимё лабораторияси жалб қилиниши;

2022–2024 йилларда – суюлтирилган газнинг ойлик фонди босқичма-босқич ўртача 56,0 минг тоннага етказилишини, газ таъминоти филиалларига қўшимча 69 минг та маиший газ баллонларини етказиб бериш ҳамда ташиш учун 31 та «Isuzu» автотранспорт воситаларини жалб этиш орқали маиший газ баллонларини ташиш қувватлари ойига ўртача 1,9 минг тоннага оширилишини таъминласин.

7. Энергетика вазирлиги:

бир ой муддатда – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда аҳолининг ҳаёти, мол-мулки, газ таъминоти ташкилотлари объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5-иловада келтирилган газ қувурлари ва қурилмаларининг белгиланган муҳофаза ҳудудларида жойлашган 2 875 та объектни (бино ва иншоотлар, томорқа ер участкалари, интенсив боғлар, иссиқхоналар ва бошқалар) ҳамда ноқонуний қурилмаларни белгиланган тартибда хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича ҳар бир вилоят кесимида биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда – чора-тадбирлар режаси) ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳар чорак якунида – чора-тадбирлар режасини амалга ошириш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

8. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича республиканинг табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими тўлиқ жорий этилган ҳудудларни тизимли ўрганишни йўлга қўйсин ҳамда газ ҳажмлари бўйича тафовут юқори бўлган ҳудудлар рўйхатини шакллантирсин.

Шакллантирилган рўйхат асосида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан ҳамкорликда табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва улардан фойдаланиш, талон-торожликка йўл қўйиш, газ ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказиш ёки ташқи таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш бўйича жойларда ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилсин ва айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини таъминласин.

9. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2–4-бандларида белгиланган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ўз маблағлари ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши асосида маҳаллий ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

10. Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудларидаги коммунал ва маиший (юридик) истеъмолчиларни уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан масофадан онлайн режимда автоматик тарзда ўчириб-ёқиш ҳамда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига уланиш имкониятига эга бўлган электрон газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Бунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан барча истеъмолчиларнинг электрон газ ҳисоблагичларини табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига улаш учун мобиль алоқага уланиш карталари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И.Ахмедхаджаев ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Б.Б.Эшмуратов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2022 йил 5 август

430-сон.

ЎзР ВМнинг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига
1-ИЛОВА

2022–2024 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДАГИ ЕР УЧАСТКАЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИНИНГ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ИККИ БОСҚИЧЛИ ТИЗИМГА ЎТКАЗИШНИНГ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р


Ҳудудлар номи


Табиий газ билан газлашган ҳовли уйлар жами


шундан:


2022–2024 йилларда 2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиладиган хонадонлар сони


шундан:


2 босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилган хонадонлар сони


2022 йил


2023 йил


2024 йил


1.


Қорақалпоғистон Республикаси


206 885


50 653


52 839


26 420


22 897


3 523


2.


Андижон вилояти


177 404


7 983


80 805


40 403


35 016


5 387


3.


Бухоро вилояти


220 589


39 478


80 745


40 373


34 990


5 383


4.


Жиззах вилояти


114 721


25 813


35 334


17 667


15 311


2 356


5.


Қашқадарё вилояти


114 646


23 927


40 842


20 421


17 698


2 723


6.


Навоий вилояти


83 187


63 981






7.


Наманган вилояти


130 417


75 339






8.


Самарқанд вилояти


220 299


33 844


76 344


38 172


33 082


5 090


9.


Сурхондарё вилояти


85 804


29 685


13 508


6 754


5 853


901


10.


Сирдарё вилояти


80 711


31 623


8 961


4 481


3 883


597


11.


Тошкент вилояти


448 621


173 108


61 432


30 716


26 621


4 095


12.


Фарғона вилояти


197 348


27 583


72 907


36 454


31 593


4 860


13.


Хоразм вилояти


196 257


30 001


69 235


34 618


30 002


4 616


14.


Тошкент шаҳри


178 287


4 021


113 591


56 796


49 223


7 573


Жами:


2 455 176


617 039


706 543


353 272


306 169


47 103


 

 

ЎзР ВМнинг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига
2-ИЛОВА

2022 ЙИЛДА «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ТИЗИМИДАГИ ГАЗ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ТОПОГРАФИК ХАРИТАСИ ВА АТРИБУТИВ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

















(дона)


Т/р


Ҳудудлар номи


Газ таъминоти тизимидаги газ қурилмалари


Топохаритаси шакллантирилган газ қурилмалари


2022 йил прогноз кўрсаткичлари


Газ тақсимлаш пунктлари сони


Арматуралар сони


Қудуқлар со­ни


Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони


Бино ва иншоотлар со­ни


Газ тақсимлаш пунктлари сони


Арматуралар сони


Қудуқлар сони


Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони


Бино ва иншоотлар сони


Газ тақсимлаш пунктлари сони


Арматуралар сони


Қудуқлар сони


Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмалари сони


Бино ва иншоотлар сони


1.


Қорақалпоғистон Республикаси


4 677


7 166


140


153


33


4 677


4 785


100


53


33


450


2 381


40


100


0


2.


Андижон вилояти


2 842


3 733


107


112


21


2 842


3 733


107


112


21


0


0


0


0


0


3.


Бухоро вилояти


6 731


4 128


95


178


16


4 132


2 682


95


127


16


3 049


1 446


0


51


0


4.


Жиззах вилояти


5 008


1 354


114


44


27


5 008


1 354


114


44


27


0


0


0


0


0


5.


Қашқадарё вилояти


4 783


2 192


206


82


70


4 783


2 192


206


82


70


0


0


0


0


0


6.


Навоий вилояти


2 687


7 779


590


6


21


2 687


7 779


590


6


21


0


0


0


0


0


7.


Наманган вилояти


1 554


560


257


52


18


1 554


560


257


52


18


0


0


0


0


0


8.


Самарқанд вилояти


8 148


1 320


477


227


27


3 625


1 320


477


127


27


4 740


0


0


100


0


9.


Сурхондарё вилояти


1 855


4 951


16


54


38


1 855


4 951


16


54


38


0


0


0


0


0


10.


Сирдарё вилояти


1 504


2 234


26


0


24


1 504


2 234


26


0


24


0


0


0


0


0


11.


Тошкент вилояти


9 034


18 727


2 047


415


32


6 279


4 208


1 180


125


32


3 791


14 519


867


290


0


12.


Фарғона вилояти


8 505


10 298


992


332


27


2 721


2 044


570


112


27


5 696


8 254


422


220


0


13.


Хоразм вилояти


7 797


8 793


164


265


28


6 636


4 593


164


265


28


1 497


4 200


0


0


0


14.


Тошкент шаҳри


3 010


11 042


2 500


196


15


1 093


894


786


0


0


1 754


10 148


1 714


196


15


Жами:


68 135


84 277


7 731


2 116


397


49 396


43 329


4 688


1 159


382


18 739


40 948


3 043


957


15


 

ЎзР ВМнинг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига
3-ИЛОВА

2022–2024 ЙИЛЛАРДА «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖнинг ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р


Ҳудудлар номи


Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш

(км)

2022 йилда янги газ қувурларини қуриш

(км)

Электр-кимё ҳимоя қилиш қурилмаларини таъмирлаш ва ўрнатиш

(дона)

Фойдаланишда бўлган газ тақсимлаш пунктларини техник кўрикдан (тафтиш) ўтказиш

(дона)

шундан:


газ тақсимлаш пунктларини модернизация қилиш

(дона)

шу жумладан:


юқори босимли газ тақсимлаш пунктларида замонавий телеметрия тизимини жорий этиш

(дона)

Жами


2022 йил


2023 йил


2024 йил


Жами


Жами


2022 йил


2023 йил


2024 йил


2022 йил


2023 йил


2024 йил


Жами


2022 йил


2023 йил


2024 йил


Жами


2022 йил


2023 йил


2024 йил


1.


Қорақалпоғистон Республикаси


12,2


4,0


4,0


4,1


58,3


22


5


8


9


4 677


4 510


4 040


312


27


130


155


269


27


100


142


2.


Андижон вилояти


27,7


9,1


9,2


9,4


24,3


17


4


7


6


2 842


2 585


2 270


439


16


200


223


158


16


70


72


3.


Бухоро вилояти


54,4


17,9


18,1


18,4


85,1


21


8


6


7


6 731


5 109


3 160


212


5


100


107


49


5


15


29


4.


Жиззах вилояти


46,5


15,3


15,5


15,8


27,7


21


8


8


5


5 008


4 309


3 457


91


8


41


42


86


8


36


42


5.


Қашқадарё вилояти


26,1


8,6


8,7


8,9


14,6


15


4


5


6


4 783


4 895


4 797


251


15


100


136


170


15


70


85


6.


Навоий вилояти


31,0


10,2


10,3


10,5


16,5


21


7


8


6


2 687


2 847


2 569


241


15


100


126


192


15


80


97


7.


Наманган вилояти


15,2


5,0


5,1


5,2


8,0


19


8


5


6


1 554


1 992


1 876


473


3


200


270


26


3


6


17


8.


Самарқанд вилояти


37,7


12,4


12,5


12,8


16,0


17


1


8


8


8 148


7 665


6 955


806


50


350


406


661


50


250


361


9.


Сурхондарё вилояти


16,7


5,5


5,6


5,7


41,9


22


11


5


6


1 855


1 712


1 512


114


8


53


53


100


8


40


52


10.


Сирдарё вилояти


31,6


10,4


10,5


10,7


28,2


16


3


6


7


1 504


1 640


1 589


207


10


80


117


161


10


55


96


11.


Тошкент вилояти


57,5


18,9


19,1


19,5


15,8


63


20


21


22


9 034


8 751


7 451


901


20


420


461


208


20


85


103


12.


Фарғона вилояти


12,5


4,1


4,1


4,2


32,1


20


7


6


7


8 505


7 550


6 761


717


15


320


382


175


15


80


80


13.


Хоразм вилояти


33,1


10,9


11,0


11,2


7,8


18


7


5


6


7 797


9 523


8 812


546


30


250


266


397


30


120


247


14.


Тошкент шаҳри


50,2


16,5


16,7


17,0


5,0


48


15


16


17


3 010


2 801


2 750


124


8


52


64


124


8


44


72


Жами


452,4


148,8


150,3


153,3


381,3


340


108


114


118


68 135


65 889


57 999


5 434


230


2 396


2 808


2 776


230


1 051


1 495


 

Изоҳ. Мақсадли кўрсаткичларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ўзгариши мумкин.

 

ЎзР ВМнинг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига
4-ИЛОВА

ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ИХТИСОСЛАШГАН КОМПАНИЯЛАРИ ВА МАРКАЗЛАРИДА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, ХАЛҚАРО IT СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛГАН ХОДИМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р


Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Муддат


Масъул ижрочи


Кутилаётган натижа


1.


«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида тизимда халқаро IT-сертификатга эга ходимлар улушини ошириш, жумладан Cisco, Coursera, Нuawei, Microsoft va IBM каби нуфузли ташкилотларда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш.


1. «IT-Park» ўқув маркази билан халқаро IT-сертификатлари бўйича ўқув шартномаларини имзолаш;


2022 йил сентябрь


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов),

«IT-Park» дирекцияси

(Ибрагимов)

Халқаро IT-сертификатга эга ходимлар улуши 10 фоизга (15 та ходим) оширилади.


2. Ахборот коммуникация технологиялари йўналишида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва малакаларини оширилишини таъминлаш.


Доимий


2.


Соҳа ходимларининг малака ва кўникмасини ошириб, халқаро стандартлар бўйича ўқувини ташкил этиш учун «Нududgaz Konsalting» МЧЖ қошида замонавий ва илғор технологияларга асосланган «НGT Training center» ўқув марказини ташкил этиш.


1. Ўқув марказ устави, штат жадвали ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;


2022 йил октябрь


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Тизим ходимлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ҳамда салоҳиятли кадрларни тарбиялаш учун замин яратилади.


2. Ўқув марказини педагогик маҳоратга эга малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш;


2022 йил декабрь


3. Касбий малака стандартлари доирасида ходимларни малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича даврий ўқув режаларини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш.


Доимий


3.


Иқтидорли ёш ва малакали мутахассисларни соҳа бўйича маҳаллий ва хорижий компанияларда малакасини ошириш, шунингдек семинар ва халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш.


1. Ходимлар малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш мақсадида, мутахассисларни, биринчи навбатда ёш истиқболли кадрларни аниқлаш.


2022 йил сентябрь


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Соҳада ўсиб келаётган ёш авлодни малакали профессионал рухда шакллантирилиб, тизимда рақобатбардош кадрлар тайёрланади.


2. Мутахассислар малакасини ошириш чора-тадбирларини ва режа-жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


Ҳар йили 15 январга қадар


3. Италия республикасининг илғор компанияларида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутахассислари учун хорижий стажировка ҳамда онлайн семинар-тренинглар ташкил этиш.


Доимий


4.


Соҳада рақамлаштириш жараёнларини янги босқичларга олиб чиқиш, истеъмолчиларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мулоқот маданиятини ошириш.


1. Истеъмолчиларга техник хизмат кўрсатувчи йўналиш ходимлари ҳамда «Call centre» операторлари фаолиятини янада ривожлантириш, амалга оширилган хизмат даражасини баҳолашда «Call back» услубини жорий этиш.


2022 йил декабрь


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Тизим шаффофлигини ошириш, инсон омилини пасайтирган ҳолда коррупция хавфини олдини олиш орқали истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратилади.


2. Хизматлар сифати ва ундан фойдаланишда тезкорликни ошириш мақсадида мобиль илова функцияларини янада соддалаштириш.


2022 йил декабрь


3. Истеъмолчиларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мулоқот маданиятини ошириш курсларини ташкиллаштириш.


2022 йил давомида, кейинчалик доимий


5.


Ходимларни рағбатлантириш даражасини янада ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли тизимини жорий этиш.


Соҳанинг малакали ходимларини рағбатлантириш, шу жумладан илмий унвон, IELTS халқаро баҳолаш тизимида камида 6 балл натижага эришган ҳамда мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган ходимларига нисбатан жорий этиш чораларини кўриш.


2022 йил сентябрдан бошлаб


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Тизим ходимларининг соҳа ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги оширилади ва кадрлар қўнимсизлигини олдини олишга эришилади.


6.


Соҳа мутахассисларини корпоратив бошқариш кўникмалари бўйича ўқитиш.


Тизимда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар учун замонавий корпоратив бошқарув услублари бўйича ишлаб чиқариш, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар ташкил этиш.


2022 йил сентябрь – декабрь


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Тизимда корпоратив ҳамда техник маданиятни ошириш, жумладан меҳнат ҳамда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш таъминланади.


кейинчалик доимий


7.


Жамиятда фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотга эга ходимларни тавсиянома асосида олий таълим муассасаларида ўқишларини ташкил этишни таъминлаш.


Соҳада беш йил иш стажига эга иқтидорли ва билимга чанқоқ истиқболли мутахассислар рўйхатини шакллантириш ҳамда келгусида уларни бакалавр даражасини эгаллашлари учун тизим ташкилотларида педагогик маҳоратга эга бакалавр, магистр мутахассислар етакчилигида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёрлов ўқув жараёнларини ташкил этиш.


Ҳар йили июль-август ойларида


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

Тизимда олий маълумотли ходимлар қамровини ошириш ва жамоавий интеллектни шакллантиришга эришилади.


8.


Тизимда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш.


1. Тизимда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, уни олдини олиш ва ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатга жазо муқаррарлиги юзасидан ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари билан учрашувлар ва тушунтириш ишларини ташкиллаштириш.

2. ISO 37001:2016 коррупцияга қарши бошқарув тизими доирасида ўқув семинарлари ташкил этиш.

3. Жамиятнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали ҳар қандай кўринишдаги коррупцион ҳолатларига муросасиз курашиш доирасида мақола ва видео-роликлар ­эълон қилиб бориш.


2022 йил давомида, кейинчалик доимий асосда


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Эшмуратов)

«Ҳуддудгазтаъминот» АЖни коррупциядан ҳоли ташкилотга айлантиришга эришилади.


 

 

ЎзР ВМнинг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорига
5-ИЛОВА

РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА ГАЗ ҚУВУРЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУҲОФАЗА ҲУДУДЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН ТУРАР ВА НОТУРАР ОБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТ

Т/р


Ҳудудлар номи


Газ қувурлари ва қурилмаларининг муҳофаза ҳудудида жойлашган жами объектлар сони


шундан:


турар жой


нотурар жой


сони


объект учун ҳокимлик қарори ва кадастр ҳужжати мавжудлиги


сони


объект учун ҳокимлик қарори ва кадастр ҳужжати мавжудлиги


мавжуд

(сони)

мавжуд эмас

(сони)

мавжуд

(сони)

мавжуд эмас

(сони)

1.


Қорақалпоғистон Республикаси









2.


Андижон вилояти


226


200



200


26


3


23


3.


Бухоро вилояти


288


219



219


69



69


4.


Жиззах вилояти


162


88


33


55


74


5


69


5.


Қашқадарё вилояти


180


94


62


32


86


76


10


6.


Навоий вилояти


149


87



87


62



62


7.


Наманган вилояти


264


210


29


181


54


5


49


8.


Самарқанд вилояти


394


324


324



70


70



9.


Сурхондарё вилояти


31


10



10


21


21



10.


Сирдарё вилояти


51


31


15


16


20


9


11


11.


Тошкент вилояти


484


400


367


33


84


80


4


12.


Фарғона вилояти


179


150



150


29



29


13.


Хоразм вилояти


64


46



46


18



18


14.


Тошкент шаҳри


403


134


134



269


269



Жами


2 875


1 993


964


1 029


882


538


344


 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.08.2022 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 382 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика