- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ҳисобот
- Норматив лойиҳа
- Биз яшайдиган уй
- Меҳнат муносабатлари
- Юридик маслаҳатлар
Уй бошиларга туман ИИБ гувоҳномаси ва 1,5 млн сўм иш ҳақи берилади
Уй-жой соҳасида – тажрибалар, лойиҳалар, ғоялар шиддат билан кўпайиб бораётган жабҳада яна бир янгилик бўлди. Бу уй бошиларнинг ишига тааллуқлидир. Энди уларни танлаб олиш учун участка нозирлари ва маҳалла масъул бўлади. Булар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 24.02.2022 йилдаги йиғилишининг 01-Б-16-сонли баённомасида назарда тутилган. Фармойиш билан ККУ аҳлини ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга мажбурий тартибда ўтказиш жараёни бошлаб юборилди. Уй-жой соҳасидаги бундай ўзгаришларда уй бошилар ҳам ўз ўрнига эга бўлиб қолишади. Уларга ички ишлар бошқармасининг гувоҳномалари берилади ҳамда давлат бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,5 млн сўм миқдорида иш ҳақи тўланади. Фаолият натижаларига қараб қўшимча тўловлар ҳам тўланиши мумкин. Лекин фақат туман ИИБдан иш ҳақи берилиши ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган. Айтайлик, пойтахтда 8 минг уй боши бўлса, бир ойда ижтимоий бандлик жамғармасидан тахминан 124 млрд сўм сарфланар экан. Бу меъёрида-ку!
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||