Декрет таътилидаман. Давлат муассасасида ишлайман, ишхонамда болани 2 ёшгача парваришлаш бўйича нафақа олиш учун аризамни қабул қилишмаяпти. Маҳаллага мурожаат қилишимни айтишяпти. МКнинг 234-моддасида қайд этилишича, ходимларга нафақа муассаса томонидан тўланиши керак экан.
Ташкилот раҳбариятининг ҳаракатлари қонунийми?
– Қонуний. Бюджет муассасаларида ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа иш жойида эмас, балки яшаш жойи бўйича (фуқароларнинг ўзини ўзини бошқариш органлари орқали) тўланади (12.12.2007 йилдаги ПҚ-744-сон қарорнинг 21-б.).