Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Масъулиятли мулкдор: нега улар эплашяпти, биз эса – йўқ

 

Бу масалани Австрия ва МДҲ мамлакатларида турар жой кўчмас мулкининг савдоси мисолида кўриб чиқса бўлади. Ҳамкорликдаги уйга эгалик қилишда квартиранинг олди-сотдисида австрияликлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликларини яхши билишади. Уларга ҳеч нарсани тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Турар жой мулкдорнинг умумий мол-мулкдаги улуши билан бирга сотилади. Бундай ёндашув турар жой кўчмас мулкига эгалик ҳуқуқининг вужудга келишидаги дастлабки даврдаёқ янги квартира эгасининг онгини ўзгартиради, уни масъулиятли ва виждонли бўлишга ундайди.  

 

Мулкдорнинг умумий мулки ва ер участкаси квартира билан боғлиқдир. Масалан, бунга ертўладаги омборхона ва йўлакдаги майдонча, машина тураргоҳи киради. Турар жой сотилаётганда ана шу улушнинг ҳажми, тавсифлари кўрсатилади: майдони, жойлашган ери, у билан боғлиқ хоналар, шунингдек уларни сақлаб туриш қоидалари, бу масалалар муҳокама қилинмайди, балки квартира билан бирга берилади ва шу босқичнинг ўзидаёқ мулкдор бу нарсаларга розилик билдиради. Бу барча муаммоларни бартараф этади, эгалик ҳиссиётининг вужудга келишига омил бўлади. Бу ҳиссиётни тарбиялаш, таълим бериш, биздагига ўхшаб ахборот билан «тўйинтириш»нинг ҳожати йўқ – буларнинг барчаси қоидаларда битиб қўйилган. Уйни сотиб олаётган одамнинг ўзи олдиндан умумий мол-мулк нима, ҳар бир кишининг ундаги улуши, мол-мулкни сақлаб туришдаги иштироки, ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат эканлиги ва ҳоказоларни билади.

МДҲ мамлакатларида-чи, бу ерда нималар содир бўляпти? Барчаси тескари. Аввалига одам квартирани сотиб олади, ана ундан кейин қўшимча маълумотлар билан қизиқа бошлайди. Квартира деярли умумий мол-мулк ва ер участкасига боғлиқ бўлмаган ҳолда сотилади, уларни ҳеч ким эсламайди, мулкдорнинг улуши кўрсатилмайди, ҳеч бир қоидалар ёзиб-битиб қўйилган бўлмайди. Қоидаларни киши қонунлар, кодекслар, бошқа ҳужжатлардан қидиради. Аслида буларни киши қидириб ҳам ўтирармиди? Фақат ўта зарур бўлган ҳолларда қидирмаса – бошқа вақтда хаёлига келтирмайди. Эгалик ҳиссиётини тарбиялаш анчайин қийин муаммога айланади.

Умумий мол-мулкка бўлган бундай ёндашув собиқ иттифоқ мамлакатларида эскидан, хусусийлаштириш давридан шаклланиб бўлган. Бу замонавий амалиёт эмас, деб ҳисоблашади экспертлар. Кўп квартирали уйни одатда муайян клубга ўхшатишади, унинг барча аъзолари риоя қилиши шарт бўлган қоидалари бор. Бу клубга фақатгина қоидаларни қабул қилган ва бузмаганлар қабул қилинади.

Мутахассислар янги қурилишларда Европа андозаларини қўллаш лозимлигини тавсия этишади, у ерларда лойиҳалаштириш босқичидаёқ қоидалар ишлаб чиқилади, умумий мол-мулкдаги улушлар тақсимланади. Ана шунда квартирани харид қилар экан, янги мулкдорлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини олдиндан билишади. Бу ҳолда уларнинг маърифатли бўлишлари учун ортиқча вақт сарфлашга ҳожат қолмайди. Амалиётнинг кўрсатишича, бундай ёндашувни иккиламчи уй-жой фондида амалга оширишдан маъно йўқ, чунки бу ерда ҳамкорликдаги эгалик муносабатлари шаклланиб бўлган бўлади. Муносабатларнинг кескин тарзда ўзгариши ўзини оқламайди.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

 

Прочитано: 156 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика