Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

«Суғур куни» ёки доира бўйлаб югуришни қандай қилиб бас қилса бўлади?

 

Бир неча йиллар давомида мудом бир гапни такрор-такрор эшитиб келамиз: мулкдорларни ўқитиш, саводини ошириш, ахборотларни етказиш керак. Улар мукаммал таъмирловнинг аҳамиятини, айниқса, энергомодернизациянинг муҳимлигини тушунишмайди, бу ишларга маблағ ажратишни исташмайди, деб келамиз. Уларда мулкдорлик ҳиссиёти фақатгина ўз турар жойидан то квартирасининг эшигигача бўлган ҳудудни ташкил этади гўё. Ҳар сафар бир гапни такрорлашади: «Биз бадалларни беряпмизми, тамом, бошқа нарса бизни қизиқтирмайди, қолганига давлат тўласин» дейишади. Бу худди «суғур куни»га ўхшайди, бир нарса қайта-қайта такрорланаверади, ҳеч нарса ўзгармайди. Мана шу доира бўйлаб югуришга чек қўйса бўладими? 

 

Мулкдорлар билан ишлаш – унинг асосида ККУни бошқариш иши олиб бориладиган фундаментдир, дейишади мутахассислар. Ўзбекистонда Ҳамдўстликдаги бошқа кўплаб мамлакатларда бўлгани каби бу масала очиқлигича қолмоқда. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммуналўқув» маркази ҳамда Ўзбекистон Уй-жой фондининг профессионал бошқарувчилари ва хизмат кўрсатувчилари ташкилотлари уюшмаси томонидан ўтказилади. Лекин уйларда яшовчиларнинг пухта ҳуқуқий саводхонлиги билан ҳеч ким шуғулланмайди.

Ваҳоланки қўшниларимизда бу борада яхши тажриба бор. Масалан, Россияда бу масала билан нафақат ННТ, балки давлат ҳам шуғулланади. У ерда Мулкдорларга уй-жой таълимоти бўйича федерал дастур амал қилади. УКХ соҳасида давом этаётган ислоҳотлар бу дастурга зарурат туғдирди, зеро, бу жабҳада доимо «ўйин қоидалари» ўзгариб туради ҳамда мулкдорлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб туришлари керак. Давлат уй-жой таълими тизими учун инфратузилма шакллантирилишига кўмак бериб келмоқда. Муносабатларнинг барча субъектлари «бир тилда» сўзлашишлари, бир-бирларини тўғри тушунишлари бу борада муҳим аҳамият касб этади. Фақатгина саводхон мулкдорларни етиштириш орқали ККУда ҳолатни яхшилашнинг имкони бўлади. Бутун Россия бўйлаб уй-жой таълимининг, саводхон мулкдорларнинг (истеъмолчиларнинг) марказ ва мактаблари тармоғи ишлаб турибди, уларнинг мақсади – ҳуқуқий билимлар асоси ва уй-жой хўжалиги маданиятини қарор топтиришдан иборат.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика